Ўғлим 2 ойлик бўлди. Уни Россияга олиб чиқишим учун қандай ҳужжатлар керак? Унга паспорт тўғрилаш лозимми?
Р.Кийко.
– Агар сиз болани республикадан ташқарига олиб чиқсангиз, ёшидан қатъи назар, унинг учун яшаш жойидаги паспорт бўлимида биометрик паспорт олиш лозим.
Биометрик паспорт бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва сизнинг аризангиз асосида расмийлаштирилади.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.