Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 42 / Амалий бухгалтерия

Қатъий баҳо қоидасига кўра

 

Ташкилот телекоммуникациялар объектларини қуриш соҳасидаги пудрат ишлари билан шуғулланади. Қурилиш ишларини бажаришга доир тендер савдолари якунларига кўра у ғолиб бўлди. Тендер якунларига кўра тузилган пудрат шартномасида ишларнинг қиймати узил-кесил белгиланиб, келгусида қайта кўриб чиқилмаслиги қайд этилган. Бажарилган ишлар назорат тартибида ўлчанганда текширувчи пудратчининг бошқа харажатлари коэффициентини пудрат шартномасида назарда тутилган ва буюртмачи қабул қилганидан кўра камроқ миқдорда қўллади.

Назорат тартибида ўлчаганда тендер савдолари якунларига кўра тузилган пудрат шартномасида кўрсатилганидан фарқланувчи пудратчининг бошқа харажатлари коэффициентини қўллаш тўғрими?

Ж.Ражабов,

МЧЖ директори в.б.

 

– Йўқ, пудрат шартномасида кўрсатилган ва буюртмачи билан келишилганига нисбатан камроқ бўлган пудратчининг бошқа харажатлари коэффициентини қўллаш тўғри эмас.

Қурилиш қиймати 4.01.16-09 ШНҚ «Қурилиш қийматини шартномавий жорий баҳоларда белгилаш қоидалари»га мувофиқ белгиланади. Ушбу Қоидаларнинг 1.8-бандида қайд этилишича, танлов савдолари натижаларига кўра белгиланган шартномавий жорий баҳолардаги объект қиймати:

танлов савдоларини ўтказиш таомили бузилганлиги аниқланганда;

шартномада олдиндан айтиб ўтилган сабабларга кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Сиз тақдим этган ахборотдан келиб чиқилса, танлов савдоларини ўтказиш таомилининг бузилиши аниқланмаган. Пудрат шартномаси шартларига кўра ишларнинг қиймати узил-кесил белгиланган ва қайта кўриб чиқилиши керак эмас эди. ФКнинг 636-моддасида назарда тутилишича, ишнинг баҳоси (смета) тахминий ёки қатъий бўлиши мумкин. Пудрат шартномасида бундай кўрсатма бўлмаса, ишнинг баҳоси (смета) қатъий ҳисобланади. Буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлайди (ФКнинг 673-моддаси).

Ишларнинг қиймати пудратчининг бошқа харажатлари фоизини ҳисобга олиб белгиланиши боис улар миқдорининг ўзгариши тендер натижаларига кўра шартнома ва сметада белгиланган қурилишнинг умумий қиймати ўзгаришига олиб келади, бу эса қонун ҳужжатларига зид.

Шу тариқа, бажарилган ишларни назорат тартибида ўлчовчи шахсларнинг пудратчининг бошқа харажатлари миқдорини асоссиз камайтириши нотўғри.

Бюджет маблағларидан фойдаланилган ҳолларда қонун ҳужжатларининг бошқа талаблари қўлланиши мумкин.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1760 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика