24.08.2016
Шартнома ихтиёрий равишда тузилади
2016 йил февралида МЧЖ ва хусусий корхона 100 млн сўмлик юкни ташиш шартномасини тузиш хусусида музокаралар ўтказдилар. Томонлар юкни сақлаш учун МЧЖ ижарага олган омбордаги юкнинг дастлабки туркуми МЧЖга берилиши ва жойлаштирилиши ҳақида олдиндан келишиб олдилар. Ушбу аҳдлашувни бажариш мақсадида МЧЖ омборхонани ижарага олди ва 1 млн сўм ижара ҳақини тўлади. Ижара шартномасининг умумий суммаси 5 млн сўмни ташкил этди. 2016 йил март ойида ХК МЧЖни импорт юкнинг қиймати ошгани ҳамда вақтинчалик молиявий қийинчиликлар туфайли шартнома туза олмаслиги ҳақида хабардор қилди. ХКнинг важ-далилларига қўшилмаган МЧЖ 2016 йил апрелида ХКни ташиш шартномасини тузишга мажбур этиш, омборхона ижараси учун тўланган 1 млн сўмни ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилди. далее...»» |
24.08.2016
Таътил минимуми
Меҳнат шартномаси билан йиллик меҳнат таътили 24 иш куни этиб, 15 асосий ва 9 қўшимча кунга бўлмаган ҳолда белгиланган. Меҳнат кодексининг 143-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. 1. «Асосий таътил» тушунчаси қанча кунни назарда тутади, муайян компанияда белгиланган кунларними ёки Меҳнат кодексида назарда тутилган 15 кунними? 2. 6 ой ўтгач биринчи йил ишлаган ходимга у билан тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган 24 кунлик таътилни бирйўла бериш мумкинми? далее...»» |
24.08.2016
Сизни иш ўрнингиз кутмоқда
2011 йил сентябрида декрет таътилига чиқдим, 2011 йил ноябрида биринчи фарзандим туғилди. Ишга чиқмай, яна декрет олдим – 2014 йил апрелида иккинчи фарзандим туғилди. Табиийки, мен ишда ҳозир бўлмаган бутун даврда лавозимимда (иш ўрнимда) бошқа ходим ишлаган. Иш ўрним (лавозимим) сақланиб қолдими? Қачон ишга чиқишим мумкин? Бунинг учун нима қилишим керак? далее...»» |
24.08.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони
2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилсин. далее...»» |
24.08.2016
«Текинга сут беришлари керак»
Корхонанинг кимёвий лабораториясида хом ашё (титан икки оксиди, хром оксиди, марганец октоати ва б.) сифати таҳлил қилинади. Таҳлилларни ўтказиш билан шуғулланадиган лаборатория ходимлари текинга сут олишга ҳақлимилар, уни қанча миқдорда олишлари мумкин? далее...»» |
24.08.2016
Фирма ҳисобига махсус кийим-бош
Корхона ходимларига махсус кийим-бош берди. Ходимларга берилган махсус кийим-бош бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Уни ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми? далее...»» |
24.08.2016
Бир неча касбда ишлаганда декрет пули
Ходима болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлайди. У 2015 йил 1 июндан декретга чиқди, ўша пайтда унинг маоши 466 600 сўмни ташкил этар эди. Декретга чиқиш олдидан май ойида тарбиячи вазифаси билан бирга энага вазифасини ҳам бажарган. Якунда май ойи учун унинг маоши 699 910 сўмни ташкил этган. Бюджет ташкилотида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қай тартибда ҳисоблаб ёзилади? Бир неча касбда ишлаганини инобатга олган ҳолда ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб нафақа ҳисоблаб ёзилиши қонунбузарлик саналмайдими? далее...»» |
24.08.2016
Агар ходим ўқиётган бўлса
Корхона жамоа шартномасида ўқув таътиллари муддатини мустақил белгилай оладими? далее...»» |
24.08.2016
Транспорт юкхатини расмийлаштириш хусусиятлари
Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) юк ташиш бўйича транспорт хизматларини кўрсатади. Товар-транспорт юкхатини ким расмийлаштириши керак? далее...»» |
24.08.2016
Пул тўланмайдиган таътил кунлари ҳисобга олинмайди
Корхонада ходимлар сони 16 кишини ташкил этади. Май ойида (25 иш куни) тўрт нафар ходимга ҳақиқатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. 12 нафар ходим ойнинг биринчи ярмида иш ҳақи сақланмайдиган таътилда, иккинчи ярмида эса – меҳнат таътилида бўлди. 1. ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда инобатга олинадиган нечта ходимни, уларнинг бир қисми меҳнат таътилида ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлса, Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатиш зарур? 2. Ушбу вазиятда барча ходимлар ҳақиқатда ишлаган неча кунни Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 020-сатрида кўрсатиш зарур? далее...»» |
24.08.2016
Сафарбарлик чақирувидаги ходимга иш ҳақини ҳисоблаш
Ходим сафарбарлик чақируви резервида (СЧР) хизматни ўтаётганда унга қандай қилиб буйруқ расмийлаштирилади, табель тўлдирилади ва ўртача иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади? Бу ҳолда қандай проводкаларни қилиш керак? Солиқ ҳисоботи қандай тўлдирилади? далее...»» |
24.08.2016
Ишламаётган корхонанинг солиқ юки
Ишлаб чиқариш фирмаси 2016 йил март ойида ташкил этилди. Очилиши биланоқ ишлаб чиқариш учун хонанинг ижарасини расмийлаштиришга ҳужжатлар тақдим этилди. Ташкил этилган пайтдан буён 3 ой ўтгандан кейин ҳам фаолият бошланмади. Фирма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг банк ҳисобварағи очилмагани сабабли ҳеч қандай операция бажарилмади. ДСИ 3 ой учун суғурта бадалларини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш мажбуриятини қўймоқда. Фирма ҳали банк ҳисобварағини очмаган бўлса, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари қай тартибда ҳисобланади? далее...»» |
24.08.2016
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2016 йилнинг август ойи учун далее...»» |
24.08.2016
Фаолият – турлича, тузатиш – битта
Бизнинг МЧЖ фермерлардан ижарага олинган 1 000 гектар боғдорчилик участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. 2016 йил I чораги якунларига кўра корхонанинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30%дан ортиқни ташкил этди ва ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига мувофиқ ЯСТнинг 50%га пасайтирилган ставкаси қўлланди. II чоракдан бошлаб корхона хўжалик товарларини ички бозорда сотиш учун импорт қила бошлади. Шунингдек корхона кейинчалик хорижга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан сотиб олади. Агар корхона тушуми: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан – 60 000 000 сўм, савдо фаолиятидан – 15 000 000 сўм, тайёрлов фаолиятидан – 25 000 000 сўмни (тайёрлов фаолиятидан ялпи даромад – 6 000 000 сўмни) ташкил этса, ЯСТнинг қандай ставкаси қўлланиши керак? Бир нечта фаолият турини – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш (реализациянинг умумий ҳажмида 30%дан ортиқ), ички бозорда импорт товарларни сотиш ва тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхона учун ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби қандай? далее...»» |
24.08.2016
Божхона назоратининг янги фалсафаси
Янги таҳрирдаги Божхона кодексига (шу йил апрель ойида кучга кирди) киритилган сўнгги янгиликларга кўра, расмийлаштирилаётган товарларга нисбатан божхона назоратини оралатиб ўтказиш, қўлланаётган назорат шаклларининг танлаб ўтказилиши ва етарлилиги унинг самарадорлигини таъминловчи асосий ва тизим ҳосил қилувчи принципларидан бири ҳисобланади. Ушбу принциплар БКнинг «Хавфни бошқариш тизими» (ХБТ) деб номланган 29-бобида акс эттирилган. Илгари божхона хизматида фақат умумий ҳуқуқий талаблар бўлиб, улар асосида у мазкур йўналишда ишлай олар эди. Эндиликда БКнинг янги меъёрлари жорий этилиши билан божхона назорати стратегиясидаги асосий жиҳатлар ўзгармоқда. Яқинда божхона органлари ходимлари учун хавфни бошқариш ва божхона юк декларациясини электрон шаклда беришнинг замонавий тизимларига бағишлаб ўтказилган семинар шундан далолат бермоқда. Уни Давлат божхона қўмитаси ва USAIDнинг «Савдо ва даромадлар» лойиҳаси ўтказди. далее...»» |
24.08.2016
Дори-дармон олиб ўтяпсизми – ҳужжатга амал қилинг
Яқин пайтгача шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситаларининг мамлакатимизга олиб кирилиши Давлат божхона қўмитасининг 1998 йил 9 октябрдаги 115-сон Кўрсатмаси билан тартибга солинар эди. Ушбу ҳужжат билан Айрим жисмоний шахслар томонидан қўллаш мақсадида Ўзбекистонга бир маротаба олиб кирилишига рухсат берилган дори-дармон воситалари ва тиббиётда ишлатиладиган буюмларнинг меъёри (3-илова) белгиланган бўлса ҳам, таркибида гиёҳванд ёки психотроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг шахсий қўллаш учун олиб кирилиши хусусида кўплаб саволлар юзага келар эди. Одатда, бу турдаги дори-дармонларни олиб ўтиш тартибини тушунтираётганда уларни фақат тегишли ҳужжатлар бўлганда чекланган миқдорда ва тиббий кўрсатмалар бўйича олиб кириш мумкинлиги кўрсатилар эди. Бу айни қандай ҳужжатлар эканлиги, чекланган миқдори қанчалиги қонун ҳужжатларида қайд этилмаган эди. Шу сабабли божхонада шифокор рецепти ёки маълумотномасини ёхуд касаллик тарихидан кўчирмани тақдим этишни талаб қилар эдилар. Агар бундай ҳужжатлар бўлмаса ва йўловчи декларациясида препаратларнинг мавжудлиги кўрсатилмаган бўлса, олиб кираётган шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланар эди. Газетамизда божхона соҳасидаги бундай қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида мунтазам хабар бериб турилар эди. 2016 йил 8 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 191-сон қарори билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У билан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун тиббий кўрсатмалар бўйича тайинланган ўзига хос товарни олиб ўтиш қоидалари батафсил тартибга солинган. Таркибида гиёҳванд ва психотроп воситалар бўлган дори воситалари юзасидан олганда эса бу жуда муҳим. далее...»» |
24.08.2016
Экспортни ривожлантиришда бозор имкониятлари
Кўпгина мамлакатлар Япония, «Осиё йўлбарслари» (Жанубий Корея, Гонконг, Сингапур ва Тайвань) ҳамда Хитой тажрибасини такрорлашга уринмоқдалар. Хитойликларнинг мисоли айниқса зўр таассурот қолдирди. У қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган тармоқларни иқтисодий жиҳатдан жўшқин ривожлантириш асосида ижтимоий-иқтисодий ўсиш концепциясини муваффақиятли амалга ошира олган сўнгги мамлакат бўлди. Замонавий тамойиллардан ортда қолмаслик учун жаҳон бозорларига чиқиш, экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро меҳнат тақсимоти бозорида ўз ўрнини топиш зарур. Ўзбекистон ҳам худди шу мақсадни кўзламоқда. Республикамизни жаҳон савдосига фаол жалб этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари билан хорижий бозорларга чиқиши мавзуси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган. У республика ёки минтақа миқёсидаги мажлислар ва йиғилишларнинг иқтисодий кун тартибида у ёки бу даражада доим кўтарилган. далее...»» |
24.08.2016
Платочки разные, рисунки одинаковые…
Жизнь – это постоянные перемены. И моя более чем 40-летняя практика работы экспертом-криминалистом это подтверждает в полной мере. Вместе с происходящими в политике и экономике нашей страны реформами произошли изменения и в работе экспертов-криминалистов. Так, в былые времена объектами исследования экспертов-трассологов частенько являлись разные виды так называемой «левой» продукции, которую нелегально выпускали предприимчивые люди, способные из ничего сделать что-то нужное потребителям. далее...»» |
24.08.2016
Водитель и пешеход – равноправные участники движения
На VI сессии Сената Олий Мажлиса будет рассмотрен ряд законопроектов. В их числе законопроект «О внесении изменений и дополнений в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности». Комментирует проект депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса, член фракции Народно-демократической партии Узбекистана Алия Юнусова. далее...»» |
24.08.2016
Смотри, что покупаешь!
ООО (продавец) и ЧФ (покупатель) в августе 2015 года заключили договор купли-продажи оборудования на 300 млн сум. По условиям договора покупатель в течение 3 банковских дней со дня его подписания должен предварительно уплатить всю сумму договора, что он и сделал. Для размещения оборудования покупателю необходимо было произвести текущий ремонт в цехе, поэтому договором была предусмотрена его передача в течение 60 дней после предоплаты. В начале октября 2015 года в связи с наступлением срока передачи покупатель попросил продавца подготовить оборудование. При осмотре оборудования на складе продавца была установлена разукомплектованность отдельных его узлов. Стороны составили соответствующий акт, но представитель продавца отказался его подписывать, сославшись на отсутствие полномочий. Через 10 дней покупатель направил продавцу претензию с требованием доукомплектовать оборудование и привести его в рабочее состояние, установив на это 20 дней. В своем ответе продавец указал, что не может в данный срок доукомплектовать оборудование, так как эти детали нужно импортировать и процесс займет не менее 2 месяцев. Не согласившись с доводами продавца, в ноябре 2015 года покупатель обратился в хозсуд с иском о возврате уплаченных 300 млн сум. и взыскании 50 млн сум. убытков, 3 500 тыс. сум. госпошлины и 7 200 сум. почтовых расходов. далее...»» |