● Жорий йилнинг майидан бошлаб ёши 100 га тўлган фуқаролар пенсиясига энг кам иш ҳақининг 100%и миқдорида қўшимча тўлов тўланади. Бу мамлакатимиз Президентининг 14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон Фармони билан белгиланган. Ушбу қўшимча тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
● Қабул қилинган ўзгартиришлар уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланувчиларга ҳам дахл қилди. Ҳар ойдаги компенсация тўловлари миқдори оширилди. Чунончи, 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари учун, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, улар ЭКИҲга нисбатан 50%ни (илгари – 45%), меҳнат фронти қатнашчилари учун – 25%ни (илгари – 18%) ташкил этади.
● Шунингдек қарздор пенсионерлардан, яъни уларга тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар бўйича қарзлар 2015 йил давомида ҳисобдан чиқарилади. Бироқ бу ёши 75 га тўлган ва ундан ошган фуқароларгагина дахл қилади.