ЯСТ тўловчи корхона (асосий фаолият тури – улгуржи савдо) омборида яроқлилик муддати тугаётган товар бор. Кўп йўқотишга йўл қўймаслик мақсадида корхона уни сотиш учун арзонлаштирмоқчи. Эҳтимол, унинг баҳоси таннархидан паст этиб белгиланиши мумкин.
Кейинчалик сотиш мақсадида товарни арзонлаштириш учун бухгалтерия ҳужжатларини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Агар товар тиббиёт учун мўлжалланган бўлса, яроқлилик муддати ўтаётганлиги муносабати билан товарни арзонлаштиришнинг чекланган миқдори мавжудми?
Л.Медведева,
МЧЖ бош бухгалтери.
– Товарларни арзонлаштириш ва уни амалга ошириш тартиби 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Товар-моддий захиралар, шу жумладан тўлиқ ёки қисман эскирган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин. Одатда захираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида, молиявий ҳисоботда уларни сотишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун ТМЗ таннархдан паст арзонлаштирилади.
Қонун ҳужжатларида арзонлаштиришнинг чекланган миқдорлари белгиланмаган, бироқ одатда ТМЗ сотишнинг соф қийматигача арзонлаштирилади. Бу муайян санадаги амалдаги бозор баҳосидаги ТМЗ қиймати ёки сотишгача етказиш харажатларини чегирганда товарни сотиб олиш учун етарли суммадир. Агар бундай харажатлар қилинмаса, бу сиз товарни сота оладиган қиймат бўлади.
ТМЗни арзонлаштириш суммаси у юзага келган ҳисобот даврида харажатларга ҳисобдан чиқарилади. Арзонлаштириш натижасидаги зарарлар бошқа операцион харажатларга киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.15.3-банди).
Арзонлаштириш бўйича бухгалтерия проводкалари:
Дт 9430-«Бошқа операцион харажатлар»;
Кт 2910-«Омбордаги товарлар».
Солиқ солиш мақсадида товарларни олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи юридик шахслар учун ЯСТ солинадиган реализация қилишдан олинадиган тушум деганда уларни олиш баҳоси тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).
Ҳужжатли расмийлаштириш
Раҳбарнинг буйруғи билан товарни арзонлаштириш бўйича комиссия тузилади. Арзонлаштириш натижаларига кўра тегишли далолатнома расмийлаштирилади. Унда арзонлаштирилган товарлар номи, ишлаб чиқарилган йили, ўлчов бирлиги, миқдори, арзонлаштиришгача ва ундан кейинги баҳоси ва суммаси, арзонлаштириш суммасини кўрсатган ҳолда акс эттирилади. Далолатномани комиссия аъзолари ва товар учун моддий жавобгар шахс имзолайдилар. Арзонлаштириш далолатномаси уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун асос ҳисобланади.
Наталья ГРИШУТИНА,
«Norma Online» эксперти.
НАМУНА
Сотиш муддати ўтаётган товарларни арзонлаштириш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
______________________________ дан таркиб топган комиссия _______ даги ________-сон буйруқ асосида товарларни инвентаризация қилди ва арзонлаштирди. Натижада арзонлаштирилгунгача ________ сўмлик (рақамлар ва ёзув билан) чакана баҳодаги;
арзонлаштирилгандан кейин _______________________ сўмлик (рақамлар ва ёзув билан) янги чакана баҳодаги арзонлаштирилган товарлар аниқланди. Арзонлаштирилган товарлар қайтадан маркаланди.
Т/р
|
Артикули ёки прейскурант бўйича рақами
|
Модели, бичими, русуми ва б.
|
Товарларнинг номи
|
Ишлаб чиқарилган йили
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
Арзонлаштиришгача
|
Арзонлаштиришдан кейин
|
Арзонлаштириш суммаси, 9-уст. – 11-уст.
|
||
нархи
|
суммаси
|
нархи
|
суммаси
|
||||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
Жами (саҳифада ёки рўйхат бўйича) _________________________________________
(ёзув билан)
Тартиб рақамлари сони ___________________-сондан __________________-сонгача
Натурал кўрсаткичлардаги сони (7-устун) ____________________________________
(ёзув билан)
Раис ____________________________________________________________________
Комиссия аъзолари ________________________________________________________
Моддий жавобгар шахс (шахслар) ___________________________________________
Далолатномада санаб ўтилган бойликлар арзонлаштиришдан кейин
____________________________________________________________ (сўм) умумий суммада менда (бизда)
(ёзув билан)
масъулиятли сақлашда турибди.
Моддий жавобгар шахс (шахслар) ___________________________________________