Бугунги сонда 2016 йилда қабул қилинган, савдо, меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва бошқаларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосий ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида қисқача эслатмаларни чоп этишни якунлаймиз.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
Ўзгартиришлар
|
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
|
|
Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова, 13.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Электрон тижорат шаклида товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш тартибини белгилайди, яъни товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади. Электрон тижорат электрон савдо майдончаси, электрон алоқа воситалари, шартномаларнинг электрон турлари, электрон ҳужжатлар, хабарлар ва имзо ҳамда бошқаларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Қоидаларда товарларни (ишларни, хизматларни) электрон сотиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган нормалар белгиланган. Бунда улар электрон тижорат шаклида сотилиши мумкин бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) турлари бўйича чекловларга эга. Электрон тижорат учун, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, рухсат этиш хусусиятига эга алоҳида ҳужжат олиниши талаб этилмайди |
ВМнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (10.06.2016 йилдаги 199-сон, 20.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Чакана савдо қоидаларига (60-банд) алкоголли ва тамаки маҳсулотларини: болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида; сотиш жойларида алкоголли ичимликлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда; алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда сотишни тақиқловчи қўшимчалар киритилди. Сотувчи кўриниши 20 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт (60-1-банд). Умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналарида тайёр маҳсулотлар ва харид қилинган товарлар истеъмолчининг хоҳишига кўра тегишли идишда ва ўрамда олиб чиқиб кетилиши мумкин, алкоголли ичимликлар бундан мустасно (19-банд). Бунда алкоголли маҳсулотларни сотиш жойларига Чакана савдо қоидаларининг 60 ва 60-1-бандлари бўйича алкоголли маҳсулотларни чакана сотишга қўйилган талаблар белгиланган, алкоголли маҳсулотларни савдо автоматлари орқали ёки болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида ва ҳ.к. сотиш ҳам тақиқланган |
Президентнинг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (7.04.2016 йилдаги ПҚ-2515-сон, 18.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи АЖ шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси ташкил этилди. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилувчи корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлари «Ўзагроэкспорт» АЖга ҳамда унинг таркибига кирган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхона ва ташкилотларга татбиқ қилинади |
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (22.09.2016 йилдаги ПҚ-2608-сон, 26.09.2016 йилдан кучга кирган)
|
«Ўзагроэкспорт» АЖга «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК билан келишилган ҳолда олинган маблағларни компаниянинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш шарти билан қўшимча акциялар чиқаришга рухсат берилди. «Ўзагроэкспорт» АЖ эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатига олиш учун ҳамда қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод қилинди
|
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Фармони (28.03.2016 йилдаги ПФ-4786-сон, 4.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
ПФ-2165-сон Фармоннинг 9-банди хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ Жамғармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида олинган Жамғарма даромадлари солиқларга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловларига тортилмайди
|
Президентнинг «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси – «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (8.04.2016 йилдаги ПҚ-2517-сон, 18.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси – «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси этиб қайта ташкил қилинди
|
Президентнинг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон, 13.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
2016 йилги ҳосилдан бошлаб ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилди. Қарор билан: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК зиммасига – ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни саноат асосида қайта ишлаш учун харид қилиш; «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси зиммасига – қиш-баҳор мавсуми учун ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни ғамлаш; «Ўзагроэкспорт» АЖ зиммасига – ҳўл мева-сабзавотларни экспорт қилиш вазифалари ва масъулияти юкланди. 1.01.2019 йилгача: мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги корхоналар, идоравий мансублигидан қатъи назар, замонавий ускуна ва технологиялар олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари); «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибига кирадиган қайта ишлаш корхоналари фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ, ЯИТдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Имтиёзлар берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлардан ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун мақсадли фойдаланилиши лозим. Шунингдек давлат буюртмаси бўйича харид қилиш, маҳсулотлар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби, шу жумладан воситачилик ҳақи миқдорлари, экспортга етказиб бериш ва ҳисоб-китоб қилиш шартлари ва бошқалар белгиланган |
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.06.2016 йилдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган, 20.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ҳамда бажариш тартибини белгилайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 4.09.2003 йилдаги 383-сон қарорига 1-илова) талабларига мувофиқ тузиладиган контрактация шартномалари асосида давлат буюртмаси доирасида харид қилиш амалга оширилади. Аванс тўлаш (харид қийматининг камида 40%и), якуний ҳисоб-китоб қилиш шартлари ва б. белгиланган |
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.06.2016 йилдаги 207-сон қарорига 1-илова, 20.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш хорижий ҳамкорлар билан тузилган тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари ва бошқалар билан тузилган воситачилик шартномалари асосида фақат «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан амалга оширилади. АЖ Ўзбекистон резидентлари ва норезидентларининг экспорт юзасидан таклифларини 3 кун муддатда кўриб чиқади, музокаралар олиб боради, уларнинг якунлари бўйича, ҳар иккала томон розилик билдирган тақдирда, экспорт контрактлари ва воситачилик шартномалари тузади. «Ўзагроэкспорт» АЖнинг воситачилик ҳақи миқдори 1%дан ортиқ бўлмаслиги керак, шу жумладан воситачилик шартномаси бўйича экспортнинг амалдаги ҳажми 1 млн доллардан ортиқ бўлганда воситачилик ҳақи миқдори 0,8%ни, 5 млн доллардан ортиқ бўлганда – 0,6%ни, 10 млн доллардан ортиқ бўлганда – 0,5%ни, 20 млн доллардан ортиқ бўлганда – 0,4%ни ва 50 млн доллардан ортиқ бўлганда – 0,1%ни ташкил этади. ВМнинг 14.11.2016 йилдаги 385-сон қарори билан Низомнинг 7-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мева-сабзавот маҳсулотлари юклаб жўнатилган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг камида 30%ини олдиндан тўлаш шартларида экспорт қилинади, қолган қисмига эса тасдиқланган банк аккредитиви очилади, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилади. Бунда «Ўзагроэкспорт» АЖ: «Ўзагроэкспорт» АЖнинг чет элда очилган ҚКлари ва савдо уйлари; Вазирлар Маҳкамасининг рўйхати бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар манзилига мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан ҳақ тўланмасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан экспорт қилиш ҳуқуқига эгадир. Тижорат банклари экспорт контрактларига белгиланган тартибда хизмат кўрсатишлари шарт, шартномалар шаклларидан ва қонун ҳужжатлари томонидан берилган имтиёзлардан қатъи назар, янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш ҳам шунга киради. Сотиш «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тушган маблағлар суммасининг 25%и миқдорида амалга оширилади (Низомнинг 13-банди). Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Низомнинг 6-бўлимига ва Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова) мувофиқ амалга оширилади
|
Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 13.07.2016 йилдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган, 15.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсат бериш тартибини белгилайди. Низомнинг 13-бандига мувофиқ, вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектларидан (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш – кўчма савдо қилишга рухсатнома олиш талабларидан бири НКМнинг мавжудлиги ҳисобланади. Яъни 15.10.2016 йилдан бошлаб кўчма савдода НКМни қўллаш мажбурийдир |
Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг – ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 2.08.2016 йилдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган, 8.08.2016 йилдан кучга кирган)
|
Низом электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдоси), аукцион ва танловлар ташкилотчиларига – ахборот воситачиларига татбиқ этилади
|
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони (16.09.2016 йилдаги ПФ-4841-сон, 26.09.2016 йилдан кучга кирган)
|
Президентнинг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (6.03.2006 йилдаги ПҚ-300-сон) киритилган ўзгартишлар билан «Ўзбекозиқовқатзахира» таркибига кирувчи мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларга улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш Адлия вазирлиги зиммасига юклатилиши белгиланди. Бунда Президентнинг 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон қарори 5-банди 3-хатбошисига киритилган ўзгартишларга мувофиқ тушум суммасидан 5% миқдорида ЯСТ бўйича аванс тўловларини тўлаш тартиби уларга татбиқ этилмайди |
ВМнинг «Савдонинг баъзи шаклларини амалга ошириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (15.09.2016 йилдаги 299-сон, 19.09.2016 йилдан кучга кирган)
|
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 19.09.2016 йилдан бошлаб: товарларни кўчма савдо объектлари орқали чакана сотишда НКМ ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мажбурий қўлланилади (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11, 19-бандлари; ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 1-илованинг 1-банди; Қоидаларнинг 21-банди, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова); товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда НКМдан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади (407-сон Низомнинг 19-банди). Бунда товарларни улгуржи ва кичик туркумлар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда шартномаларни тузиш пайтида турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва НКМ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома энди талаб этилмайди (407-сон Низомнинг 11-банди). Шунингдек белгиланишича, товарларни электрон тижорат шаклида сотишда: иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчов приборларидан фойдаланишга йўл қўйилади; савдо объектларини махсус анжомлар билан жиҳозлашга доир талаблар (нон ва нон-булка маҳсулотларини сотишда) ҳамда дўконда картошка ва мева-сабзавот товарларини кўрсатиб қўйиш қоидалари татбиқ этилмайди (75-сон Қоидаларнинг 9, 50, 86-бандлари) |
МЕҲНАТ
|
|
МАИМҚВ, МВнинг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари лавозимлари номенклатурасига ҳамда Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбати меъёрларини белгилаш услубиятига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 30.12.2015 йилда 1288-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 31.12.2015 йилдан кучга кирган)
|
Барча даражадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари мутахассислари лавозимларининг рўйхати аниқлаштирилди, ишлаб чиқариш ходимларига ўзгартирилган таъриф берилди. Услубиятга бошқарув ходимлари сонидан келиб чиқиб техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини ҳисоблаш тартибини тушунтирувчи қўшимчалар киритилди |
ВМнинг «Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (1.12.2015 йилдаги 350-сон, 9.12.2015 йилдан кучга кирган)
|
2016 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5%идан 20%игача миқдорда ойлик шахсий устамалар, шунингдек тасдиқланган Низомга (1-илова) асосан ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра ҳар чоракда мукофотлаш жорий этилди
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 21.01.2016 йилдаги 14-сон қарорига 1-илова, 25.01.2016 йилдан кучга кирган)
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотларида фаолият юритаётган шифокорларни эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди. Аттестациядан ўтказиладиган ва ўтказилмайдиган шифокорлар доираси, аттестацияланаётганга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, баҳолаш мезонлари белгиланди. Аттестацияни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган аттестация комиссиялари 5 йилда бир марта ўтказиб, аттестациядан ўтган шифокорларга гувоҳномалар беради |
Президентнинг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (22.02.2016 йилдаги ПФ-4782-сон, 29.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
Фармоннинг 3-бандига мувофиқ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди
|
Президентнинг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.02.2016 йилдаги ПҚ-2495-сон, 29.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ҳокимликларнинг бошқарув аппаратлари тузилмасида ташкил этилган ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди
|
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон, 26.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Меҳнат кодексининг 80-моддаси 3-қисм билан тўлдирилди, унда ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин бўлган ҳолатлар белгиланди: паспорт ҳақиқий бўлмаса; вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса |
ВМнинг «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (20.04.2016 йилдаги 117-сон, 25.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
ПФ-4782-сон Фармонга мувофиқ қайта ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низом (1-илова) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) тасдиқланди
|
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва МВнинг «Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 24.05.2016 йилда 2790-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 30.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ўзбекистон илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва уларни қўллаш шартлари тасдиқланди, Фанлар академияси тасарруфидаги муассасалар ходимлари ҳамда ФТРМҚ, Меҳнат вазирлиги ва МВнинг қарори (АВ томонидан 30.09.2016 йилда 2827-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан базавий лавозим маошлари белгиланган ходимлар бундан мустасно
|
Меҳнат вазирининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (АВ томонидан 8.06.2016 йилда 2797-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 13.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ишчиларнинг айрим касблари бўйича тариф разрядлари диапазонлари кенгайтирилди, ишчилар касбларига қўшимча бандлар киритилди. Масалан, инкассатор ҳайдовчиси, нумераторларни таъмирловчи механик. Хизматчиларнинг лавозимларига бурғулаш бўйича геолог, оилавий тадбиркорлик раҳбари, нефть ва газга қайта ишлов берувчи бош мутахассис, кадрлар ва малака ошириш бўлими бошлиғи ва б. киритилди
|
ВМнинг «Бюджет ташкилотларида ишловчи жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларининг касблари ва лавозимлари тариф разрядларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (15.07.2016 йилдаги 235-сон, 25.07.2016 йилдан кучга кирган)
|
Бюджет ташкилотларида ишловчи жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларининг касблари ва лавозимлари тариф разрядлари тасдиқланди. Масалан, спорт мактаби (БЎСМ, БЎСММ, ОЗИБЎСМ, ИСММ, ОСММ, ОЗК) директорига ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига мувофиқ спорт мактаблари директорлари, директорлари ўринбосарлари ва инструктор-методистларининг базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб белгиланади
|
Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон)
|
2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига 149 775 сўм; ёшга доир пенсиялар – ойига 292 940 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 292 940 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгиланди |
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (10.09.2016 йилдаги 292-сон, 19.09.2016 йилдан кучга кирган)
|
2016 йил 1 ноябрдан бошлаб: тиббиёт ташкилотлари ходимлари айрим тоифаларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича разрядлари (5-илова); меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва ўта оғир шароитлари учун тариф ставкаларига (лавозим маошларига) қўшимча тўловлар ва тиббиёт ташкилотлари ходимлари айрим тоифаларининг тариф ставкаларига (лавозим маошларига) махсус ҳар ойлик устамалар миқдорлари (6-илова) амалга киритилди |
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун (14.09.2016 йилдаги ЎРҚ-406-сон, 15.09.2016 йилдан кучга кирган);
МБ бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 19.10.2016 йилда 1697-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 24.10.2016 йилдан кучга кирган) |
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадлари, принциплари, йўналишлари белгиланди. Қонун билан ёшларга оид сиёсатга тааллуқли тушунчалар ҳам белгиланди. Хусусан, ёш оила – эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл). 1697-сон Низомга ҳам ёш оила таърифи қисмида тегишли ўзгартиришлар киритилди.
18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ, солиқ солиш мақсадида ёш оила тоифасига, ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради. Жисмоний шахслар – ёш оила аъзоларининг солиқ солинадиган, бироқ якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадларига, шунингдек корхона-иш берувчидан уй-жой сотиб олиш учун олинган маблағларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 171, 179-моддалари) |
ФТРМҚ, Меҳнат вазирлиги ва МВнинг «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 30.09.2016 йилда 2827-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 3.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилди
|
ВМнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (26.10.2016 йилдаги 362-сон, 31.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ўриндошлик асосидаги ишга кирмайдиган ишларнинг рўйхати аниқлаштирилди. Хусусан, унга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, тиббиёт муассасаларининг тиббиёт асбоб-ускуналарига (аппаратураларига) хизмат кўрсатувчи мутахассисларининг иши киритилди. Президент Девони ва Вазирлар Маҳкамаси ижроия аппаратида давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқларига ўриндошлик асосида ишлашга тақиқни белгиловчи 4-банднинг 4-хатбошисига истисноли ҳолат киритилган. Унга мувофиқ, юқорида кўрсатилган ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлашга тақиқ техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга татбиқ этилмайди. Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади. Агар жамоавий шартномада ёхуд бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади |
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун (22.09.2016 йилдаги ЎРҚ-410-сон, 24.12.2016 йилдан кучга кирган)
|
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири тасдиқланди
|
|
|
ҚОИДАЛАРИ 2017 ЙИЛДА КУЧГА КИРАДИГАН МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР
|
|
ВМнинг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (24.08.2016 йилдаги 275-сон, 1.01.2017 йилдан кучга кирган)
|
2017 йил 1 январидан бошлаб Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) жорий этилди. Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан фойдаланилади. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи (1-илова) тасдиқланди.
