Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 5 / Солиқ солиш

Пенсия жамғармаси қопламади – солиқни тўланг

 

Кичик бизнес ташкилоти (ЯСТ тўловчи) ходимга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича алоҳида тоифадаги фуқароларга (Афғонистон воқеалари қатнашчисига) бериладиган ойлик компенсация пул тўловларини тўлайди ва бола туғилиши муносабати билан бериладиган бир марталик нафақани тўлади (ЖШДС ва суғурта бадалларини солмаган ҳолда). Тўловлар ташкилот ҳисобидан берилди. 2262-сон ва 2836-сон низомларда белгиланган тартибда уларни Пенсия жамғармасидан қоплашга аризалар тақдим этилмади.

Алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган тўловларни кейинчалик Пенсия жамғармаси қопламаган бўлса, ушбу компенсацияларни тўлашда ташкилотда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

Газетхон.

 

– Ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган ҳарбий хизматчилар (сизнинг ҳолатда – Афғонистондаги уруш қатнашчиси) ЭКИҲнинг 45%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланадилар (АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация уни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан тайинланади.

Компенсация бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари орқали давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотнинг талабномасига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўловлари учун маблағларни молиялаштиради (АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Ташкилот-иш берувчи компенсациялар суммасини олиш учун кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига белгиланган шаклдаги (қоғозда ёки электрон шаклда) талабномаларни тақдим этадилар.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақалар олишга талабномалар бола туғилган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим.

Талабнома белгиланган муддат ўтгандан сўнг тақдим этилганда ижро этилмасдан тақдим этувчига қайтарилади.

Қабул қилинган ва Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Ташкилотлар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда қоплаш эвазига компенсацияларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари ҳар ойда тўланади. Ташкилот томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланган компенсация суммаси ҳам Пенсия жамғармаси бюджетидан ҳар ойда қопланади. Шу сабабли ойлик компенсация ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланганда уни қоплаш учун талабномани ҳар ойда тақдим этиш зарур. Акс ҳолда у ижро этилмасдан тақдим этувчига қайтарилиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар ва уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловларига ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20, 24-бандлари).

Ушбу тўловлар жисмоний шахснинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1, 17-бандлари) ҳамда ЯИТ ва мажбурий суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди.

Сизнинг ҳолатда компенсациялар давлат бюджети (Пенсия жамғармаси) маблағлари ҳисобидан эмас, балки ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланган. Бу қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ эмас. Шу сабабли уларга қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари сифатида қаралмайди. Тегишинча, бундай тўловларга Солиқ кодексининг ­179-моддаси 20 ва ­24-бандларида назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Солиқ кодексида ходимга бола туғилганлиги муносабати билан ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида моддий ёрдам тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз назарда тутилган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди). Бундай моддий ёрдам ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти деб ҳам ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

Корхона маблағлари ҳисобидан ходимга бериладиган уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловларига келсак, уларга имтиёзлар татбиқ этилмайди ҳамда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

Агар корхона ходим учун коммунал хизматлар ҳақини хизматлар етказиб берувчисига уларнинг қийматини ўтказиш йўли билан тўлаётган бўлса, ушбу тўловлар унинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). Унга фақат ЖШДС ва ЯИТ солинади, ундан суғурта бадаллари тўланмайди.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика