Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 13 / Амалий бухгалтерия

Воситачиликдан даромадлар ҳисоби

 

А корхонаси (комитент) Б корхонаси (воситачи) билан воситачилик шартномасини тузди. Ушбу шартномага кўра Б корхонаси А корхонаси учун хориждан хом ашё сотиб олиши керак. Божхона харажатларининг барчасини комитент тўлайди. Воситачилик шартномасида сотиб олинадиган хом ашёнинг аниқ нархи сўмда кўрсатилган. Комитент воситачилик шартномаси суммасининг 100%ини воситачига тўлайди. Айтайлик, комитент воситачига 1 кг учун 1 000 сўмдан хом ашё сотиб олиш кўрсатмасини берадиган вазият юзага келади. Воситачи комитент учун хом ашё ҳақини хорижий етказиб берувчига валютада тўлайди, бироқ МБ курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилганда у хом ашёни 1 кг учун 500 сўмдан сотиб олган бўлиб чиқади. Бунда комитент ушбу далил юзасидан эътироз билдирмайди ва хом ашёни 1 кг учун 1 000 сўмдан қабул қилади ва воситачилик ҳақини тўлайди.

1. Ушбу вазиятда воситачи ва комитентда қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?

2. Сотиб олинаётган хом ашёнинг келишилган ва ҳақиқатдаги нархи ўртасидаги фарқдан воситачи охир-оқибатда оладиган даромадни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

И.Саимқулов,

МЧЖ ХК бош бухгалтери.

 

1

Воситачилик шартномасига кўра сотиб олинадиган хом ашё қиймати хом ашёни етказиб берувчидан сотиб олиш қиймати бўйича акс эттирилган бўлиши керак. Сизнинг ҳолатда – 1 кг учун 500 сўм.

Воситачи комитент учун сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича унга сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирган ҳолда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ ҳисобварақ-фактура тақдим этади (сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани ўз номидан комитент номига қайта тақдим этади). Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» номи кўрсатилади (Тартибнинг 33-банди, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова).

Товарнинг харид қийматидан ошадиган сумма, агар бу шартнома шартларида қайд этилган бўлса, воситачи комитентга тўлаш учун тақдим этадиган воситачилик ҳақи суммасига киритилиши мумкин. Бунда у комитент тўлаган воситачилик ҳақи суммасини сотиб олинаётган хом ашёнинг харид қийматига киритади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Воситачилик ҳақи суммаси, шу жумладан нархдаги фарқ воситачи учун воситачилик хизматлари кўрсатишдан даромад ҳисобланади ва унга 33%лик ставкада солиқ солинади.

 

2

Жавобни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. Айтайлик, хом ашёнинг ҳақиқатдаги қиймати 1 кг учун 500 сўмни ташкил этди, айни пайтда шартномада воситачилик шартномасига кўра сотиб олинадиган хом ашёнинг келишилган қиймати – 1 000 сўм деб белгиланган. Воситачилик ҳақи суммаси – сотиб олинаётган хом ашё қийматининг 1%и. Бундан ташқари, ҳақиқатдаги харид қийматидан ошган сумма ҳам воситачининг ҳақига киритилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Комитент

 

Воситачи

 

Сумма (сўм)

 

дебет

 

кредит

 

дебет

 

кредит

 

Воситачига маблағлар ўтказилди/Воситачи комитентдан маблағлар олди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» (воситачи)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

1 000

 

Хом ашё етказиб берувчига маблағлар ўтказилди

 

 

 

4310-«ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари»

 

500

 

Воситачида материалларнинг келиб тушиши акс эттирилди

 

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

 

500

 

Комитентга воситачидан материалларнинг келиб тушиши акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» (воситачи)

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

500

 

Комитент олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши акс эттирилди

 

 

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

4310-«ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

500

 

Воситачилик ҳақи суммалари акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» (воситачи)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

505 ((1 000 – 500) + 1% х 500)

 

Олинган материаллар учун воситачига тўланиши лозим бўлган маблағлар қолдиғи ҳисоблаб ўтказилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» (воситачи)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

5

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.


Прочитано: 1588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика