Азиз муштарийлар!
Поёнига етаётган 2015 йил ҳам мустақил Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик йили бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди! Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган бунёдкорлик руҳи ва муҳити эса мамлакатимизда ривожланиш, иқтисодий ва ижтимоий фаровонликка эришиш имконини бериш билан бирга, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, меҳрибонлик, миллатлараро биродарлик муҳитини ҳам мустаҳкамламоқда. Газетамиз ҳам ўзининг материаллари, маслаҳатлари, ҳуқуқий маданиятга ошно этиши билан ушбу жараёнга ҳар томонлама кўмаклашишга интилмоқда.
2016 йилда ҳам заминимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураверсин! Барча орзу ва истакларимиз амалга ошаверсин! Кириб келаётган Янги йил – Соғлом она ва бола йили муборак бўлсин!