Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 3 / Шахсий манфаат

Ишсизлар учун тўловлар

 

Корхона тугатилиши (2016 йил августда) муносабати билан 20 йил узлуксиз ишлаганимдан кейин (2016 йил сентябрдан) ишсиз сифатида рўйхатдан ўтдим. Охирги ярим йил давомида барқарор иш ва маошга эга бўлмадим. Бандликка кўмаклашиш маркази менга мақбул келадиган ҳеч қандай ишни таклиф этмай, ишсиз сифатида нафақа тўлаяпти. Шу муносабат билан ишсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланиши кераклигини тушунтириб беришингизни сўрайман.

Э.Хонов.

 

– Ишсизлик нафақаси Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.10.1999 йилда 831-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тайинланади ва тўланади.

Сизнинг ҳолатда ишсизлик нафақаси Низомнинг 56.1-бандида белгиланган миқдорларда тайинланади ва тўланади:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахсларга, агар ишдан маҳрум бўлган пайтидан буён 12 ойдан кўп вақт ўтмаган бўлса – охирги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг 50%и миқдорида, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган ва ушбу нафақа тайинланган ойда республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

меҳнат органининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта ­тайёрлашдан ўтгандан, малака оширгандан кейин ўқишни тугатган кундан бошлаб ишсизлик нафақасини тўлаш тикланган шахсларга (ўқиш бошланган кундан нафақа тўлаш тўхтатилади), агар ишсиз шахс ўқишдан кейин ишга жойлаштирилмаган бўлса – нафақа миқдори ўзгармайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ЭКИҲ миқдори ўзгарган ҳоллар бундан мустасно.

Ишсизлик нафақаси миқдорини аниқлаш учун охирги 12 ойдаги ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Ишсиз шахснинг иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотнома асосида ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ойдаги тариф ставкаси ёки лавозим маошининг миқдори аниқланади. Бунда лавозим маошининг миқдори доимий қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда олинади.

Тарификация ёки лавозим маошига кўра белгиланган иш ҳақи меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдинги 12 ойда олинган лавозим маошидан ошадиган сумманинг 1/12 қисмига оширилади.

 

1-МИСОЛ. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ойда унинг лавозим маоши 650 минг сўмни ташкил этган. Меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдинги 12 ой давомида ходимга ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофот – 3 900 минг сўм ҳисоблаб ёзилган.

Ишсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи 975 минг сўмни (650 + 3 900 / 12) ташкил этади.

Нафақанинг базавий миқдори 487,5 минг сўмга (975 х 0,5) тенг бўлади.

 

2-МИСОЛ. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахсга (ишдан маҳрум бўлган пайтидан буён 12 ойдан кўп вақт ўтмаган) 487,5 минг сўм миқдорида ишсизлик нафақаси белгиланди.

Нафақа тайинлангандан кейин бир ой ўтгач ЭКИҲ миқдори 130 240 сўмдан 149 775 сўмга оширилди.

Бу ҳолда нафақа миқдори ўзгармайди, сабаби унинг миқдори энг кам иш ҳақининг янги миқдоридан кам эмас.

 

Агар ишсиз шахс иш ҳақига ҳудудий (туман) коэффициентлари қўлланадиган ерда яшаса, ишсизлик нафақаси иқтисодиётнинг ноишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимлар учун қўлланадиган ҳудудий коэффициент миқдорига оширилади.

 

3-МИСОЛ. Навоий шаҳрида яшовчи ишсиз шахсга 565 400 сўм миқдорида нафақа тайинланган.

ВМнинг 20.04.1992 йилдаги ­200-сон қарори билан Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун 1,2 миқдоридаги ҳудудий коэффициент белгиланган.

Коэффициентни ҳисобга олган ҳолда нафақа миқдори 678 480 сўмни (565 400 х 1,2) ташкил этади.

 

Қарамоғида 16 ёшга тўлмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган ишсиз шахсларнинг ишсизлик нафақаси миқдори уларнинг сонидан қатъи назар (16 ёшга тўлмаган болалари унинг қарамоғида эканлиги тахмин қилинади ва далил-исбот талаб этмайди) 10%га оширилади. Бунда қарамоғидагилар учун устама қўшилган нафақа суммаси республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2927 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика