Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 20 / Амалий бухгалтерия

Қайта ишлаш – ишлаб чиқариш эмас

 

Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотини тайёрлаш учун хом ашё етишмаётганлиги сабабли унинг етишмаётган қисмини буюртмачидан олмоқчи. Бунда хом ашёнинг 80%и буюртмачига, 20%и корхонага тегишли бўлади. Ишлаб чиқариш ижарага олинган хонадаги ўз ускуналарида ва ўз ишчиларининг кучи билан амалга оширилади.

Агар хом ашёнинг 80%ини буюртмачи тақдим этган бўлса, маҳсулот тайёрлаш ишлаб чиқариш ҳисобланадими?

С.Эм,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Маҳсулот ишлаб чиқаришда сиз қайта ишлашга берилган хом ашёдан фойдалангансиз, бинобарин, уни қайта ишлаш билан шуғуллангансиз. Қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар – буюртмачига тегишли хом ашё ва материаллар бўлиб, буюртмачи уларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа шахсга саноат асосида қайта ишлашга беради ҳамда тузилган шартномага мувофиқ маҳсулот кейинчалик буюртмачига қайтарилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сиз билан буюртмачи ўртасида қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш хизматларини кўрсатишга шартнома (пудрат шартномаси) тузилиши керак. Фаолиятнинг мазкур тури ишлаб чиқаришга эмас, саноат тусидаги хизматларга киритилади. Ишлаб чиқариш – маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, технологик жараённинг барча босқичларини, шунингдек ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот реализациясини ўз ичига оладиган фаолият. Ўзининг ва ижарага олинган ишлаб чиқариш қувватларидан ҳамда ишчи кучидан фойдаланилишига қарамай, сизнинг ҳолатда ишлаб чиқаришнинг асосий элементи – бошланғич хом ашё мавжуд эмас.

Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2086-сон Низом) 16-бандига мувофиқ, давал (қайта ишлашга берилган) хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларнинг ишлаб чиқариш таннархига кирувчи харажатлар таркиби Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ аниқланади. Ушбу Низомда белгиланишича, маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш моддий харажатлари (ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркибига кирувчи, четдан харид қилинадиган хом ашё ва материаллар) киритилади. Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлашда фойдаланилган ўз хом ашёси қиймати уни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилади.

2086-сон Низомнинг 24-бандида давал хом ашёсини қайта ишлаш билан боғлиқ операцияларни қайта ишловчининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун проводкалар келтирилган. Бунда олинган даромадни ҳисобга олиш учун 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағидан, таннархни ҳисобга олиш учун эса – 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағидан фойдаланилади.

Юқорида айтилганлардан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

буюртмачининг 80% хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш эмас, қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш хизмати ҳисобланади;

ишлаб чиқарувчининг 20% хом ашёси қайта ишлаш бўйича ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилади.

Агар қайта ишлашдан ташқари, ўз хом ашёингиздан маҳсулот ишлаб чиқарсангиз, мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз зарур.

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 3181 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика