Республикадан ташқарига чиқиб кетган ходимнинг бир неча марта депонентланган 75 сўм иш ҳақини қайси ҳисобвараққа ҳисобдан чиқариш керак? Корхона ЯСТ тўловчисидир.
Бухгалтер.
– Депонентланган иш ҳақи 6720-«Депонентланган иш ҳақи» ҳисобварағида 3 йил мобайнида ҳисобга қўйилиши керак. Ушбу даврда у ходим томонидан даъво билдириб олиниши мумкин. Ушбу давр тугаганидан кейин депонентланган иш ҳақининг даъво билдириш муддати ўтган суммаси корхонанинг бошқа даромадларига ҳисобдан чиқарилади (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом* «В» бўлимининг 2.5-банди). Ҳисобда 6720-ҳисобварақ билан корреспонденцияда 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича ёзув қилинади.
Ҳисобдан чиқарилган депонентлик қарзига бошқа даромад сифатида фаолиятнинг асосий тури ставкасида ягона солиқ тўлови солинади (Солиқ кодексининг 132, 355-моддалари).
Депонентланган иш ҳақини ҳисобга олиш бўйича батафсил тушунтиришлар «Амалий бухгалтерия» ЭМТнинг қуйидаги кичик бўлимларида берилган:
«Меҳнатга ҳақ тўлаш. Ҳисоб ва солиқ солиш» бўлими 18-«Депонентланган иш ҳақи»;
«Инвентаризацияни ўтказиш тартиби» бўлими 7-«Ҳисоб-китоблар инвентаризацияси».
Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.
*ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.