Ўзбекистон бухгалтерлар федерациясида ЎБФ аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилди. Бугунги кунда Федерацияда ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий талабларини бажарган 69 ҳақиқий аъзо бор. Ушбу талабларга Касб одоб-аҳлоқ кодексига риоя этиш, аъзолик бадалларини тўлаш, ҳар йили малака ошириш киради.
Йиғилишда ЎБФнинг 2016 йил учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисобот, Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва 2017 йил иш режаси ҳамда бюджети тасдиқланди.
Қуйидагилар сайланди:
ЎБФ бошқаруви раиси этиб – Иброҳимов Нозир Алиевич, Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, САР, иқтисод фанлари доктори, профессор;
ЎБФ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб – Огневчук Оксана Вячеславовна, Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, CIPA, DipIFR;
ЎБФ бошқаруви раисининг бухгалтерларни сертификатлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб – Султонова Дилноза Абрулмасовна, Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, САР, GARP.
Шунингдек ЎБФ бошқарувининг тўрт аъзоси сайланди: Ванина Марина Сергеевна (Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, CIPA);
Зуҳриддинова Гулнора Ҳожиакбаровна (Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, САР); Попова Оксана Ивановна (Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, CIPA); Берберова Юлия Юрьевна (Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери, CIPA, DipIFR).
Бундан ташқари, ЎБФнинг 46 аъзосига Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлаш дастури бўйича сертификатлар топширилди.
Ўз ахборотимиз.