Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 46 / Жавоб берамиз

Устав капиталини кўпайтирамиз

 

«А» МЧЖ «Б» МЧЖнинг муассиси ҳисобланади, устав фондидаги унинг улуши 10%ни ташкил этади. Муассисларнинг умумий йиғилиши баённомасига кўра 2015 йил якунлари бўйича «Б» МЧЖ соф фойдасидан «А» МЧЖга 5,0 млн сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган. Ушбу дивидендларни «Б» МЧЖ устав фондидаги «А» МЧЖнинг улушини кўпайтиришга йўналтиришга келишиб олдилар.

1. «Б» МЧЖдан дивидендлар олинганда ва улар «Б» МЧЖ устав фондини кўпайтиришга йўналтирилганда «А» МЧЖда қандай бухгалтерия проводкалари қилинади?

2. «А» МЧЖда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?

Б.Аҳмедов, бухгалтер.

 

1

Тақсимланмаган фойда устав фондини кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс иштирокчисининг улуш қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари дивидендлар деб тан олинади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Дивидендлар олиниши ва улар олинган юридик шахснинг устав фондини кўпайтиришга йўналтирилиши қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Олинадиган дивидендлар (ҳисобланган бутун сумма) эълон қилинди

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»

 

Олинадиган дивидендлар «Б» МЧЖ УФга йўналтирилди

 

0630-«Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

 

2

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзлар назарда тутилган (Солиқ кодексининг 156-моддаси 4-қисми).

Шу тариқа, «Б» МЧЖ устав фондига дивидендлар йўналтирилганда «А» МЧЖда солиқ мажбуриятлари юзага келмайди. Бироқ ушбу имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида иштирокчилар таркибидан чиқилганда, шу жумладан «Б» МЧЖ тугатилганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси 5-қисми).

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1809 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика