Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 48 / Солиқ солиш

Уканинг йўриғи бошқа, ўғилники – бошқа

Мен хусусий корхона муассисиман. Ўтган йили корхонамнинг ҳисобрақамидан укамнинг институтда ўқиши учун тўлов тўладим. Бухгалтерия ушбу харажатларни давр харажатларига киритди. Бироқ фақат ўз фарзандларим ёки ўзимнинг олий ўқув юртларида ўқиши учун даромад солиғини ушламасдан ҳақ тўлашим мумкинлигини яқинда билиб қолдим. Укам билан бўлган ҳолатда нима қилай: ўтказилган суммадан солиқни қўшимча тўлайми ва айнан қанча? Ёки укам 2013 йилда ўқиш учун илгари ўтказилган барча маблағларни қайтариб бериши мумкинми?

 

 

– Агар ЎзР олий ўқув юртларида ўзи­нинг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун ҳақ тўлашга жисмоний шахснинг солиқ солинадиган ўз даромадлари йўналтирилса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 179-моддасининг 31-банди; АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Рес­публикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди).

Ўқишга корхона маблағлари ҳисобидан (сизнинг ҳолатингиздагидек) ҳақ тўлан­ганда солиқ оқибатлари ушбу тўловнинг қандай расмийлаштирилганлигига боғлиқ бўлади. Агар корхона олий ўқув юрти билан кейинчалик укангизни ишга қабул қилган ҳолда бевосита икки тарафлама ёки уч тарафлама шартнома бўйича контрактга ҳақ тўласа (яъни, моҳиятга кўра, ўзига мутахассис тайёрласа), контракт тўлови СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандига асосан талабанинг даромади сифатида қаралмайди ва, тегишинча, унга солиқ солинмайди.

Агар ўқиш учун тўлов корхона томонидан ўтказилган суммани қайтариш шарти билан амалга оширилган (ХК билан укангиз ўртасида қарз шартномаси расмийлаштирилган) бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки қайтариладиган сумма даромад ҳисобланмайди.

Агар сизнинг фармойишингизга кўра ўқиш ҳақи ХК мулкдори сифатида сизга тегишли бўлган фойда ҳисобига, ­яъни дивидендларингиз ҳисобига амалга оширилганда ҳам жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ЖШДС) тўлаш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлмайди.

Агар сиз амалга оширган тўлов кўрса­тилган вариантлардан бирортасига тўғри келмаса, олий ўқув юртидаги таълим учун тўлов суммаси СК 177-моддасининг 1-банди бўйича укангизнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади, унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ЯСТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

Фақат даромад олувчининг аризаси бўлгандагина корхона моддий наф суммасидан ЖШДС ушламасликка ҳақли, у мазкур ҳолда ДСИга берган декларация­си асосида солиқни мустақил равишда тўлаши керак бўлади. Агар бундай ариза берилмаса, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти тўлов манбаи зиммасига юкланади. Бинобарин, агар ўтган йили укангизда ЖШДС ушланмаган ва бюджетга ўтказилмаган моддий наф тарзидаги даромад вужудга келган бўлса, корхона ўз маблағлари ҳисобидан солиқ суммасини ва пеняни тўлаши, шунингдек ЖШДС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиши керак бўлади (СКнинг 184, 185-моддалари).

 

 

                Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2282 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика