Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Солиқ солиш

Маълумотнома тақдим этиши шарт

 

Октябрда илгари прокуратурада ишлаган янги ходимни ишга қабул қилдик. У аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этмай, хизматчи сифатида ЖШДС тўламаганлигини важ қилиб кўрсатди. Бироқ СТИР тақдим этди.

Илгари прокуратурада ишлаган ходимнинг ЖШДСни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

Т.Чернова,

бош бухгалтер.

 

– Солиқ имтиёзлари прокуратура органларининг барча ходимларига ва барча турдаги даромадларга татбиқ этилмайди.

Ҳақиқатан ҳам, прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича солиқ солишдан тўлиқ озод қилинади (Солиқ кодексининг 180-моддаси 7-банди). Шунингдек ушбу даромадларга ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг ­308-моддаси).

Бироқ Солиқ кодексида белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби барча жисмоний шахсларга татбиқ этилади.

Йил мобайнида асосий иш (хизмат) жойи ўзгарган тақдирда, ходим жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Илгариги иш (хизмат) жойидан маълумотнома тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси ­5-қисми).

Шу тариқа, агар янги ходим ушбу маълумотномани тақдим этмаган бўлса, корхона унга тўланган даромадлардан солиқни энг юқори ставкада ушлаб қолиши шарт. Ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммаси ходимнинг хоҳишига кўра ДСИга ихтиёрий декларация топширганда унга қайтарилиши мумкин.

Агар ходим ҳисобот йили тугагунча янги асосий иш жойига маълумотнома тақдим этса, солиқ календарь йил бошидан олинган жами даромаддан келиб чиқиб, белгиланган имтиёзларни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика