Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 48 / Солиқ солиш

Дивидендларни ҳисоблаб ёзиш ва қарзларни узиш керак

Мен хусусий корхона муассисиман, 2013 йилда ўзимнинг ҳисобрақамимдан пластик карточкага ўтказиш йўли билан пул маблағлари тарзида қарз олдим. Муассиснинг қарзи суммасини 2013 йил якунлари бўйича олинадиган дивидендлар ҳисобига ҳисобдан чиқара оламанми? Ёки аввал илгари олинган қарзни ҳисобрақамимга қайтаришим, кейин эса дивиденд олишим шартми?

 

           – Йўқ, илгари олинган қарзни ҳисоб­рақамга қайтариш шарт эмас. Дивиденд тўлаш корхона соф фойдасининг борлигига боғлиқ, муассиснинг унинг олдидаги қарзига боғлиқ эмас. Шу сабабли сиз муассис сифатида корхона олдидаги қарзингизни сўндирмасдан туриб дивиденд олишга ҳақлисиз. Бундан ташқари, хусусий корхона мулкдори бўлганингиз учун корхона солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан сўнг қолган барча фойдани ўз тасарруфингизга, солиқ (10%) ушланмасидан оласиз ва ундан ўз хоҳишингизга кўра фойдалана оласиз (Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-банди; 11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сон Қонун 24-моддаси).

 

Сиз дивидендларни қарзни сўндириш ҳисобига йўлла­шингиз мумкин, бироқ аввал улар ҳисоблаб ёзилиши керак. Мазкур операция учун буйруқ (фармойиш) асос ҳисобланади, унда йил якунлари бўйича олинган соф фойда олинган қарзни сўндиришга (тўлиқ ёки қисман) юборилади деб қайд этилиши керак. Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

дивидендларнинг ҳисоблаб ёзилиши:

дебет 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»;

кредит 6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

дивидендларни қарзни сўн­диришга йўналтириш:

дебет 6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

кредит 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзи», 4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзи».

 

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2710 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика