Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Солиқ солиш

Имтиёзни сақлашни кўзлаб

 

Корхонамизнинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланади. Кичик корхоналар учун тасдиқланган 15%лик ставкада ЯИТ ҳисоблаймиз. Текширувчилар ташкилот ходимларининг ўртача йиллик сони тўғри ҳисобланганини текшириш чоғида Президентнинг ПФ-4232-сон Фармони билан берилган имтиёздан фойдаланиш учун коллежлар битирувчилари сонини алоҳида ҳисоблаш кераклигини айтдилар.

Штатда коллеж битирувчилари бўлганда имтиёзни қўллаш мақсадида ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

Дилноза,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ходимларнинг ўртача йиллик сони ходимларнинг йил давомидаги ўртача ойлик сонидан келиб чиқиб аниқланади. У ойнинг ҳар бир куни учун рўйхатдаги ходимлар сонининг ойдаги календарь кунлар сонига бўлинган суммасидан келиб чиқиб аниқланади. Дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ходимлар сони ундан аввалги иш куни учун рўйхатдаги ходимлар сонига тенг деб қабул қилинади. Асосий ходимлардан ташқари, ўриндошлик бўйича, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинганлар, шунингдек унитар (шуъба) корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда ишловчилар ходимлар сонига қўшиб ҳисобланади.

Барча ойлардаги ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва олинган суммани 12 га (йилдаги ойлар сонига) бўлиш йўли билан ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаймиз.

Корхона кўрсатилган имтиёзни (28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон) қўллаши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:

коллеж битирувчиларини ҳисобга олмаганда ходимларнинг ўртача йиллик сони қонунчиликда белгиланган кичик корхона мезонига мувофиқ келиши шарт. Умумий овқатланиш корхоналари учун ходимларнинг чекланган сони 25 кишини ташкил этади (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Таснифлагич*);

битирувчиларнинг ўртача йиллик сони қонунчиликда белгиланган ходимлар сони чекланган меъёрининг 50%идан, яъни 13 кишидан (25 х 50%) ошмаслиги керак;

битирувчилар ЎзР касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларини битирган кунларидан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, улар ҳисобига ходимлар сонининг чекланган меъёрини оширишга йўл қўйилади.

Шу тариқа, агар йил якунларига кўра ходимлар сони коллеж битирувчилари ҳисобига қонунчиликда белгиланган чегара – 50%дан ошмаса (25 + 13 = 38 киши), корхона кичик бизнес субъектларига киради.

 

МИСОЛ. Ҳисобот йилида барча ходимлар ҳамма иш кунида ишладилар, дейлик. 2015 йил учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

 

Давр

 

Ходимларнинг ўртача ойлик сони, жами

 

Шу жумладан

 

ходимлар

 

битирувчилар

 

январь

 

29

 

18

 

11

 

февраль

 

26

 

16

 

10

 

март

 

33

 

24

 

9

 

апрель

 

33

 

20

 

13

 

май

 

34

 

22

 

12

 

июнь

 

55

 

43

 

12

 

июль

 

55

 

43

 

12

 

август

 

55

 

43

 

12

 

сентябрь

 

55

 

43

 

12

 

октябрь

 

55

 

43

 

12

 

ноябрь

 

55

 

43

 

12

 

декабрь

 

55

 

43

 

12

 

Жами

 

540

 

401

 

139

 

Ходимларнинг ўртача йиллик сони

 

33 + 12 = 45

 

401 / 12 = 33

 

139 / 12 = 12

 

 

 

Йил якунларига кўра ходимларнинг чекланган сони битирувчилар ва битирувчи бўлмаган ходимлар ҳисобига 7 кишига ошган (45 – 38). 2015 йил якунларига кўра корхона йирик корхоналарга киради ва, тегишинча, ЯИТни 25%лик ставкада ҳисоблаши зарур.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

 


*2017 йил 1 январдан янги Таснифлагич (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган) кучга киради.

 

Прочитано: 1824 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика