Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 4 / Амалий бухгалтерия

Лицензия қандай ҳисобга олинади

 

1. ЭКИҲнинг 200 баравари миқдоридаги қурилишда лойиҳалаш бўйича олинган лицензия номоддий активларга кирадими?

2. ЯСТ тўловчи корхонанинг бухгалтерия ҳисобида у қай тартибда акс эттирилади?

Р.Расулов,

МЧЖ раҳбари.

 

1

 

Ҳа, олинган лицензия номоддий активларга (НМА) киради.

Таърифга кўра лицензия – айрим (муайян) хатти-ҳаракатларни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (битим). Лицензияни юридик ҳуқуқлар билан боғлаш мумкин, у НМАга киритиш мезонларига тўлиқ жавоб беради. Бу маҳсулот, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида корхона томонидан узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулкнинг идентификацияланадиган объектидир (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМС 4-бандининг «а» кичик банди).

Шу тариқа, корхона лицензия олаётганда номоддий активни эътироф этиши шарт.

 

2

Олинган лицензия 0410-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау» ҳисобварағида сотиб олишга доир ҳақиқатда амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади.

Лицензия қиймати амортизация ажратмаларини ҳисобланган нормалар бўйича таннархга киритиш йўли билан ҳар ойда қопланади. Корхона лицензиянинг амортизация нормаларини унинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб аниқлайди. Жамғарилган амортизация 0510-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау амортизацияси» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

 

Қуйидаги бухгалтерия проводкалари қўлланади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

НМАни сотиб олиш харажатлари (НМАга ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, божлар, йиғимларни тўлаш харажатлари ва б.) акс эттирилди

 

0830-«НМАни харид қилиш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

НМА кирим қилинди

 

0410-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»

 

0830-«НМАни харид қилиш»

 

Корхонага тегишли НМА бўйича амортизация ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ва б.

0510-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау амортизацияси»

 

Фойдали хизмат муддати ўтганлиги муносабати билан НМА қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0410-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»

 

НМА бўйича ҳисобланган амортизация ҳисобдан чиқарилди

 

0510-« Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау амортизацияси»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

НМА чиқиб кетишидан молиявий натижа акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1965 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика