Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Солиқ солиш

Дивидендларни ҳисоботда акс эттириш

 

Ташкилотда муассис битта – у жисмоний шахс.

1. Устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган фойда суммаси муассиснинг дивидендлари ҳисобланадими?

2. У ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиладими?

Замира,

МЧЖ бухгалтери.

 

1

Ҳа, устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган фойда суммаси дивидендлар ҳисобланади ва у ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилган бўлиши керак.

Устав фондини кўпайтиришга фойда 6610-«Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағи орқали йўналтирилади. Яъни муассис уни дивидендлар тарзида олиш ўрнига устав фондини кўпайтиришга йўналтиради. 21-сон БҲМСда (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) соф фойданинг жамият устав фондини кўпайтиришга йўналтирилишига доир қуйидаги бухгалтерия проводкалари назарда тутилган:

Дт 8710 – Кт 6610 – ҳисобланган дивидендлар суммасига;

Дт 6610 – Кт 8310 – устав фондини кўпайтиришга йўналтириладиган фойда суммасига.

Солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан дивидендлар ҳисобига устав фондининг кўпайтирилиши солиқ оқибатларига олиб келмайди, сабаби дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди. Бироқ имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган корхонанинг мол-мулки унинг муассисига берилганда ушбу даромадларга умумий асосларда солиқ солиниши керак (Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди).

 

2

Жисмоний шахс олган дивидендлар унинг даромади ҳисобланиши сабабли улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилган бўлиши керак, хусусан:

♦ Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда;

♦ Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»да;

♦ Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»да;

♦ Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси»да.

Ушбу шаклларнинг айни қайси сатрларида ҳисобланган ва корхона устав фондига йўналтирилган дивидендлар акс этишини кўриб чиқамиз.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар

Ушбу шаклда ҳисобланган ва корхона устав фондига йўналтирилган дивидендлар қуйидагича акс эттирилади:

004-сатрда Солиқ кодексининг ­172–178-моддаларига мувофиқ ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси, шу жумладан дивидендлар кўрсатилади;

006-сатрда – Солиқ кодексининг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этиладиган даромадлар суммаси. Сизнинг ҳолатда жисмоний шахс Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига асосан имтиёзга эга. Бинобарин, устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган дивидендлар суммаси ушбу сатрда акс эттирилган бўлиши керак;

018-сатрда – ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси, у қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилган: 004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари.

Дивидендларнинг ҳисобланган суммаси 004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасида акс эттирилганлиги сабабли у юқоридаги формула қўлланганда ҳосил бўладиган қиймат ичига киради;

019-сатрда – кўрсаткич – Маълумотларга 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва ­2-илова ­5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри суммаси. Дивидендлар пул ёки натура (асосий воситалар, материаллар ва ҳ.к.) тарзида берилмаганлигига қарамай, уларни 2-иловада тўланган дивидендлар сифатида акс эттириш лозим, сабаби улар жисмоний шахснинг хоҳишига кўра дивидендларни устав капиталини тўлдиришга йўналтириш тарзида, яъни бошқа шаклда тўланган.

 

2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»

Сизнинг ҳолатда ушбу шаклда қуйидаги қийматлар акс этади:

2-устунда – ҳисобланган дивидендлар суммаси (дивидендларни ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилинган муассислар умумий йиғилиши баённомаси санасида);

3-устунда – «0»га тенг бўлган дивидендлардан даромад солиғи, сабаби Солиқ кодексига мувофиқ имтиёз назарда тутилган;

4-устунда ҳисобланган дивидендлар суммаси такроран ёзилади, чунки ЖШДС «0»га тенг;

6-устунда – устав фондини кўпайтириш ҳақида муассислар қарор қабул қилган санада пул кўринишида тўланадиган (устав капиталига йўналтириладиган) дивидендлар (сизнинг ҳолатда ҳисобланган дивидендларга тенг) суммаси. 6-устундаги қиймат автоматик равишда 5-устунга кўчирилади;

8-устунда – бюджетга ўтказилган дивидендлар ва фоизлардан ЖШДС суммаси. Сизнинг ҳолатда Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига кўра дивидендлар бўйича имтиёз назарда тутилганлиги учун 8-устунда «0» қайд этилади.

Мулкий даромад сифатида ҳисобланган дивидендлар суммаси ҳам 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» 032-сатрида (тегишинча, 03 ва 01-сатрларда ҳам) акс эттирилган бўлиши керак. Ушбу илова 2016 йил охирида 1 марта тақдим этилади.

Шунингдек 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» 2016 йил охирида 1 марта тақдим этилади, унинг 0311-сатрида (тегишинча, 01, 02, 03-сатрларда ҳам) ҳисобланган дивидендларни даромад солиғидан озод этиш бўйича имтиёз кўрсатилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1721 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика