Кичик корхоналар экология бўйича ҳисобот топширадиларми? Улар учун 1-КВ шакли бўйича чораклик ҳисоботлар топшириш тартиби бекор қилинмаганми?
– Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонининг 3-банди билан ўрнатилган тартибга мувофиқ, 2013 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказадилар.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи турғун манбаларга эга ва уларда заҳарли чиқиндилар ҳосил бўладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар 1-KB shakliga ilova (eko) шакли (Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 15.11.2013 йилда 2523-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 115/6-илова) бўйича статистика ҳисоботини ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига 15 февралдан кечиктирмай тақдим этадилар.
Агар корхонангиз Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (11.10.2003 йилдаги 439-сон) кўра ходимлар сони бўйича микрофирма ҳисобланмаса, сиз 1-КВ шакли бўйича статистика ҳисоботини ҳар чоракда топширишингиз зарур.
Мария САБИРОВА,
экспертимиз.