Norma.uz
Норма маслахатчи / 2014 йил / № 23 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Дахлсиз мулк

«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 24-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди. Бироқ ушбу модданинг иккинчи қисмида шундай дейилади: «Ушбу Қонун кучга кирганидан кейин хусусийлаштирилган мол-мулк бўйича хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек суд томонидан ташаббус билан чиқишга йўл қўйилмайди».

Хусусийлаштиришнинг барча натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайдими ёки фақат кўрсатилган Қонун чиққанидан кейин хусусийлаштирилган объектларгина шундай қилинмайдими?

М.Костецкий, бош директор.

Тошкент вилояти.

 

– «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун (24.09.2012 йилдаги ЎРҚ-336-сон, бундан ке­йин ЎРҚ-336-сон Қонун) қабул қилинишига қадар меъёрий-ҳуқуқий базада хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масаласи бўйича аниқ кўрсатмалар мавжуд эмас эди. Чунончи, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.05.1993 йил­даги 846-XII-сон) 26-моддасида айтилишича, давлат уй-жой фонди квартираларини, уйларини (уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришда юзага келадиган низолар суд ёки хўжалик суди томонидан ҳал қилинади.

Ҳозирги пайтда ЎРҚ-336-сон Қонун 24-модда­сининг биринчи қисмига мувофиқ давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қи­линмайди. Бунда қонун чиқарувчи мазкур модданинг иккинчи қисмида ЎРҚ-336-сон Қонун кучга кирганидан кейин хусусийлаштирилган мол-мулк бўйича хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек суд томонидан ташаббус билан чиқишга йўл қўйилмайди, деб аниқлик киритади.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун (14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда) 30-модда­сига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан ­эътиборан кучга киради.

Шу тариқа, фикримизча, 2012 йил 25 сентябрга қадар хусусийлаштирилган мол-мулк объектлари бўйича хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш мумкин. Мазкур санадан кейин бундай ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ биз қўшимча тушунтириш олиш учун Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист.

Прочитано: 2783 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика