Корхона акцизости товарларни ишлаб чиқаради. Акциз солиғининг ставкаси – 25%. Ишлаб чиқариладиган бир дона маҳсулот таннархи 1 500 сўм, даромад меъёри – 100 сўм. Реализация ҳажми:
ойнинг I ўн кунлигида – 1 000 дона;
ойнинг II ўн кунлигида – 780 дона;
ойнинг III ўн кунлигида – 300 дона маҳсулотни ташкил этди.
Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қайси муддатларда тақдим этилади ва тўловлар ўтказилади?
– Акциз солиғини ҳисоблашда Солиқ кодексининг VIII бўлимига таяниш керак. 2008 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 232-моддасига мувофиқ акциз солиғининг фоизли (адвалор) ставкалари белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база бўлиб, ўз ичига акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғини олмайдиган реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг қиймати ҳисобланади, яъни ушбу вазиятда бир дона маҳсулот учун – 1 600 сўм.
Т/р
|
Тушунчалар
|
Ўлчов бирлиги
|
Сумма
|
1
|
Бир дона маҳсулотнинг таннархи
|
сўм
|
1 500,0
|
2
|
Олиниши мўлжалланган даромад
|
сўм
|
100,0
|
3
|
Маҳсулотнинг ҳисобланган (улгуржи) нархи (1-сатр + 2-сатр)
|
сўм
|
1 600,0
|
4
|
Акциз солиғининг ставкаси
|
%
|
25
|
5
|
Акциз солиғининг суммаси (3-сатр х 4-сатр/100)
|
сўм
|
400,0
|
Ҳақиқатдаги реализация ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланган акциз солиғининг суммаси тўловчилар томонидан бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:
жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун – жорий ойнинг 13-санасидан кечиктирмай;
жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун – жорий ойнинг 23-санасидан кечиктирмай;
жорий ойнинг учинчи ўн кунлиги учун – келгуси ойнинг 3-санасидан кечиктирмай.
Реализация санаси бўлиб товарларни кузатув ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулотни юклаб жўнатиш куни ҳисобланади.
Бу вазиятда бюджетга тўланиши керак:
13-санагача 400 000 сўм (400 сўм х 1 000 дона),
23-санагача – 312 000 сўм (400 х 780),
кейинги ойнинг 3-санасигача 120 000 сўм (400 х 300).
Материал ўзбек тилидаги «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон қўлланмасидан олинди.