Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 08 / Кадрлар бўлими

Уч ой иш ҳақи олмасдан

 

Ишда нохуш вазиятга тушиб қолдим. Мен мулкдорлар синфини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича консалтинг марказида ва ўриндошлик бўйича «Олди-сотди» фирмасида бош бухгалтер бўлиб ишлайман. Иккала фирма ходимлари 3 ойдан бери иш ҳақи олмайдилар. Менинг ўзимдан иш берувчилар тахминан 3 млн сўм қарздорлар. Ушбу вазиятда ходимлар нима қилишлари керак?

С.Эржонова,

бухгалтер.

 

– Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг Қарори (19.03.2002 йилдаги 88-сон, бундан кейин 88-сон Қарор) қабул қилинган. Унда белгиланишича, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар (88-сон Қарорнинг 3-банди).

88-сон Қарорнинг 4-банди билан Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортиш топширилди.

Иш берувчи томонидан иш ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда ходим ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки иш берувчи ҳақиқатда жойлашган жойдаги прокуратура органларига ёхуд судга мурожаат қилиши мумкин. Текширув пайтида ушбу ҳолатлар тасдиқланган ҳолда иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Иш ҳақи бўйича ўз муддатида тўланмаган қарз ҳосил бўлган ҳолларда эса унга нисбатан жиноий жазолашгача жавобгарликка тортиш чоралари қўлланилиши мумкин (88-сон Қарорнинг 4-банди).

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3040 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика