Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 13 / Солиқ солиш

Ишловчи пенсионердан ЖШДС

 

Пенсионер фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра 2 та ташкилотда ишлайди. Даромади ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан ошмайди, шу сабабли унга пенсия тўлиқ тўланади. Иккала ташкилотда ЖШДС шкала бўйича ушланади. Солиқ органларига 2016 йилги даромадлари тўғрисида декларация топшираётганда бухгалтерия ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиши кераклигини айтганлар.

Агар жами даромади энг кам пенсия миқдоридан ошмаса, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича 2 та ташкилотда ишловчи пенсионердан ЖШДС қандай ушлаб қолинади? Ташкилотлар ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолишлари шартми?

Газетхон.

 

Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага кўра ишловчи пенсионер корхона бухгалтериясига даромадларидан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза бермаса, даромад солиғи умумбелгиланган шкалада ушлаб қолинади.

Солиқ солиш мақсадида предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (Солиқ кодексининг 172-моддаси 2-қисми).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга тўлов манбаида, яъни корхонада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

Асосий бўлмаган иш жойида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди 4-хатбошиси ва 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади.

Агар асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олаётган жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган корхона солиқни имтиёзларни қўлламаган ҳолда энг юқори ставка бўйича ушлаб қолади.

Жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний суммаси жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларациянинг маълумотлари бўйича солиқ органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси).

 

МИСОЛ. Жисмоний шахс – якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган пенсионер ахборот хизматларини кўрсатиш ҳақида 2 та корхона билан шартнома тузди.

Ҳар битта корхонада тўланадиган ҳақ суммаси ойига 120 минг сўмдан иборат. Жисмоний шахс солиқни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза бермади.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахснинг даромадларидан корхоналар ЖШДС, суғурта бадаллари ва ШЖБПҲга ажратмаларни ушлаб қолишлари шарт (Солиқ кодексининг 172, 184, 306-моддалари).

2016 йил январь ойидаги шкала бўйича ҳисобланган даромад солиғи ҳар бир корхонада 0 сўмни ташкил этади, сабаби жисмоний шахснинг 130 240 сўмгача бўлган даромадларига ноль даражали ставкада солиқ солинади (120 000 х 0%). Кейинги ишлаган ойларида даромад ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади. ЖШДС ҳам ҳар бир ой шкаласида ортиб борувчи якун билан ҳисобланади. Шу тариқа, 2016 йил январь–декабрь ойлари учун ҳар бир корхонадаги жами даромад 1 440 000 сўмга тенг бўлади. Жисмоний шахснинг 1 562 880 сўмгача (130 240 х 12) бўлган даромадларига ноль даражали ставкада солиқ солинади. Жисмоний шахснинг даромадидан ЖШДС 0 сўмни ташкил этади (1 440 000 х 0%).

Бироқ декларация тақдим этаётганда ЖШДС жисмоний шахснинг иккала корхонада олган жами даромадидан келиб чиқиб ҳисобланади. Тегишинча, 2016 йилги жами даромад суммаси 2 880 000 сўмга тенг бўлади, 2016 йил учун қайта ҳисоблашда тўланиши лозим бўлган ЖШДС 98 784 сўмни ((2 880 000 – 1 562 880) х 7,5%) ташкил этади. Пенсионер ушбу суммани 2017 йил 1 июнгача тўлаши керак бўлади.

 

Хулоса чиқарамиз

Агар пенсионер корхонада фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага кўра ишласа ва бунда бухгалтерияга даромад солиғини энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза бермаса, унинг даромадларига шкала бўйича солиқ солинади.

Корхона асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида белгиланган шаклда, солиқ даври (календарь йил) тугаганидан сўнг 30 кун ичида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

Ўз навбатида асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олувчи жисмоний шахс даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 192-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1588 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-03-28 21:47:34, Гость_mansurbek:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика