Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 46 / Божхона

Тўлов ва харажатлар нимадан келиб чиқади?

 

Компаниямиз РФдан озиқ-овқат товарларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Божхона таомиллари билан боғлиқ барча жиҳатлар бизни қизиқтиради. Қандай божлар белгиланади, қандай сертификатларни тақдим этиш зарур, қанча сумма, солиқлар тўланади?.. ЎзРга кириб келишидан омборгача қилинадиган барча харажатларни санаб ўтсангиз.

З.Абдиев,

муҳандис.

Тўлов ва харажатлар нимадан келиб чиқади?

 

– Саволингизга жавоб бериш мушкул, чунки ҳеч нимани: товарларнинг номи, уларнинг қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартлари ва бошқа зарур маълумотларни аниқ кўрсатмагансиз. Шу сабабли божхона тўловлари миқдорларини, шунингдек ЎзРга кириб келишидан омборгача қилинадиган харажатларни аниқлашнинг имкони йўқ.

 

Божхона расмийлаштируви

Сизнинг ҳолатда «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда божхона органига қуйидагиларни тақдим этиш зарур (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори):

√ божхона юк декларацияси;

√ товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаш ва ўраш варақлари ҳамда битимлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, коносамент, юкхат ёки шартнома мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);

√ товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).

Ўзбекистон билан РФ ўртасида эркин савдо режимини назарда тутувчи Савдо муносабатлари ҳақида битим (Москва, 13.11.1992 йил) имзоланган. Шу сабабли божхонада расмийлаштираётганда товар ушбу мамлакатда келиб чиққанлиги ҳақидаги сертификатни (СТ-1 шакли) тақдим этсангиз, импорт божхона божини тўлашда имтиёздан фойдалана оласиз – уни ноль даражали ставкада тўлайсиз.

 

Диққат! Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги товарни чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки) унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга нисбатан божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилади. Товарлар божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда товарларга эркин савдо режими қўлланилиши ёки қайта тикланиши мумкин (Божхона кодексининг 366-моддаси).

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзстандарт органларида сертификатланиши керак. Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар, сизнинг ҳолатда мувофиқлик сертификати бўлган тақдирда импорт қилинадиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади (БКнинг ­57-моддаси).

Божхона тўловлари тўланган ва иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган тақдирда товар «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилади ва божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар мақомини олади (БКнинг 56-моддаси).

 

Тўловлар

Товарлар ва транспорт воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтишда қуйидаги божхона тўловлари тўланади (БКнинг 289-моддаси):

тасдиқланган ставкаларда импорт божхона божи (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарорга 1-илова);

Ўзбекистонга олиб кириладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи ставкаларига қараб акциз солиғи (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга 13-2-илова). Бироқ товарларингизнинг ТИФ ТН кодларини кўрсатмаганлигингиз сабабли улар акцизланадиган товар эканлигини аниқлашнинг имкони йўқ;

қўшилган қиймат солиғи – товарларни импорт қилишда ҚҚС ставкаси солиқ солинадиган базанинг 20%ини ташкил этади (Солиқ кодексининг 206-моддаси; ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-банди);

божхона расмийлаштируви учун йиғим – олиб кирилаётган товарлар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2009 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика