Norma.uz
Норма маслахатчи / 2014 йил / № 8 / Долзарб мавзу

Енгил тамаддининг оғир жиҳати

Навқирон авлоднинг ҳар тарафлама уйғун ва соғлом камол топишини таъминлашга қаратилган норматив ҳужжатларнинг ижро этилиши масалалари Соғлом бола йилида айниқса долзарблик касб этади. Ана шундай ҳужжатларнинг бири ҳукуматимизнинг бундан тўрт йил муқаддам қабул қилинган «Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 184-сон қароридир.

 

Назорат қилувчи идоралар умумтаълим муассасаларининг таом тайёрлаш бўлинмаларида таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш устидан белгиланган талабларга мувофиқ мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқдалар. Бундай ёндашув ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Вилоят марказидаги 1, 15, 16-мактабларнинг ҳамда Кармана туманидаги 2-мактабнинг овқатланишни ташкил этишдаги иши бунга ёрқин мисол бўла олади. Бу илм масканларида болалар иссиқ таом билан таъмин этилган, бундан ташқари мактаб буфетларида ҳамиша ҳозиргина тайёрланган пишириқлар сотиб олиш мумкин.

Овқатдан заҳарланиш ва ўткир ошқозон-ичак юқумли касалликларининг олдини олиш мақсадида шаҳардаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) томонидан умумтаълим мактабларининг ҳамда мактабларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи хусусий фирмаларнинг раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди. Айни бир вақтда таълим даврида ўқувчиларнинг соғлиғи учун масъул мактаб маъму­риятлари енгил тамадди қилишнинг турли шаклларига қарши том маънода кураш олиб бормоқда. Баъзи ўқув юртларининг ҳудудида ўқувчилар газли, таркибида араматизатор ва бўёқлари бўлган ичимликларни, сақич ва чипсларни, хонадонларда тайёрланган маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин.

Педиатор шифокорларнинг фикрича, жисмоний ва ақлий иш-топшириқларни бажариш учун ўсиб келаётган бола организмига ҳар куни муайян миқдорда оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва микроэлементлар керак, буларни эса у ҳар турли, тўйимли таом истеъмол қилиш орқали олади, – дейди 1-ихтисослашган мактабнинг ошпазлар бригадаси бошлиғи Лидия Худякова. – Ўсмир ва қизлар йўл-йўлакай у-бу нарса тотиниш билан кифояланмасликлари, балки албатта иссиқ таом истеъмол қилишлари лозим. Йўл-йўлакай тотиниб кетавериш эса (агар у мунтазамлик касб этса) асаб тизими бузилишига, иммунитет сустлашишига олиб келади. Шу сабабли шаҳардаги деярли барча мактабларнинг раҳбарлари мактаблар атрофида хуфиёна савдо нуқталарини очиб олган қоидабузарларни аниқлаб, енгил-елпи тамадди қилишни чеклашга ҳокимликлар ходимларини, санитария шифокорларини, солиқ инспекцияси ходимларини жалб этмоқдалар.

Навоий шаҳар ДСЭНМ бош шифокори Александр Ким вазиятни баҳолаб шундай деди:

Санитария-эпидемиология хизмати озиқ-овқат маҳсулотлари, тайёр таомлар сифатини, санитария нормалари ва талаб­ларига риоя этилишини лаборатория текширувидан ўтказиш асосида қатъий назорат қилиб бормоқда. Навқирон авлод учун иссиқ таом ва оқилона овқатланишнинг фойдаси ҳақида аҳоли ўртасида санитария йўналишида кенг кўламда маърифий ишлар олиб борилмоқда. 15 та мактаб ошхонаси бизнинг назоратимизда. Уларни тендер асосида «Зарафшон-Навоий» хусусий фирмаси ижарага олган.

Болаларнинг овқатланиши биз томонимиздан тасдиқланган таомнома асосида, белгилаб қўйилган маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда, – деб сўзида давом этди Александр. – Мактаб ошхоналарининг санитария-техник ва гигиеник ҳолати қаноатланарли, уларнинг ҳаммаси зарур технологик ва совутгич ускуналар билан жиҳозланган. Бироқ анча вақтдан буён фойдаланиб келинаётганлиги сабабли баъзилари маънан ва жисмонан эскириброқ қолган. Уларни ўзгартириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Айрим мактаб ошхоналарида совутгич камералар ишламаётганлиги сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари маиший (рўзғор) совутгичларида сақланмоқда.

Ҳукуматимизнинг юқорида зикр этиб ўтилган қарорини бажариш айни шу сабабли маҳаллий ҳокимият органларидан мазкур жабҳага эътибор ва саъй-ҳаракатни кучайтиришни талаб этмоқда.

Амир МАҲМУДОВ,

«СБХ» мухбири.

Навоий шаҳри.

Прочитано: 2544 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика