Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 46 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Солиқ идораларида мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

 

Ушбу конституциявий қоиданинг амалда тўлиқ рўёбга чиқиши борасида мамлакатимизда изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўрсатилган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг тизимларида бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги қарори билан тасдиқланган «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Намунавий низом» асосида иш олиб борилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида солиқ идораларига 6 минг 192 мурожаат келиб тушган бўлса, унинг 6 мингдан ортиғи давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилган. 190 тасида келтирилган масалалар давлат солиқ хизмати органлари ваколатига кирмаслиги сабабли тегишлилиги бўйича бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга юборилган.

Қайд этиш лозимки, мурожаатларнинг қарийб 36 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда келиб тушган. Улар ҳам тегишли тартибда кўриб чиқилган.

Мурожаатларни тезкор қабул қилиш ва зудлик билан тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси, давлат солиқ бошқармалари ҳамда ҳар бир давлат солиқ инспекцияларида жорий этилган «ишонч телефонлари»нинг узлуксиз ишлаши йўлга қўйилган. Бу тизим орқали саккиз юзга яқин мурожаат тушган. Уларнинг аксариятини савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб терминал аппаратлари ишлатилмаётганлиги билан боғлиқ масалалар ташкил этган.

Тошкент шаҳрида яшовчи Муборак Мадраҳимова Олмазор туманида жойлашган «Муслима Файз барака» савдо мажмуасидан сантехника маҳсулотлари сотиб олмоқчи бўлганида унга дўкон ходими пластик карточка орқали савдо қилмаслигини билдирган. Фуқаро бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси «ишонч телефони»га мурожаат қилган. Унинг мурожаати бозорда фаолият олиб борувчи солиқ инспекторлари кўмагида жойида ҳал этилиб, М.Мадраҳимовага зарур маҳсулотлар ҳақи терминал орқали қабул қилинган.

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси «ишонч телефони»га «Наргиза» хусусий корхонасига қарашли хусусий дўконда харидорларга амалга оширган савдоси учун харид чеки берилмаётгани баён қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текшириш давомида дўкон сотувчиси ноқонуний равишда 100 АҚШ доллари миқдорида хорижий валютада савдо қилганлиги, савдодан тушган нақд пуллар назорат касса машинасидан ўтказилмаганлиги, бундан ташқари ҳеч қандай ҳужжатсиз 700 минг сўмлик товар-моддий бойликлар борлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича хусусий корхонага тегишли тартибда қонуний чора кўрилган.

Айрим ҳолларда аҳоли ён-атрофда бўлаётган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳам солиқ идораларини хабардор этмоқда. Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси «ишонч телефони»га Жондор туманидаги Пўлатли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яширин равишда дорихона фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур мурожаат юзасидан давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ўз уйида аҳолига ноқонуний дори-дармонлар сотаётган фуқаро аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ноқонуний дорихонадан 168 турдаги дори-дармон маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

 

Қайд этилганлардан ташқари, солиқ тўловчиларнинг солиқ солиш масалаларига оид энг кўп учрайдиган саволларига жавоблар тақдим этиш орқали уларнинг давлат солиқ xизмати органларига бевосита мурожаатларини қисқартириш, мурожаат этувчиларнинг вақтини тежаш ҳамда солиқ солиш қонунчилиги борасидаги ҳуқуқий маданиятини янада оширишга ёрдам бериш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси томонидан «Кўп учрайдиган саволлар» электрон давлат хизмати жорий этилган. Бугунги кунда ушбу хизматга 3 мингдан ортиқ савол ва жавоблар жойлаштирилган.

 

Норгул АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири.

Прочитано: 1950 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика