ЯСТ тўловчи корхона заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилади. Буюмлар жисмоний шахслар – комитентлардан воситачилик шартномасига кўра сотиб олиниб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинади. Унда акциз солиғи суммаси ва бизнинг воситачилик ҳақимиз (буюм суммасидан 10%) қайд этилади. Буюм сотилгандан кейин далолатномадаги суммани акциз солиғи ва воситачилик ҳақини чегирган ҳолда комитентга тўлаймиз. Инкассация суммасидан 10% миқдоридаги даромадимизга эса 33%лик ставкада ЯСТ соламиз.
Товар обороти ва заргарлик буюмларидан даромадни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш лозим?
ЯСТ қандай ҳисобланади? ЯСТ бўйича солиқ солинадиган даромадни аниқлашда акциз солиғи чегириладими?
С.Сафарова,
бухгалтер.
Бухгалтерия ҳисоби
Заргарлик буюмларини воситачилик, топшириқ шартномаси ёки агентлик шартномаси бўйича ҳақ эвазига сотиш бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.
Товар келиб тушганда ва заргарлик буюмлари билан воситачилик савдосида қуйидагича проводкалар қилинади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Товарлар (заргарлик буюмлари) комиссияга келиб тушди
|
12 000
|
004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
Сотилган товарлар ҳисобдан чиқарилди
|
12 000
|
|
004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
Терминал ва НКМ чеклари
|
Тўлов терминали орқали харидордан пул маблағлари келиб тушгани акс эттирилди
|
6 000
|
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Терминал чеки
|
Харидордан нақд пул маблағлари келиб тушгани акс эттирилди
|
6 000
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
НКМ чеки
|
Инкассация хизматларига нақд пул тушуми топширилди
|
6 000
|
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
|
|
Маблағлар корхонанинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилди
|
12 000
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
|
Банк кўчирмаси
|
Даромад (воситачилик ҳақи суммаси) акс эттирилди
|
1 200
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Харидордан келиб тушган суммадан воситачилик ҳақи ушлаб қолинди
|
1 200
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Акциз солиғи ушлаб қолинди
|
250
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
|
Акциз солиғи суммаси бюджетга ўтказилди
|
250
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси
|
Комитент олдидаги қарз узилди (воситачилик ҳақи суммаси ва акциз солиғини чегирганда)
|
10 550
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси
|
Воситачилик ҳақи суммасидан 33%лик ставкада ЯСТ ҳисобланди
|
396
|
9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Даромад ҳисобга киритилди
|
1 200
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
9910-«Якуний молиявий натижа»
|
|
Солиқ солиш
Қимматбаҳо металлар ва кумушдан ясалган заргарлик буюмларининг чакана воситачилик савдоси билан шуғулланадиган корхоналар ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳисобланадилар, тилла буюмларни сотганда эса акциз солиғини ҳам тўлайдилар.
Ягона солиқ тўлови Солиқ кодексининг 56-бобига ва Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.
Ялпи тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади, унга товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум ва Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар киради (Солиқ кодексининг 355-моддаси). ЯСТ суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб белгиланади. 2016 йил учун солиқларнинг ставкалари Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарори билан белгиланган.
Товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум суммасини ва, тегишинча, солиқ солинадиган базани белгилаш тартиби, шунингдек ЯСТ ставкасининг қўлланиши заргарлик буюмларини сотиш фаолиятининг ташкил этилишига боғлиқ. Сизнинг ҳолатда бу – воситачи сифатида воситачилик, топшириқ шартномаси ёки агентлик шартномаси бўйича ҳақ эвазига заргарлик буюмларини сотиш.
Воситачилик фаолиятини амалга оширишда сотишдан тушум деганда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси тушунилади. Воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича ишловчи юридик шахслар учун ЯСТ ставкаси 33%ни ташкил этади. Бунда жойлашган жойи ва амалга оширилаётган фаолият турларига қараб пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаб турган майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг 3 баравар суммасидан кам бўлмаган миқдордаги ЯСТ бюджетга ўтказилиши керак.
Тилладан ясалган заргарлик буюмларини ихтисослашган заргарлик дўконлари, фирма дўконлари, универмаг, савдо марказлари ва комплексларининг бўлимлари, секциялари орқали сотувчи чакана савдо корхоналари (шу жумладан воситачилик савдоси) 1 грамм оғирликдаги тилладан ясалган заргарлик буюми учун 10 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида акциз солиғи тўловчиси ҳисобланадилар. У Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўланади.
Чакана савдода (воситачилик савдоси эмас!) заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси сотиш нархида ҳисобга олинади ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди (2328-сон Низомнинг 20-банди), яъни ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш мақсадида товар айланмаси суммасидан акциз солиғи суммаси чегирилади.
Заргарлик буюмларининг воситачилик савдосида акциз солиғи суммаси воситачилик хизматларини кўрсатишдан тушумни камайтирмайди. Яъни воситачилик ҳақи суммаси (акциз солиғини чегирмасдан) ЯСТни ҳисоблаб чиқариш учун база ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).
Бизнинг мисолда воситачилик ҳақи суммаси – 1 200 минг сўмга ЯСТ ҳисобланади ва 396 минг сўмни (1 200 х 33%) ташкил этади. Комитентга воситачилик ҳақи ва акциз солиғини чегирган ҳолда заргарлик буюмларини сотишдан олинган сумма тўланади.
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma Online» эксперти.