II гуруҳ ногиронини ишга қабул қилишни қандай расмийлаштириш керак? Буйруқда унинг ногиронлигини акс эттириш лозимми?
Н.Канюко.
– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига бир қатор имтиёзлар беради. Ногиронларни (жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни) ишга расмийлаштириш Меҳнат кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади. Унда ишга қабул қилиш буйруғида ногиронлигини, шунингдек маълумоти, жинси, диний эътиқоди ва ходим тўғрисидаги бошқа шу сингари маълумотларни акс эттиришнинг мажбурийлиги назарда тутилмаган.
Бироқ иш берувчи улар меҳнати шарт-шароитларининг хусусиятлари ҳамда МКнинг 116, 135, 143, 144, 150, 220-моддалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган кафолатларни билиши керак. Айни шуларни меҳнат шартномасида кўрсатиш керак.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.