Norma.uz
Норма маслахатчи / 2014 йил / № 8 / Бизнес масалалари

Кўчмас мулкни судда қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин?

МЧЖ кредитга 150 000 000 сўм олиб, уни 200 000 000 сўмлик гаров билан таъминлади. Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанциясининг ҳал қилув қарори билан қарзни ундириш гаров берувчининг кўчмас мулкига қаратилди. Биз суднинг ҳал қилув қароридан норозимиз, зеро ипотека шартномаси белгиланган таомилни бузган ҳолда тузилган.

Кўчмас мулк сотилишига йўл қўймаслик учун мазкур вазиятда нима қилиш мумкин?

Т.Қурбонов, юрисконсульт.

Миробод тумани.

 

– Аввало шуни қайд этиш лозимки, агар сиз апелляция инстанциясининг ҳал қилув қароридан норози бўлсангиз, сизда, Хўжалик процессуал кодексининг (бундан кейин – ХПК) 176-моддасига кў­ра, апелляция инстанциясининг қарори чиқарилган кундан бошлаб 1 ой мобайнида кассация шикояти бериш ҳуқуқи бор. Бунда қарор устидан кассация шикояти қилиш муддати у қабул қилинган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади1.

Сиз баён этган вазиятда кассация шикояти билан бир вақтда апелляция инстанциясининг қа­рори ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома бериш ҳам дастлабки қадам ҳисобланади деб ўйлаймиз. ХПКнинг 182-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахс­ларнинг илтимосномасига кў­ра, кассация инстанциясининг суди апелляция инстанцияси судида қабул қилинган қарорнинг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли, агар ариза берувчи шундай чораларни кўрмаслик ҳал қилув қарори, қарорнинг қайтарма ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мум­кинлигини исботласа.

Илтимосномани амалий нуқ­таи назардан олганда ало­ҳида ҳужжат сифатида баён этиш тавсия қилинади. Илтимоснома кассация инстанцияси суди томонидан ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмас­дан кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади2.

Агар сиз кассация шикоятини кўриш ва кассация шикоятини қай­та кўришга қадар ҳал қилув қа­рорининг ижросини тўхтатиб ту­ришга муваффақ бўлмаган бўл­сангиз, апелляция инстанциясининг қарори эса ўз кучида қол­дирилган бўлса, иккинчи қа­дам сифатида, фикримизча, қарздор ўрнига кредит мажбу­риятларининг ижроси тўғрисида келишувга эри­шиш мақсадида банк билан му­зокаралар ўтказилиши керак, чунки «Гаров тўғрисида»ги Қонун (9.12.1992 йилдаги 736-XII-сон, 1.05.1998 йилдаги 614-I-сон Қонун таҳририда) 25-мод­дасининг биринчи қисмига биноан қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздор­нинг мажбуриятини таъминлашга га­ров берган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувнинг гаровга қўйилган нарсага қара­тилишидан сақланиш мақса­дида бу мажбуриятни бажаришга ҳақлидир. Бу ҳуқуқ гаровга қўйилган мол-мулк сотиладиган пайтга қадар ёки ипотекага олувчи бу мол-мулкка бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда оладиган пайтга қадар исталган вақтда ипотека тутувчиси томонидан амалга оширилиши мумкин3.

Хулосада шуни таъкидлаш лозимки, ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил, яъни гаровга берувчи қарздордан унинг қийматини ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин4.

 

1ОХС Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори (23.12.2005 йилдаги 136-сон, бундан кейин – 136-сон Қарор) 5-бандининг биринчи хатбошиси.

2136-сон Қарорнинг 10-банди.

3«Ипотека тўғрисида»ги Қонун (4.10.2006 йилдаги ЎРҚ-58-сон) 49-моддасининг биринчи қисми.

4«Гаров тўғрисида»ги Қонун 25-моддасининг иккинчи қисми.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика