Norma.uz
Публикации
07.07.2026 Қурилиш соҳасида экологик талаблар кучайтирилди
2026 йил 1 июндан бошлаб қурилиш объектларида (якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно) экологик талаблар кучайтирилди. Бу Президентнинг «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (25.03.2026 й. ПФ-46-сон) назарда тутилган. Ҳужжат 2026–2030 йилларда атмосфера ҳавосини сифатини яхшилашга қаратилган мақсадларни белгилайди.
далее...»»
07.07.2026 Янги Тошкентда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади
Янги Тошкентда 32 гектар майдонда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади. У энг муҳим ижтимоий ва маданий марказлардан бирига айланади, турар жойлар ва тижорат объектлари, меҳмонхоналар, маданият, таълим ва бошқа замонавий объектларни ўз ичига олади. «Буюк ипак йўли» лойиҳасининг тақдимоти Президент Шавкат МИРЗИЁEВга намойиш этилди, деб хабар беради president.uz.
далее...»»
07.07.2026 Ишламайдиганлар, ўзини ўзи банд қилганлар ва ЯТТ учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар
  Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тушунтириш берди. Ишламайдиган фуқароларга нафақа улар учун турмуш ўртоғи томонидан суғурта бадали тўланган ва зарур суғурта стажи мавжуд бўлган тақдирда тўланади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
далее...»»
07.07.2026 Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак
Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишувига кўра; узрли сабаблар мавжуд бўлганда ходимнинг талаби билан; ходимнинг розилигисиз иш берувчининг ташаббуси билан.
далее...»»
07.07.2026 Ижтимоий имтиёзлар
  Пенсионерлар 3 йилда бир марта (навбат тартибида) Ўзбекистон санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эгадирлар (Қоидалар 4-б. «в» к.б., 19.11.2021 й. 693-сон ВМҚ билан тасдиқланган). 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахслар ижтимоий нафақаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг
далее...»»
07.07.2026 Вафотдан кейин имтиёз қўлланилмайди
Пенсионернинг вафотидан сўнг ҳали ҳеч ким меросга киргани йўқ. Солиқ идораси мол-мулк солиғи бўйича қарздорликни юборди. Имтиёз пенсионер вафот этганидан сўнг дарҳол тўхтатиладими ёки квартира меросхўрга қайта расмийлаштирилгандан кейинми?
далее...»»
07.07.2026 Болалар нафақасини олиш шартлари, рассомнинг иш стажи, ҳужжатларни расмийлаштиришда пенсия жамғармасининг ёрдами ҳақида…
  Боқувчисини йўқотганлик пенсияси қандай ҳисобланади ?   – Боқувчисини йўқотганлик пенсиясининг миқдори боқувчининг иш стажи давомийлигига (03.09.1993 й . ЎРҚ -938- Х II- сон Қонун 37- м ., кейинги ўринларда – Қонун ) , у вафот этган пайтда қонун ҳужжатларида белгиланган иш стажига
далее...»»
07.07.2026 Тайёр маҳсулотларни сотишни қандай ташкил қилиш керак
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: ИМВ ва СҚнинг қарори, 17.09.2024 й. АВ рўйхат рақами 3554-сон; ИМВ ва СҚнинг қарори, 31.10.2024 й. АВ рўйхат рақами 3566-сон; ВМнинг 26.12.2024 йилдаги 885-сон қарори; 20.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1034-сон Қонун; Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармони; МБ Бошқарувининг қарори, 15.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3817-сон.
далее...»»
07.07.2026 Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими
Тавсияга 2026 йил 22 июлдан бошлаб кучга кирадиган 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1137-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
далее...»»
07.07.2026 Россиядан олинадиган IT-хизматларга ҚҚС
Корхонамиз Россиядан компьютер ва ахборот хизматларини импорт қилади (Россиядаги корхона бизга дастурий таъминот тайёрлаб беради). Мазкур вазиятда ҚҚС юзага келадими ва 29-код бўйича ҳисобот топшириш керакми ёки имтиёз мавжудми?
далее...»»
07.07.2026 Муддати ўтган кредит суммалари бўйича ҳисобланган фоизлар чегириладими?
Корхона ишлаб чиқариш фаолияти учун банкдан 2026 йил 1 мартда 1 200 АҚШ долларилик кредит олди. Кредит муддати 1 йил, 10% тўлов билан. Кредит графиги бўйича тўлов ҳар ойда 100 АҚШ долларидан амалга оширилиши керак. Кредит шартномасининг шартларида графикка асосан тўланадиган 100 АҚШ доллари тўланмаган тақдирда, кредит фоизи 15% миқдорида ҳисобланади. 1 ой тўлов график бўйича тўланмади ва банк 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 1 100 АҚШ долларига 10%, муддати ўтган 100 АҚШ долларига эса 15% миқдорида фоиз ҳисоблай бошлади. Бу корхонада фоиз кўринишидаги харажат сифатида тан олинади. СК 317-моддаси 35-бандида чегирилмайдиган харажат белгиланган. Ушбу муддати ўтган кредит қарзи бўйича ҳисобланаётган 15% тўлиқлигича чегирилмайдиган харажат ҳисобланадими ёки 10%и чегирилиб, 5%и чегирилмайдими?
далее...»»
07.07.2026 «Қизил» ЭҲФ бўйича тўланган ҚҚС ҳисоботда қандай акс эттирилади
Март ойида юборилган хавф гуруҳидаги қизил ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚС суммаси харидор томонидан солиқ агенти сифатида 14 мартда тўлаб берилган. Бироқ ҚҚС ҳисоботида ва ҳисоботга бириктирилган файлнинг 2-иловасида тўланган ҚҚС суммалари чегирилмаган, ҳисоботда тўлиқ сумма акс этган. Натижада корхонада ҚҚС бўйича ортиқча тўлов юзага келган. Ушбу ҳолатда my3.soliq.uz тизими орқали ҚҚС суммасига тузатиш киритиш мумкинми?
далее...»»
07.07.2026 Айланмадан олинадиган солиққа ўтиш ҳуқуқи
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси умумбелгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланади, йиллик ўртача айланмаси 3 миллиард сўмдан ошади. Лекин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги ­ПҚ-3651-сон қарорининг 9-банди 2-хатбошисига кўра нодавлат мактабгача ­таълим ташкилоти ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ўн йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши белгиланган, ҳозирда имтиёздан фойдаланиб келинмоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 2026 йил 26 майда имзоланган ПФ-100-сон Фармон II бўлимида 2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари этиб белгиланди. Айланмаси уч миллиард сўм бўлган НМТМ солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибидан енгиллаштирилган солиқ солиш турига ўтиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, тартиби қандай?
далее...»»
07.07.2026 Экспорт нархининг бозор баҳосига мувофиқлигини аниқлаш
Корхона маҳсулот ишлаб чиқаради ва ушбу маҳсулотларни мамлакат ичида ва экспортга сотади. Ушбу маҳсулотни экспортга сотганда мамлакат ичидаги сотилаётган нархидан ва таннархидан арзон сотади. Лекин ушбу экспортга сотиладиган нарх жаҳон биржа нархидан баланд. Ушбу экспортга сотилган маҳсулот бозор баҳосидан паст нархда сотилган ҳисобланмайдими?
далее...»»
07.07.2026 Солиқ идорасидан хат олсангиз...
ВАЗИЯТ: солиқ тўловчининг шахсий кабинетига огоҳлантириш хати келиб тушди. Унда солиқ органи онлайн-НКМ бўйича тушум ва терминаллар бўйича айланмалар ўртасидаги тафовутни Солиқ кодексининг 223-моддаси бўйича қоидабузарлик сифатида малакалаб, бу тафовутни солиқ базасини яшириш деб баҳоламоқда. Тадбиркордан «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш штабига банк ҳисобварағидан кўчирма билан келиши сўралди.
далее...»»
06.07.2026 Экспорт бўйича ноль даражали ставка сақланиб қолиши керакми?
6 фоизлик ҚҚС режимини қўллаш шартлари ПФ-100-сон Фармоннинг 6-бандида белгиланган. Экспорт операциялари бўйича ҚҚС ставкаси шартларда кўрсатилмаган. Кейинроқ солиқ идорасининг аниқлик киритиши маълум бўлди – 6 фоизлик ҚҚС режими доирасида экспорт 6 фоизлик ставкада солиққа тортилади. Солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА бундай ёндашувнинг тўғрилигига шубҳа билдирди. Экспертнинг фикрича, «экспорт» ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси халқаро солиққа тортиш амалиётининг асосий тамойилидир: товар ишлаб чиқарилган мамлакатда эмас, балки якуний истеъмол мамлакатида ҚҚСга тортилиши лозим.
далее...»»
06.07.2026 Корхона соддалаштирилган 6 фоизлик ҚҚС қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаслигининг ноаниқ сабаблари
2026 йил 1 июлдан бошлаб савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги корхоналар ихтиёрий равишда 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишлари мумкин (26.05.2026 й. ПФ-100-сон). Бу тартиб 2030 йил 1 январгача амал қилади. Бундай ҳуқуқ фақат бир вақтнинг ўзида учта шарт бажарилганда юзага келади. Бу шартлар, бир қарашда, жуда оддий кўринса-да, уларнинг ҳар бирида эътибордан четда қолиши мумкин бўлган муҳим нозик жиҳат бор.
далее...»»
06.07.2026 Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин
Муболағасиз айтиш мумкинки, Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бўйича тадбиркорларда кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда.
далее...»»
06.07.2026 1 июлдан нималар ўзгарди

2026 йил 1 июль касаллик варақалари бўйича нафақа тўлашнинг янги тартибига ўтишдан тортиб, мажбурий QR-кодларни жорий этиш ва қурилишда назоратни рақамлаштиришгача бўлган кенг кўламли ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлади.


далее...»»
06.07.2026 Перед полетом ознакомьтесь с таможенными правилами
Подготовка к путешествию начинается задолго до регистрации на рейс. Несколько минут, потраченных на ознакомление с таможенными правилами, помогут избежать задержек при прохождении контроля, дополнительных расходов и других неприятных ситуаций в аэропорту. Именно вопросам информирования пассажиров был посвящен пресс-тур, организованный Таможенным комитетом для представителей СМИ в Международном аэропорту Ташкента.
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика