Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 4 / Солиқ солиш амалиёти

Қайта баҳолашнинг солиқ оқибатлари

 

Асосий воситалар 2016 йилнинг биринчи декадасида қайта баҳолангунга қадар автомобиль 20 000 минг сўмга сотилди. Ушбу автомобиль қайта баҳолангандан кейин 3 йил ичида индексация усули бўйича қўшимча баҳолаш миқдори 6 149 716 сўмни, индексацияни қўллаган ҳолда эскириши 1 844 915 сўмни ташкил этди. Корхонанинг ҳисоб маълумотларига кўра 1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра автомобиль қиймати 29 008 096 сўмни, эскириш 8 702 430 сўмни, қолдиқ қиймат 20 305 666 сўмни (29 008 096 – 8 702 430) ташкил этди.

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қолдиқ қийматидан паст сотилганда автомобилни арзонлаштириш мумкинми?

Н.Наимов,

бухгалтер.

 

– Йўқ, бу ҳолда арзонлаштириш амалга оширилмайди.

Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича 1 февралгача ўтказилади (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди). Автотранспортни сотишдан аввал уни қайта баҳолаш, кейин молиявий натижани (фойда ёки зарар) аниқлаб, балансдан ҳисобдан чиқариш керак эди. Бироқ сиз бундай қилмагансиз.

Хатони қандай тузатиш мумкин?

Аввал автомобилни қайта баҳолаш керак. Кейин автомобилни сотишдан молиявий натижани аниқлаш лозим. Чиқиб кетишдан даромад олинганда солиқларни тўлаш зарур.

Асосий воситаларни сотишдан фойда ёки зарар чиқиб кетаётган активнинг сотиш нархи ва сотиш харажатлари, ҚҚС (тўловчиларда) ва қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Агар корхона асосий воситанинг чиқиб кетишидан даромад олса, у фойда солиғи ва ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилади.

Фойда солиғини ҳисоблашда АВни сотишдан зарарлар сотилган активдан фойдаланиш муддатига қараб чегирилади ёки чегирилмайдиган деб ҳисобланади:

агар автомобилдан фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлса – фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-банди);

агар 3 йилдан кўп бўлса – солиқ солинадиган базадан чегирилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди «ж» кичик банди).

ЯСТ тўловчилар учун автотранспортнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайди.

 

МИСОЛ. Бошланғич қиймати 29 008 096 сўм бўлган автомобиль сотилди, ҳисобланган амортизация – 8 702 430 сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 4 304 801 сўм. Шартномавий баҳоси – 20 000 000 сўм.

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона учун солиқ оқибатлари.

Кўриб чиқилаётган вазиятда ҚҚС солинадиган оборот мавжуд эмас, сабаби автомобиль қолдиқ қийматидан паст нархда сотилган (Солиқ кодексининг 204-моддаси). Қолдиқ қиймат – 20 305 666 сўм (29 008 096 – 8 702 430).

Молиявий натижани аниқлаймиз:

20 000 000 – (29 008 096 – 8 702 430 – 4 304 801) = 3 999 135 сўм – сотишдан фойда.

Автомобилни сотишдан фойда (3 999 135 сўм) корхонанинг бошқа даромадлари таркибида фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132 ва 133-моддалари), бироқ бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 313, 317, 325-2-моддалари).

Автомобилнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати мол-мулк солиғини ҳисоблашда ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 267, 268-моддалари) ва унинг чиқиб кетиши мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базанинг камайишига олиб келади.

ЯСТ тўловчи корхона учун солиқ оқибатлари.

ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда автомобилни сотишдан фойда (3 999 135 сўм) бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган оборотга киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2248 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика