Газ ҳисоблагичи текширувдан ўтказилиши керак эди, мен уни ўтказиш тўғрисида ариза ёздим. Газ таъминоти ташкилоти ходимлари ҳисобга олиш асбобини жойдан олишлари учун қарийб 22 000 сўм тўлашимни талаб қилишди. Мен квитанция ёзиб беришларини сўрадим. Газчилар бундан бош тортишди, шу сабабли мен тўловни тўламадим. Текширувдан кейин ҳисоблагични ўрнатишди ва пломбалашди, бироқ пломбалаш далолатномасини олмадим. Тўловни тўламагунимча уни бермасликларини айтишди. Истеъмолчи ҳисоблагич текширувдан ўтгандан кейин уни ўрнатиш ва пломбалаш учун тўлов тўлаши керакми?
Г.Истамқулова.
– Газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра (АВ томонидан 30.07.2014 йилда 2604-сон билан рўйхатдан ўтказилган) газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш давлат метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Истеъмолчи ва метрология хизмати органи ўртасида шартнома тузилади (Низомнинг 16-банди), унга кўра истеъмолчи текширувни ўтказиш учун ҳақ тўлаши керак. Текширувдан ўтказилган ҳисоблагични ўрнатишни ҳам, уни жойидан олиш сингари, газ таъминоти ходимлари ҳақ тўламасдан амалга оширадилар.
Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.