2017 йил 1 январгача ХХТУТ кодига боғлиқ бўлган ҳар бир фаолият тури бўйича ходимларнинг чекланган сони Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган |
Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон)
|
2017 йил 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун қуйидагилар бекор қилинади: уларнинг фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари, юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно. Бироқ жисмоний ва юридик шахсларнинг субъектлар томонидан қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қисқа муддатли текширув ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли; улар фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари. Қуйидагилар маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилади: молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган субъектлар ва уларнинг ходимлари уларни ўз вақтида ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда (инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно). Уларга нисбатан жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) ҳам қўлланмайди; ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо ҳам қўлланилмайди. Солиқлар ва тўловлар бўйича: хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) 5 йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилади; субъектлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этиладилар. Субъектларнинг экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб ТСОЯЭАТ орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилинади, бундан Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларни экспорт қилиш бўйича контрактлар мустасно. Экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат илгари худди шундай товар учун айнан сертификат олган аризачига 1 иш куни мобайнида берилади (3-банд) |
Президентнинг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (21.10.2016 йилдаги ПФ-4850-сон)
|
2017 йил 1 апрелидан: озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади; жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади; қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади; почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади; судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади; терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилинади; фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилади; вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатлари бекор қилинади; Олий суд Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинади; адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Олий судга ўтказилади; хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судлари ташкил этилади (3-банд) |
Президентнинг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон)
|
2017 йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15%дан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Белгиланган нархларда сотиладиган, четдан олиб келиниши эса тендер асосида амалга ошириладиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхати (20.12.2016 йилдаги ПҚ-2685-сон қарор таҳриридаги 1-илова) белгиланди |
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 11.10.2016 йилда 2833-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 18.01.2017 йилдан кучга кирган)
|
Гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва тиклаш, пул маблағларини, бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, улардан фойдаланишга рухсат бериш, рўйхат тузиш ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш тартибини белгилайди
|
Молия вазирининг «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (АВ томонидан 3.11.2016 йилда 1209-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 1.01.2017 йилдан кучга кирган)
|
ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига мувофиқ молиявий ҳисобот шаклларида иқтисодий фаолият турлари таснифлагичининг халқаро тизимига ўтганлик муносабати билан «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилади
|
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (23.09.2016 йилдаги ЎРҚ-411-сон). 12-модда 25.09.2017 йилдан кучга киради
|
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари ва бошқалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳам ЎзР Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбадир
|
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон)
|
2017 йил 1 январдан бошлаб: фақат туризм фаолиятини ташкиллаштиришни таъминлайдиган туризм корхоналари – туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи юзасидан лицензияланадилар; туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олишда туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг мавжудлиги мажбурий лицензия талаби ва шарти ҳисобланади; меҳмонхоналарда ва жойлаштиришнинг шу каби воситаларида туризм хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия мавжуд бўлиши бўйича талабни бекор қилган ҳолда, туризм фаолияти билан боғлиқ бўлган субъектлар – меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва жойлаштиришнинг шу каби воситалари томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари мажбурий сертификатланади. Бунда 2018 йил 1 январдан бошлаб хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини мажбурий сертификатлаш жорий этилади; гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари фақат улар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификати олгандан кейин жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг ходимлари томонидан амалга оширилиши мумкин; туризм корхоналари туризм фаолияти субъектлари билан фақат уларда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан хорижий туристларга туризм хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномалар (битимлар) тузиш ҳуқуқига эга |
*Охири. Боши «СБХ»нинг 27.12.2016 йилдаги 52 (1168), 10.01.2017 йилдаги 2 (1170)-сонларида.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар