Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

Асаларичилар уюшмасининг мақсади нима?

Бизнинг «Асаларичилар» ассоциациясининг (нодавлат нотижорат ташкилоти) асосий фаолияти асаларичилик хўжаликларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Асаларичилик хўжаликлари шакар маҳсулоти учун бизнинг ҳисобрақамга пул ўтказиб беришади, биз эса бу пул маблағларини тўлиқ ҳажмда «Хоразм шакар» ОАЖга кўчириб берамиз ва ундан олинган шакар маҳсулотларини асаларичилик хўжаликларига тарқатамиз.

Биз Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан асаларичилик соҳасини ривожлантириш доирасида ноўрин харажатларга йўл қўймаслик мақсадида шакар маҳсулотларининг асаларичилик хўжаликларига марказлаштирилган ҳолда тарқатилишини таъминлаймиз.

Етказиб берилган шакар маҳсулотлари учун асаларичилик хўжаликларидан бизнинг ҳисобрақамимизга маблағларнинг келиб тушиши биз учун тижорат фаолиятидан даромад бўладими ва у фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланадими?

А.Қўзиев,

Навоий вилоят «Асаларичилар»
ассоциациясининг раиси.
 

 

– Маълумки, Солиқ кодексининг 17-моддасига асосан нотижорат ташкилотлари деганда (кейинги ўринларда – ННТ) фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади. Нотижорат ташкилотларига, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам киради.

Солиқ кодексининг ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк соли­ғи ва бошқа солиқларга оид моддаларида нотижорат ташкилотлари фақат тадбиркорлик фаолиятидан олинган тушумлардан солиқ тўлашлари белгиланган. Бу борадаги асосий масала пул тушумлари қандай фаолиятдан – нотижорат тусдаги фаолиятданми ёки тадбиркорлик фаолиятиданми – олинганлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Буни аниқлашда амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларига таянамиз.

Масалан, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғри­сида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 763-I-cон, кейинги ўринларда ННТ тўғрисидаги Қонун) 2-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш ННТни тузишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Демак, агар ННТнинг фаолияти мазкур мақсадларга эришишга йўнал­тирилган бўлса, унинг фаолияти нотижорат фаолияти деб эътироф этилади. Мазкур мақсад (мақсадлар) нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида қайд этилиши керак (ННТ тўғрисидаги Қонуннинг 17-моддаси).

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрирда, кейинги ўринларда – 328-сон Қонун) 3-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фао­лияти – бу тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти ҳисобланади.

ННТ тўғрисидаги Қонун­нинг 2-моддасида кўрсатил­ган мақсадлар ННТ фаолиятининг нотижорат тусдалигини белгиласа, 328-сон Қонуннинг 3-моддасида кўрсатилган даромад (фойда) олишга қара­тилган мақсад эса фаолиятнинг тижорат (тадбиркорлик) тусидалигини белгилайди. Сизнинг ҳолатингизда ҳам айнан мақсадга эътибор беришимиз керак бўлади.

ННТ уставида уни ташкил этишдан мақсад даромад (фойда) олиш эмаслиги албатта кўрсатилади.

Хатингизда кўрсатилишича, сизнинг асосий фаолиятингиз, яъни ассоциациянинг устав доирасидаги вазифаси ҳам вилоятдаги асаларичилик хўжаликларини бирлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳа вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, ўз аъзоларининг молиявий ресурслардан фойдаланишларида кўмаклашиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, ташкилотингиз ҳукумат топшириғига биноан «Хоразм шакар» ОАЖ билан мақсадли шартнома тузиш орқали асаларичиларга марказлашган ҳолда шакар тарқатиш (сотиш эмас!) билан шуғулланади.

Бу хатти-ҳаракатлар эса даромад (фойда) олишга қара­тилмаган.

Шундан келиб чиқиб, сизнинг фаолиятингизда 328-сон Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти мезонига тўғри келадиган ҳеч қандай хатти-ҳаракат амалга оширилмаган. Яъни бу фао­лият ассоциация томонидан таваккалчилик ҳам эмас, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти ҳам эмас. Балки бу фаолиятни ассоциациянинг устав доирасидаги ишларини амалга ошириш билан боғлиқ операция деб қабул қилиш ўринли бўлади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика