Жиззах шаҳридаги 11-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳиби Муқаддас Жўраевани кўпчилик моҳир педагог, меҳрибон устоз сифатида ҳурмат қилади.
Юзлаб шогирдлар етиштирган тажрибали муаллима дарсларни ташкил этишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиб, ёшларда ушбу фанга қизиқишни оширишга, ҳар бир мавзуни чуқур ўргатишга ҳаракат қилади. Ўқув машғулотларида ўзи тайёрлаган кўргазмали қуроллардан, замонавий техник воситалардан самарали фойдаланади.
Суратларда: Муқаддас Жўраева ўқувчилари (чапдан) Ниёза Ўролова, Азиз Раҳматов, Дониёр Ғофуржонов ва Мухлиса Қобилова билан дарс пайтида.
ЎзА.