Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 20 / Божхона

«Ўқланган» багаж

 

Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхонага оид қонун ҳужжатлари бузилишини, шу жумладан, контрабанданинг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» божхона пости ходимлари томонидан республикамизга кириб келаётган афғонистонлик Ғулом Шайхнинг (исм-шарифи ўзгартирилган) қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Унга тегишли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганда хизмат итининг безовталаниши ва шартли белгиларнинг намоён бўлиши божхоначиларни ушбу багажни синчиклаб текширишга ундади. Гарчи оғзаки сўровлар пайтида Ғулом Шайх сумкасида йўловчи божхона декларациясида қайд этган кийим-кечаклар ва шахсий гигиеник воситалардан ортиқча нарсалар йўқлигини таъкидлаган бўлса-да, унинг бу ёлғони бир зумда фош бўлди.

Ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида ушбу сумка кўздан кечирилганда, афғонистонлик меҳмоннинг кийим-кечаклари орасида 1 дона тўппонча ўқдони ва унинг ичида 2 дона 9 мм ли патронлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг дастлабки чораги давомида аниқланган божхона қоидабузарликлари натижасида 100 кг дан ортиқроқ наркотик модда, 60 дона психотроп таблеткалар ҳамда 60 граммдан ортиқроқ портловчи моддалар, бир нечта қурол ва 200 дан ортиқ ўқ ҳамда гильзаларнинг олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

Гавҳар МАҲМУДХОНОВА,

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 2173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика