|
Устуворликлар
|
|
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги
- Ҳушёрлик зарур
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига (18.11.2011 йилдаги 309-сон) мувофиқ жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача мамлакатимизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.
- Олов эътиборни талаб қилади
2015 йил 20 ноябрдан 20 декабргача Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиляпти. Ушбу даврда республикамизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишнинг мажбурийлигини тушунтирадиган турли ташвиқот тусидаги телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар эфирга узатилади, мақолалар чоп этилади. Шундай бўлса-да, фуқароларимиз кўп ҳолларда уларни эътибордан четда қолдирадилар.
|
|
Азиз фарзандларимиз
- Агар она яна фарзандли бўлса
Ўғлимни парваришлаш таътилида бўлган вақтимда қизли бўлдим. Менга унинг учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлашлари керакми? Агар биринчи фарзандимни парваришлаш даври тугамаган бўлса, иккинчи боламга ойлик нафақа олишим мумкинми?
- Икки ва ундан кўп болага – бир баравар
Менинг кичкинтойларим – эгизак. Мен ишламайман, шу боис ҳам нафақани маҳалладан, бироқ фақат битта болага оламан. Шу тўғрими?
- Бола касал бўлганда
Болам стационар шароитда даволаниши керак. Онаси – яъни менга болани парвариш қилиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериладими?
|
|
Хўжалик юритиш қоидалари
- МЧЖ филиалга айлантирилади
Бизнинг МЧЖ тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирги пайтда унга бошқа вилоятда жойлашган МЧЖни қўшиб юбориш жараёни боряпти. Ушбу қайта ташкил этиш якунланганидан кейин биз қўшиб олинган мулкий мажмуани бизнинг МЧЖ филиали қилиб ажратишни режалаштиряпмиз.
Солиқ кодексининг 35-моддасига кўра, филиаллар ўзининг баланси ва мол-мулки бўлганда мажбуриятларини мустақил равишда бажаришлари мумкин.
Бошқа вилоятда жойлашган филиални қандай бошқариш керак? Унга солиқ солиш тартиби қандай? Филиалнинг ички сиёсати бош компания сиёсатидан фарқ қилиши мумкинми?
- Ярим ставкадаги ходимга таътил учун компенсация ҳисоби
Декретга чиққунимга қадар таътилда бўлмаган эдим. Болам туғилиши муносабати билан таътилдан чиқиш пайтида маошим 700 000 сўмни ташкил этган. Мен тўлиқсиз иш кунида ишлай бошладим. 6,5 ой ишладим, бир вақтнинг ўзида бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақасини олдим. Директор тўлиқсиз иш куни ва штат жадвалидаги ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқарди. Аризамга кўра менга 4 соатлик иш куни белгиланди. 350 000 сўм ҳисоблаб ёзилди. Кейин болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш бўйича таътил олдим. У тугаганидан кейин ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздим. Менга 350 000 сўм ҳисобидан фойдаланилмаган таътилнинг 11 куни учун компенсация ҳисоблашди.
Агар ходима болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш таътили тугаганидан кейин ишдан бўшаса, бунгача ярим ставкада ишлаган бўлса, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш керак?
|
|
Кадрлар бўлими
- Хатони тузатишда хато қилманг
Меҳнат дафтарчасини тўлдираётганда бехосдан хато қилдим ва «Автоюкортгич ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» ўрнига «Автомобиль ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» деб ёзиб юбордим. Ходим тузатиш киритишимни талаб қиляпти. Танишим хато ёзув устига чизиб, ёнига тўғрисини ёзишни, пастда эса «Тузатилганига ишонилсин» деб ёзишни маслаҳат берди. Бироқ мен бунга кўнмадим ва сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Қандай қилсам тўғри бўлади?
- Лотинча шрифтда қайд этамиз
Меҳнат дафтарчаларидаги барча ёзувлар кириллчада қайд этилади. Бироқ ҳозирги вақтда барча ходимлар паспортларини биометрик паспортларга алмаштирганлар, унда уларнинг фамилиялари лотинча шрифтда ёзилган. Шу муносабат билан меҳнат дафтарчаларига бирор-бир ўзгартиришлар киритиш ва уларда кириллчада ёзилган фамилияларни лотинчага алмаштириш керакми?
- Тузатиш киритиш ҳеч қачон кеч бўлмайди
Янги иш жойига ўтаётганимда меҳнат дафтарчасидаги ёзувларнинг бирида буйруқда кўрсатилганидан фарқли буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санаси кўрсатилганлигини билиб қолдим.
Меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритилган ва ходимлар ишдан бўшатилганидан кейин бир неча йил ўтгач буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санасини ўзгартириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тартибга солади?
|
|
Суд иши
- Ваъда учун жавобгар
Буюртмачи (1-МЧЖ) ва пудратчи (2-МЧЖ) 2015 йил мартида адади 5 минг нусха бўлган 100 млн сўмлик матбаа маҳсулотини тайёрлашга шартнома тузишди. 1-МЧЖ 3 банк куни мобайнида шартноманинг бутун суммасини тўлаш ва 2-МЧЖга бутун адад учун қоғоз бериш мажбуриятини олди. Пудратчи бутун буюртмани олдиндан ҳақ олингандан сўнг 40 кун ичида бажариш мажбуриятини олди.
Буюртмачи ўз вақтида олдиндан ҳақ тўлади. 7 кундан кейин пудратчи унга бутун адад учун қоғоз бериш шартномавий мажбуриятини эслатди. Бироқ буюртмачи унинг фақат ярмини жўнатди.
Ишларни бажариш муддати тугагандан кейин 2015 йил майда пудратчи буюртмачини матбаа маҳсулотининг тайёрлиги ва қоғоз учун қўшимча равишда 20 млн сўм тўлаш зарурлигини маълум қилди.
Матбаа маҳсулотининг сифати текширилганда камчиликлар аниқланмади ва тарафлар бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзоладилар. Бироқ буюртмачи Фуқаролик кодекси 636-моддасининг еттинчи қисми ва шартнома қоидаларига ҳавола қилиб, унга тўла етказиб берилмаган қоғозга оид харажатларни қоплашдан бош тортди. Унинг важларига қўшилмаган пудратчи 2015 йил июлда хўжалик судига 20 млн сўм қўшимча чиқимларни, шунингдек 200 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш талаби билан мурожаат қилди.
- Ҳар қандай аниқлаштиришга қўшимча ҳақ
Буюртмачи (1-МЧЖ) ва ижрочи (2-МЧЖ) 2015 йил июнда реклама хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишди, унда муайян веб-сайтда қиймати 400 минг сўм бўлган PR-материалларни жойлаштириш назарда тутилган эди. Шартнома шартларига кўра буюртмачи 5 иш куни мобайнида ижрочига бутун суммани олдиндан тўлаши ва унга веб-сайтда тарқатиш учун PR-материалларни бериши керак эди. Ижрочи PR-материалларни унинг ҳисобрақамига тўлов келиб тушгандан кейин 5 иш куни мобайнида Интернетга жойлаштириш мажбуриятини олди.
1-МЧЖ олдиндан ҳақни ўз вақтида тўлади, 2-МЧЖ эса июнь охирида уларни жойлаштирди. Буюртмачи ижрочига хат юбориб, унда PR-материалларни бериш пайтида унинг юридик манзили ўзгарганлигини кўрсатди. Айни шу сабабли барча PR-материалларга тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим эди. 1-МЧЖ 2-МЧЖдан буни кўрсатиладиган хизматлар қийматини оширмасдан қилишни сўради. Бироқ ижрочи рад жавоби бериб, PR-материалларни Интернет тармоғига фақат бир маротаба жойлаштиришни назарда тутадиган шартнома қоидаларини рўкач қилди. Унга кўра биргаликда ишлаш жараёнида юзага келадиган, шартномада назарда тутилмаган қўшимча жойлаштиришларга, қўшимча битим тузилгандан кейин буюртмачи томонидан ижрочи тақдим этадиган спецификация бўйича алоҳида ҳақ тўланади.
Ушбу важларга қўшилмаган буюртмачи 2015 йил июлда хўжалик судига ижрочига нисбатан тўланган 400 минг сўмни қайтариш, шунингдек 118 400 сўм* давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш даъвоси билан мурожаат қилди.
|
|
Кадрлар инспекторининг маслаҳатлари
- Декабрда бажарилиши керак
Кимга қандайлигини билмайману, бироқ кадрлар хизматлари ходимларига янги йил арафасидаги декабрь ойи ҳамиша кам кўринади. Ҳамма ишни якунлаб, янги йилга тайёргарлик тугагунга қадар «Ўн икки ой» эртагидагидек 32 декабрь, 33 декабрь... бўлишини хоҳлайдилар.
|
|
Криминалист эксперт ён дафтаридан
- Ҳикмат бордир ўсма кетар, қош қолар деган нақлда
Йўл-транспорт ҳодисаларини тергов қилиш ва очишда лок-бўёқ материаллари ва қопламаларини экспертиза қилишнинг ўрни бўлак. Бундай экспертиза транспорт воситалари тўқнашиб кетганлигига, пиёдалар уриб (босиб) кетилганлигига, дов-дарахтлар, бино ва иншоотлар, йўл ёқасидаги устунлар ва муҳофаза четанларига бориб урилганлигига оид ишлар бўйича тайинланади. Бундай ҳолларда, одатда, ҳодиса содир бўлган жойда автомобилларнинг лок-бўёқ қопламалари излари парча зарра ҳолида, у ёки бу нарсага урилганлик «ҳосиласи» сифатида топилади.
|
|
Паспорт масалалари
- Аввал мулкни тасдиқлатинг
Тошкентда отам вафот этди. Мен келиб меросни (квартира) қабул қилиб олишим керак. Унга доир барча ҳужжатлар, ўлим тўғрисидаги гувоҳнома, калитлар менда. Мен қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам ягона меросхўрман. Ушбу квартирада вақтинча рўйхатдан ўтишим мумкинми?
|