ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Т/р
|
Тўлов турлари
|
ЖШДС
|
ЯИТ (15 ёки 25%) ва
|
Изоҳлар
|
МОДДИЙ НАФ ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАР (Солиқ кодексининг 177-моддаси) |
||||
1
|
Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан:
|
|
|
|
жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
|
|
ходимларга берилган уй-жой, коммунал хизматлари, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш
|
Солиқ солинади, Кодекснинг 171-моддаси бўйича иш берувчи харажатлари бундан мустасно |
Солиқ солинмайди
|
Ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда жой ижараси билан боғлиқ иш берувчининг харажатлари даромад бўлиб ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди
|
|
санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш.
Қуйидагилар учун истисно қилинади: йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш: ногиронларга, шу жумладан мазкур корхонада ишламайдиган ногиронларга; санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига; болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг 16 ёшга тўлмаган (18 ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун; |
Солиқ солинади, Кодекснинг 171-моддаси бўйича иш берувчи харажатлари ва Кодекснинг 179-моддаси бўйича жисмоний шахснинг солиқ солинмайдиган даромадлари бундан мустасно
|
Солиқ солинмайди
|
Ходимларнинг дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатлари даромад бўлиб ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди
|
|
Солиқ солинмайди
|
Солиқ солинмайди
|
Республикадан ташқарида жойлашган муассасаларга йўлланмалар қиймати тўлиқ ёки қисман қопланганда, шунингдек туристик йўлланмаларга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмайди
|
||
1
|
ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек юридик шахснинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун қилинган харажатлари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 3-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
ЖШДС бўйича имтиёз даволаганлик учун нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида нақд пул маблағлари бевосита ходимга (у бўлмаган тақдирда унинг оила аъзоларига, ота-онасига) берилганда ёхуд маблағлар унинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда қўлланилади
|
Жисмоний шахс даромадлари бўлган корхонанинг бошқа харажатлари
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
Бошқа харажатларга ходим манфаатларидаги уяли алоқа хизматларига ҳақ тўлаш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуаларига абонементлар, маданият муассасаларига чипталар харид қилиш ва бошқалар киритилиши мумкин
|
|
2
|
Солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга (шу жумладан ҳадя шартномаси асосида) берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати
|
Солиқ солинади, Кодекснинг 171-моддаси бўйича иш берувчининг харажатлари ҳамда Кодекснинг 179-моддаси бўйича солиқ солинмайдиган жисмоний шахсларнинг даромадлари бундан мустасно |
Солиқ солинмайди
|
ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги: ходимлар натура шаклида олган совғалар; илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдамга ЖШДС солинмайди Совғанинг солиқ солинмайдиган қисми (ЭКИҲнинг 6 баравари) 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳисобот йилининг 1 январига белгиланган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади
Иш берувчининг қуйидаги харажатлари даромад бўлиб ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди: ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг |
3
|
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва уларнинг қиймати ўртасидаги салбий тафовут
|
Солиқ солинади, Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди бўйича харажатлар бундан мустасно
|
Солиқ солинмайди
|
Хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бошни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар даромад бўлиб ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди)
|
4
|
Жисмоний шахс қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
|
5
|
Иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
|
БОШҚА ДАРОМАДЛАР (Солиқ кодексининг 178-моддаси) |
||||
|
Моддий ёрдам тариқасида:
|
ЭКИҲнинг 12 бараваригача солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси |
Солиқ солинмайди
|
Ходим оила аъзосининг вафоти муносабати билан бериладиган ёки ходимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига бериладиган моддий ёрдам суммаси миқдори 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан 1.04.2014 йилдан камайтирилди (1.04.2014 йилга қадар ЭКИҲнинг 20 бараварига тенг эди).
1.01.2013 йилдан солиқ солинмайдиган моддий ёрдам суммаси ҳисобот йилининг 1 январига белгиланган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади ҳамда у ўзгарган тақдирда қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 2015 йилда 1 420 800 сўм (118 400 х 12) миқдоридаги суммага солиқ солинмайди.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам даромад бўлиб ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган тўловлар мустасно |
мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар
|
||||
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар
|
||||
ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар
|
||||
вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар
|
||||
фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар
|
Тўлиқ миқдорда солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 1-банди)
|
Табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар келтириб чиқарган муайян шароитлардаги олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар фавқулодда ҳолатлар ҳисобланади
|
||
2
|
Қонун ҳужжатлари билан белгиланган нафақалар:
|
|
|
|
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
ВМнинг 28.02.2002 йилдаги 71-сон Қарори ҳамда АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган миқдорларда иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланади
|
|
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича
|
Солиқ солинмайди
|
Солиқ солинмайди
|
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлинган бутун давр –
|
|
бола туғилганда тўланадиган бир марталик нафақа
|
Солиқ солинмайди
|
Солиқ солинмайди
|
Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида тўланади. Нафақани ҳисоб-китоб қилиш учун бола туғилган санада белгиланган ЭКИҲ қўлланилади (1136-сон Низомнинг 79-банди) |
|
бола 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврида тўланадиган ҳар ойлик нафақа
|
Солиқ солинмайди
|
Солиқ солинмайди
|
Иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 1.01.2013 йилдан нафақани ҳисоб-китоб қилиш учун йил бошида белгиланган ЭКИҲ қўлланилади (Президентнинг 25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон Фармони) |
|
2
|
вафот этган ходимнинг ёки унинг қарамоғида бўлган оила аъзосининг дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 20-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон Қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган. 1.01.2015 йилдан нафақа Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ЭКИҲнинг 4 баравари (1.01.2015 йилга қадар – ЭКИҲнинг 3 баравари) миқдорида тўланади (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 372-сон Қарорига илованинг 3-банди «в» кичик банди) |
3
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар
|
Ишдан бўшатиш нафақасига ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 20-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Ишдан бўшатиш нафақаси ҳисоб-китоби ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади. 1.01.2013 йилдан солиқ солинмайдиган суммани ҳисоб-китоб қилишда нафақа тўланадиган даврга белгиланган миқдоридан қатъи назар, жорий йилнинг 1 январида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади. 2015 йилда ишдан бўшатиш нафақасининг солиқ солинмайдиган қисми 1 420 800 сўмни (118 400 х 12) ташкил қилади |
4
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар ва ёрдам тусидаги бошқа тўловлар
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 20-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Нафақа миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби ВМнинг 15.12.2013 йилдаги 4-сон Қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган
|
5
|
Қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 24-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Имтиёзли шахслар тоифаларининг рўйхати ва тўлов миқдорлари АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда белгиланган
|
6
|
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича олинган фоиз тарзидаги ва бошқа даромадлар, жамғариб бориладиган пенсия тўловлари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 27-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар миқдори ходимлар солиқ солинадиган даромадининг 1%ини ташкил қилади. 2015 йилнинг 1 январидан уларни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган даромад ЖШДСнинг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад суммасига – ойига ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтирилади (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илованинг изоҳи 3-банди). ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинганда (аввалги асосий иш жойидан, шунингдек асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар тўғрисида маълумотнома ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда – олувчининг аризасига кўра) ШЖБПҲга бадаллар ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтирилмасдан жами солиқ солинадиган даромаддан ҳисоб-китоб қилинади. Фоизлар Халқ банки томонидан ҳисоблаб ёзилади |
7
|
Давлат пенсиялари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 25-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш ва фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солиш ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган
|
8
|
Таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар
|
Қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 23-банди) |
Солиқ солинмайди
|
Стипендиялар АВ томонидан 16.04.2004 йилда 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномада белгиланган тартибда тайинланади ва тўланади
|
9
|
Корхона томонидан ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўловлар, илгари мазкур корхона ходимлари бўлган ишламайдиган пенсионерларга бериладиган совғалар ва бошқа ёрдам тусидаги тўловлар бундан мустасно
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
Корхона ҳар бир ишламайдиган пенсионерга солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун мобайнида солиқ ҳисобида турган жойдаги ДСИга асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тақдим этиши керак.
2015 йил 1 январдан, агар пенсионернинг аризасига кўра ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинган бўлса, маълумотнома тақдим этилмайди (Кодекснинг 187-моддаси 1-банди ЎРҚ-379-сон Қонун таҳририда) |
10
|
Олинган алиментлар
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 21-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Алиментларнинг миқдорлари ва уларни ундириш тартиби Оила кодексининг 14-бобида белгиланган
|
11
|
Суғурта товони суммалари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 22-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Имтиёз суғурта компанияларидан суғуртанинг барча турлари (ҳаёт, мол-мулк ва бошқалар суғуртаси) бўйича олинган суғурта товонига татбиқ этилади
|
12
|
Жисмоний шахслардан текинга (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар қиймати
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 15-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Имтиёз фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотларига татбиқ этилмайди
|
13
|
Жисмоний шахслардан текинга (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар мазкур улушлар, пайлар ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 32-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Яқин қариндошларга эр, хотин, ота-она, болалар, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар киради (Кодекснинг 22-моддаси)
|
14
|
Яқин қариндош бўлмаган жисмоний шахслардан текинга олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар
|
Энг кам ставка бўйича солиқ солинади (Кодекснинг 181-моддаси)
|
||
15
|
Яратилган фан, адабиёт ва санъат асарлари (предметлари) учун жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар
|
Солиқ солинади
|
Солиқ солинмайди
|
Муаллифлик ҳақи ВМнинг 8.01.2007 йилдаги 8-сон Қарори билан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак. ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, бироқ даромад суммасининг 30%идан кўп бўлмаган миқдорда, чегирилади (Кодекснинг 190-моддаси) |
16
|
Давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Президентнинг ёки ВМнинг қарорлари асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 7-банди)
|
Солиқ солинмайди
|
Тўлов миқдорлари АВ томонидан 5.08.2005 йилда 1505-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом ва бошқа ҳужжатлар билан белгиланган
|
17
|
Халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган, бир йўла бериладиган пул мукофоти
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 8-банди)
|
Мукофот тўлаш тартиби АВ томонидан 19.01.2009 йилда 1886-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда белгиланган
|
|
18
|
Мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари
|
Солиқ солинади, Кодекснинг 179-моддасида кўрсатиб ўтилган даромадлар бундан мустасно
|
Солиқ солинмайди
|
Халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган, буюм тарзидаги совринларнинг қийматига ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 13-банди)
|
19
|
Ютуқлар
|
Давлат заёмининг облигациялари бўйича, лотерея бўйича, банклардаги омонатлар бўйича ютуқларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 16, 17-бандлари)
|
||
20
|
Халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги ЎзРнинг халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахс грант берувчидан олган грант суммаси
|
ВМ ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлганда солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 18-банди) |
Кодекснинг 22-моддаси бўйича грант белгиланганда солиқ солинмайди
|
Хулоса АВ томонидан 18.05.1998 йилда 438-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибга мувофиқ берилади.
Грант – давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан, шунингдек ЎзР Ҳукумати белгилайдиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига, ЎзР Ҳукуматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда бериладиган мол-мулк, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ҳамда ЎзР Ҳукуматига беғараз асосда бериладиган мол-мулк (Кодекснинг 22-моддаси) |
МУАЙЯН МАҚСАДЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ |
||||
1
|
Солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтириладиган суммалари
|
1.04.2015 йилга қадар солиқ солинмаган (Кодекснинг 179-моддаси 19-банди)
|
Солиқ солинади, агар кўрсатилган мақсадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йўналтирилган бўлса
|
ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида иштирокчилар таркибидан чиқиб кетилганда, мазкур мол-мулк сотилганда ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга ЖШДС солинади.
Имтиёз 2015 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотди (ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 17-банди, 5-моддаси) |
2
|
Солиқ солинадиган ва суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга мол-мулкни суғурта қилиш (1.04.2015 йилга қадар) ҳамда ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 28-банди)
|
Солиқ солинади, агар кўрсатилган мақсадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йўналтирилган бўлса
|
2015 йил 1 апрелдан имтиёз мол-мулкни суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотларини тўлашга йўналтириладиган даромадлар қисмида ўз кучини йўқотди (ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 17-банди, 5-моддаси). Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича суғурта мукофотларини тўлашга йўналтирилган маблағлар бўйича имтиёз амал қилишда давом этмоқда.
Иш берувчи томонидан ходим манфаатларини кўзлаган ҳолда тўланган суғурта мукофотлари (мол-мулкни суғурта қилиш бундан мустасно) жисмоний шахс даромадлари бўлиб ҳисобланмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 13-банди). Иш берувчи томонидан ходим манфаатларини кўзлаган ҳолда мол-мулкни суғурта қилиш бўйича тўланган суғурта мукофотлари 1.01.2015 йилдан моддий наф тарзида олинган даромадлар деб эътироф этилади (Кодекснинг 177-моддаси 1-банди) ва уларга ЖШДС солинади.
Суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки тўлиқ қайтарса, қайтарилган суғурта мукофоти миқдорига ЖШДС солинади |
3
|
Юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектига – юридик шахсга унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган даромадлари суммалари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 29-банди)
|
Солиқ солинади, агар кўрсатилган мақсадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йўналтирилган бўлса
|
Ихтиёрий тугатиш рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ой мобайнида якунланиши керак (Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон Қарори). Мазкур муддат бузилганда ёки корхона фаолияти тикланганда имтиёзлар қўлланганлиги муносабати билан тўланмаган солиқ суммаси бюджетга тўлиқ тўланади
|
4
|
Жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари: ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун; «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчилар, 12.01.2015 йилдан бошлаб мазкур кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда |
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 30-банди)
|
Солиқ солинади, агар кўрсатилган мақсадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йўналтирилган бўлса
|
Мол-мулк олинган (мол-мулкка доир ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, даромадларга ЖШДС солинади.
Ёш оила тоифасига ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради. Ёш оила аъзоларининг уй-жой олиш учун иш берувчидан олган маблағлари жисмоний шахс даромадлари бўлиб ҳисобланмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 14-банди).
Президентнинг 7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон Қарори билан 12.01.2015 йилдан бошлаб имтиёз иморат қурувчиларга (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)га нисбатан татбиқ этилади (5-илованинг 3-банди «в» кичик банди) |
5
|
Фуқароларнинг республика олий ўқув юртларида** таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 31-банди)
|
Солиқ солинади, агар кўрсатилган мақсадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йўналтирилган бўлса
|
ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади. Имтиёз ҳуқуқига 26 ёшгача бўлган болаларининг олий ўқув юртидаги ўқиши учун тўлов тўлаётган ота-оналар ҳамда таълим олувчининг ўзи (ёшга доир чекловларсиз) эга.
Талабаларнинг таълим олиши учун корхона томонидан республиканинг олий ўқув юртлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ўтказиладиган тўловлар жисмоний шахс даромади бўлиб ҳисобланмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 11-банди) |
6
|
Фуқароларнинг Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари
|
Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 31-банди)
|
Солиқ солинади, агар кўрсатилган мақсадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йўналтирилган бўлса
|
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 4.06.2010 йилда
|
**Мазкур имтиёзни қўллаш бўйича батафсил тушунтиришлар «Билим олишга инвестиция қилиб, имтиёзга эга бўлинг» эслатмасида (“СБХ”нинг 31.03.2015 йилдаги 13 (1077)-сони) берилган.
*Охири. Боши «СБХ»нинг 2015 йил 7 апрелдаги 14 (1078)-сонида.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар