Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 02 / Жавоб берамиз

Оқибатли ёрдам

 

Бир юридик шахс бошқа юридик шахсга беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, иккала тараф учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Г.Аминжонова,

бухгалтер.

 

– Агар ёрдам олувчи тижорат ташкилоти ҳисобланса, фирмангизнинг унга беғараз молиявий ёрдам кўрсатиши ҳомийлик фаолиятига кирмайди. У оддий ҳадя ҳисобланади ва қабул қилувчи тараф учун молиявий ёрдам (текин олинган мол-мулк) солиқ оқибатларига олиб келадиган бошқа даромадлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси биринчи қисми 4-банди ва 135-моддаси). Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади.

Агар олувчи нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланса, молиявий ёрдам кўпинча ҳомийлик ёки хайр-эҳсон сифатида ҳисобга олинади. Ушбу соҳадаги муносабатлар «Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун (2.05.2007 йилдаги ЎРҚ-96-сон) билан тартибга солинади. Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида ҳомийлик қандай мақсадларда амалга оширилиши келтирилган. Улар жумласига, хусусан, фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилинмаган ва кам таъминланган тоифаларининг моддий аҳволини яхшилаш, ўз жисмоний ёки интеллектуал хусусиятлари, бошқа ҳолатлар сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ишсизларни, ногиронларни ва бошқа шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш киради.

Айни вақтда ушбу модданинг учинчи қисмида келтирилган меъёрга кўра тижорат ташкилотларига, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга пул маблағлари ҳамда бошқа моддий маблағлар бериш, ўзга шаклларда ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ҳомийлик ҳисобланмайди.

Хуллас, беғараз молиявий ёрдамга солиқ солиш таркиби қуйидагиларга боғлиқ: берувчида – у қабул қилган солиқ солиш тизимига, олувчида эса – юридик шахсни барпо этиш шаклига.

 

Янада яққол тушуниши учун биз барча маълумотларни қуйидаги жадвалга жойлаштирдик:

 

Беғараз молиявий ёрдам кўрсатишнинг солиқ оқибатлари

 

Олувчи

 

Ҳадя қилувчи

 

тижорат корхонаси

 

ННТ

 

умумбелгиланган солиқларни
тўловчи

 

ЯСТ тўловчи

 

Бошқа даромадлар тарзида фойда солиғи (ЯСТ) бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

9380-«Текинга молиявий ёрдам» ҳисобварағида акс эттирилади. ЯСТ тўловчи корхоналар билан даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиқ солишади. Бюджетдан ташқари ажратмалар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

8800-«Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади

Чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 15, 27-бандлари).

Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси камайтирилади, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2%идан кўп бўлмаган миқдорда экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига (Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-банди)

Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди

 

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 5581 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика