Ташкилотимиз экология масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатишга ихтисослашган, турли корхоналар ва ишлаб чиқариш турлари учун экологик меъёрлар ишлаб чиқади. Биз дастурий маҳсулотларингиз ҳамда «СБХ» ва «Норма маслаҳатчи» газеталарингиз обуначисимиз. Ҳар доим нашрларингиз саҳифаларида чоп этилган ахборотга ишониб келганмиз. Бироқ...
«СБХ»нинг 26.05.2015 йилдаги 21-сонида «Аудитор маслаҳат беради» рукнида «Ҳавони ифлослантирганлик учун 94 миллион» мақоласи чоп этилган эди. Биз унда тақдим этилган ахборотга қўшилмаймиз. Компенсация тўловлари ҳисоб-китоби доимо мақолада тилга олинган Йўриқномада* ҳақиқатан мавжуд бўлган ҳисоб-китоб формуласи бўйича киритилган хом ашё, материаллар, ёқилғи, иш вақти ва манба баландлигининг амалдаги сарфига биноан амалга оширилган. Агар корхонада дизель-генераторлар бор бўлса, демак, унда атмосфера ҳавосига ташланмалар манбаларининг келишилган инвентаризацияси бўлиши керак, унда корхонанинг 5 йиллик ташланмалар ҳисоб-китоби ва меъёрлари тасдиқланади. Тўловларнинг ҳисоб-китобида, тегишинча, маълумотлар массанинг қандай бирликлари ва тўловларнинг миқдорларида тақдим этилганлиги кўрсатилади. Ҳисоб-китобингизга мисолда тонналарга мувофиқ келадиган сумма, масалан, 6,24 сўм кўрсатилади. Бироқ 3 та тезюрар дизель-генератордан 108 000 т углерод оксиди чиқарилиши ақлга сиғмайдиган нарса-ку?! У ерда 150 км радиусда бирорта жонли зот қолмагандир... Амалиётда бундай генераторлардан бир йилда 1 кг ҳам ташланма чиқмайди...
Ҳурмат билан Гулнора Валихўжаева,
«Sertika Produktion» МЧЖ.
– «Ҳавони ифлослантирганлик учун 94 миллион» мақоласини («СБХ»нинг 26.05.2015 йилдаги 21-сони) чоп этиб, биз газетхонлар эътиборига атроф муҳитга ташланмаларнинг ҳисоб-китоби умумий механизмини тақдим этишни кўзлаганмиз. Шу сабабли келтирилган рақамлар шартли тусда эди.
Бугун биз таҳририятга қилинган ўша мурожаат асосида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобига доир реалроқ мисол келтирамиз:
«Корхонамиз камқувват, тезюрар ва ўта тезюрар гуруҳига кирадиган, ҳар бири 7 100 соат ишлаган 3 та дизель-генератордан фойдаланади. Фаолиятимиз жараёнида бизда 16,4 т ишлаб чиқариш чиқиндиси ҳам вужудга келди. Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари суммасини ҳисоблашда ёрдам берсангиз».
Ҳисоб-китоб услубиятларига1
1.6.1-жадвал
Мукаммал таъмирлашга қадар турғун дизель қурилмаларининг
турли гуруҳлари учун emi (г/кВт-с) ташланмалари қиймати
Гуруҳ
|
Ташланма, г/кВт-с
|
||||||
СО
|
NOх
|
CH
|
C
|
SO2
|
CH2O
|
БП
|
|
А
|
7,2
|
10,3
|
3,6
|
0,7
|
1,1
|
0,15
|
1,3 х 10-5
|
Б
|
6,2
|
9,6
|
2,9
|
0,5
|
1,2
|
0,12
|
1,2 х 10-5
|
В
|
5,3
|
8,4
|
2,4
|
0,35
|
1,4
|
0,1
|
1,1 х 10-5
|
Г
|
7,2
|
10,8
|
3,6
|
0,6
|
1,2
|
0,15
|
1,3 х 10-5
|
Ҳисоб-китоб услубиятлари формуласига кўра А гуруҳига кирадиган дизель-генераторлар учун Mi моддаси i энг юқори ташланмаси қийматини ҳисоблаймиз:
Mi = (1 / 3 600) х emi x Pэ, бу ерда:
emi (г/кВт·с) – 1.6.1 ёки 1.6.2-жадвал бўйича белгиланадиган номинал қувват режимида турғун дизель қурилмаси фойдали иш бирлигида i зарарли моддаси ташланиши;
Pэ (кВт) – қиймати ишлаб чиқарувчи заводнинг техник ҳужжатларидан олинадиган турғун дизель қурилмасининг фойдаланиш қуввати. Агар техник ҳужжатларда фойдаланиш қувватининг қиймати кўрсатилмаса, Рэ сифатида турғун дизель қурилмаси номинал қувватининг қиймати (Ne) олинади;
(1 / 3 600) – «соат»ни «сония»га қайта ҳисоблаш коэффициенти.
Техник ҳужжатларимизда фойдаланиш қувватининг қиймати кўрсатилмаганлиги боис биз Ne = 73,6 кВт номинал қувватига тенг бўлган Рэ қийматидан фойдаланамиз.
Т/р
|
Кўрсаткичлар номи
|
1 донага миқдор,
|
1 сония иш учун Mi нинг энг юқори қиймати (г)
|
7 100 соат ҳисобида 3 та генератор бўйича Mi энг юқори қиймати (г)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
углерод оксиди (СО)
|
7,2
|
0,1472
|
11 287 296,0
|
2
|
азот оксидлари (NOх) (NO2га қайта ҳисоблаганда)
|
10,3
|
0,210577778
|
16 147 104,00
|
3
|
углеводородлар (CH)
|
3,6
|
0,0736
|
5 643 648,00
|
4
|
қурум (С)
|
0,7
|
0,014311111
|
1 097 376,00
|
5
|
олтингугурт диоксиди (SO2)
|
1,1
|
0,022488889
|
1 724 448,00
|
6
|
формальдегид (CH2O)
|
0,15
|
0,003066667
|
235 152,00
|
7
|
бенз(а)пирен (БП)
|
0,000013
|
2,65778Е-07
|
20,38
|
Юқорида кўрсатилган жадвалда ҳисобланган 4-устунчадаги Mi қиймати 1 та дизель-генератор 1 сония ишлашида ташланмаларнинг энг юқори миқдорини белгилайди.
Юқорида кўрсатилган жадвалда ҳисобланган 5-устунчадаги Mi қиймати учала дизель-генераторнинг 7 100 соат ишида ташланмаларнинг энг юқори миқдорини белгилайди.
Чиқиндилар ҳисоб-китобига ўтамиз. Афсуски, ишлаб чиқаришнинг айни қандай чиқиндилари ҳосил бўлганлиги кўрсатилмаган. Ҳосил бўлган чиқиндининг хавфлилик даражаси Чиқиндиларнинг классификация каталогига2 (бундан кейин – Каталог) қараб белгиланади. Бунда ҳудудни супуриб-сидиришдан ҳосил бўлган хазон, ходимларнинг маиший ҳаётий фаолиятидан ҳосил бўлган чиқиндилар ишлаб чиқариш чиқиндилари деб ҳисобланмайди, балки коммунал-маиший чиқиндиларга киради.
Бироқ мисол учун ҳисоб-китобимизда корхонада 16,3 т чиқинди ҳосил бўлди деб ҳисоблаймиз, бундан 12 т – коммунал-маиший чиқиндилар, 2 т – пластик, полиэтилен, полипропилен ва бошқа тарзидаги полимер чиқиндилари, 2 т – мойловчи машина ва техник мойлари тарзидаги нефть маҳсулотлари чиқиндилари, 0,3 т – ишлатилган люминесцент лампалар тарзидаги чиқиндилардир.
Каталогга кўра ишлатилган люминесцент лампалар чиқиндилари хавфлиликнинг 1-даражасига, нефть маҳсулотлари чиқиндилари 2-даражага, полимер чиқиндилари 4-даражага киради, коммунал-маиший чиқиндилар хавфсиз чиқиндилар ҳисобланади.
Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг3 (бундан кейин – 199-сон Низом) 9-бандига амал қилиб, агар корхонада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланмаларининг тасдиқланган меъёрлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ва уларни жойлаштириш меъёрлари мавжуд бўлса, тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги кўринишга эга бўлади:
20__ йил ___ чораги учун атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик
учун компенсация тўловлари суммаси ҳисоб-китоби
Компенсация тўлови
|
Масса
|
1 т, кг, куб м учун компенса-ция тўлови миқдори4 (сўм)
|
Оширганлик (камайтирганлик) учун ёки авария ҳолатида карралик коэффициентлари (бирл.)
|
Компенсация тўловлари суммаси, сўм(2-уст. х
|
||
норматив
|
нормативдан ортиқча
|
аварияда
|
||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари:
|
|
|
|
|
|
|
углерод оксиди (СО)
|
11,29
|
|
|
6,24
|
|
70,45
|
азот оксидлари (NOх)
|
16,15
|
|
|
327,6
|
|
5 290,74
|
углеводородлар (CH)
|
5,64
|
|
|
23,4
|
|
131,98
|
қурум (С)
|
1,10
|
|
|
390
|
|
429,00
|
олтингугурт диоксиди (SO2)
|
1,72
|
|
|
390
|
|
670,80
|
формальдегид (CH2O)
|
0,24
|
|
|
6 552
|
|
1 572,48
|
бенз(а)пирен (БП)
|
0,00002
|
|
|
196 560 000
|
|
3 931,20
|
Жами
|
|
|
|
|
|
12 096,65
|
2. Мотор ёқилғиси ёндирилганда ифлослантирувчи моддалар ташланмалари
|
|
|
|
|
|
|
3. Сув объектлари ва жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:
|
|
|
|
|
|
|
хавфлилик 1-даражаси
|
0,3
|
|
|
3 500
|
|
1 050,0
|
хавфлилик 2-даражаси
|
2,0
|
|
|
1 755
|
|
3 510
|
хавфлилик 3-даражаси
|
0
|
|
|
1 053
|
|
0
|
хавфлилик 4-даражаси
|
2,0
|
|
|
351
|
|
702
|
хавфсиз
|
12
|
|
|
93,6
|
|
1 123,2
|
Жами
|
|
|
|
|
|
63 85,2
|
Ҳаммаси
|
|
|
|
|
|
18 481,85
|
Бўнак компенсация тўловлари
|
|
|
|
|
|
|
Тўланади
|
|
|
|
|
|
|
Пеня
|
|
|
|
|
|
|
Тўланади
|
|
|
|
|
|
|
199-сон Низомга кўра, агар меъёрий ташланмалар, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар оқизмалари ва жойлаштириладиган чиқиндилар массаси бўйича 1 йил учун ҳисоблаб чиқарилган компенсация тўловлари суммаси ЭКИҲнинг 5 бараваридан камни ташкил қилса, корхона уларни тўламайди.
Агар корхонада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари тасдиқланган меъёрлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ва уларни жойлаштириш меъёрлари йўқ бўлса, 199-сон Низомнинг 9-бандига мувофиқ компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига 10 коэффициентини қўллаш лозим. Бунда тўловлар ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:
20__ йил ___ чораги учун атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик
учун компенсация тўловлари суммаси ҳисоб-китоби
Компенсация тўлови
|
Масса
|
1 т, кг, куб м учун компенсация тўлови миқдори (сўм)
|
Оширганлик (камайтирганлик) учун ёки авария ҳолатида карралик коэффициентлари (бирл.)
|
Компенсация тўловлари суммаси, сўм(2-уст. х 5-уст. х 6-уст.) + (3-уст х 5-уст. х 6-уст.)
|
||
норматив
|
нормативдан ортиқча
|
аварияда
|
||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари:
|
|
|
|
|
|
|
углерод оксиди (СО)
|
|
11,29
|
|
6,24
|
10
|
704,5
|
азот оксидлари (NOх)
|
|
16,15
|
|
327,6
|
10
|
52 907,4
|
углеводородлар (CH)
|
|
5,64
|
|
23,4
|
10
|
1 319,8
|
қурум (С)
|
|
1,10
|
|
390
|
10
|
4 290,0
|
олтингугурт диоксиди (SO2)
|
|
1,72
|
|
390
|
10
|
6 708,0
|
формальдегид (CH2O)
|
|
0,24
|
|
6 552
|
10
|
15 724,8
|
бенз(а)пирен (БП)
|
|
0,00002
|
|
196 560 000
|
10
|
39 312,0
|
Жами
|
|
|
|
|
|
120 966,5
|
2. Мотор ёқилғиси ёндирилганда ифлослантирувчи моддалар ташланмалари
|
|
|
|
|
|
|
3. Сув объектлари ва жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:
|
|
|
|
|
|
|
хавфлилик 1-даражаси
|
|
0,3
|
|
3 500
|
10
|
10 500
|
хавфлилик 2-даражаси
|
|
2,0
|
|
1 755
|
10
|
35 100
|
хавфлилик 3-даражаси
|
|
0
|
|
1 053
|
10
|
0
|
хавфлилик 4-даражаси
|
|
2,0
|
|
351
|
10
|
7 020
|
хавфсиз
|
|
1,2
|
|
93,6
|
10
|
11 232
|
Жами
|
|
|
|
|
|
63 852
|
Ҳаммаси
|
|
|
|
|
|
184 818,85
|
Бўнак компенсация тўловлари
|
|
|
|
|
|
|
Тўланади
|
|
|
|
|
|
|
Пеня
|
|
|
|
|
|
|
Тўланади
|
|
|
|
|
|
|
Ушбу ҳолда, ҳатто ҳисоблаб ёзилган сумма ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлишига қарамай, корхона атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташлаш меъёрлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ва уларни жойлаштириш меъёрлари тасдиқланишига қадар компенсация тўловлари тўловчиси ҳисобланади.
*Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш ва унга чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни меъёрлаш бўйича йўриқнома (Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1533-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган, бундан кейин – 1533-сон Йўриқнома).
1Атмосферага ифлослантирувчи моддалар ажратмалари (ташланмалари)ни белгилашнинг ҳисоб-китоб услубиятлари (1533-сон Йўриқномага 1-илова).
2Экология нормативлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 21.01.2014 йилдаги 14-сон Қарори билан тасдиқланган) 15-илова.
3ВМнинг 1.05.2003 йилдаги 199-сон Қарорига 5-илова.
4ВМнинг «Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорига (6.02.2006 йилдаги 15-сон) 1-илова.
Татьяна ДАУРОВА,
«Bizouts» лойиҳаси раҳбари, «Rastax Group» МЧЖ СМТ.