Norma.uz

Қизлик фамилиянгиз – тўсиқ эмас

Турмушга чиқишим муносабати билан фамилиямни ўзгартирдим. Энди қизлик фамилиям кўрсатилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчамни ўзгартиришим керакми?

Самохова.

Ангрен шаҳри.

 

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчангизни ўзгартириш керак эмас. Бироқ, Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг* (бундан кейин – Низом) 13-бандига асосан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ҳисобга олиш пайтидаги фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек мавжуд бўлган паспортининг серияси ва рақами ўзгарганда шахсий ҳисобга олиш маълумотларига тегишли қўшимчалар киритилади. Бунда фуқаролар ўзининг ШЖБПҲдаги мавжуд маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида ўз вақтида иш берувчига ёки бевосита Халқ банкининг филиалига маълум қилишга мажбурдир (Низомнинг 26-банди).

 

*ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон Қарорига 1-илова.

Прочитано: 1801 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика