Norma.uz
Публикации
17.12.2024 Чет эллик ходимнинг маоши
Чет эл фуқаросини ишга қабул қилдик, унга қанча иш ҳақи ёзилиши керак?
далее...»»
17.12.2024 Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
  ВАЗИЯТ. Агар масофавий иш вақтинча ўрнатилаётган бўлса, уни бажариш муддатини кўрсатиш керакми? • Вақтинча масофадан туриб ишлашда албатта унинг муддати кўрсатилади. Буни қуйидагилар воситасида амалга ошириш мумкин: • кун, ой ва бошқа муддатларда масофадан туриб ишлашнинг умумий муддати
далее...»»
17.12.2024 Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024 йилдаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 801-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
17.12.2024 Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш – давлат хизматлари марказлари орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2024 йилдаги «Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 795-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
17.12.2024 ...Акс ҳолда газни узиб қўямиз
Куз фаслининг ўртасида пойтахтнинг Миробод тумани аҳолиси дудбуронлар ва вентиляцияни тозалаш зарурлиги тўғрисида хабарномалар олишни бошладилар. Уларни «Мирободтумангаз» газ таъминоти ташкилотининг филиали бўлган «Ҳудудгаз пойтахт» корхонаси номидан юборишган. Хизмат – пуллик. Беш кун ичида дудбуронни тозаламаганлар учун жарима ва такрор огоҳлантиришсиз газни узиб қўйиш чоралари кўрилади.
далее...»»
17.12.2024 Соддалаштирилган ижро ишини юритиш тартибида ўзгаришлар юз берди
Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар қарздор (жисмоний шахс) энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини қайтаради. Бу тартиб «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга (28.08.2024 йилдаги ЎРҚ-947-сон) киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
далее...»»
17.12.2024 Аввал компенсация – кейин бузиш
29.08.2024 йилдаги ЎРҚ-950-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, давлат органларининг мулкий муносабатларга қонунга хилоф равишда аралашишини чеклаш, шунингдек қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясига мувофиқлаштиришга қаратилган.
далее...»»
17.12.2024 Давлат уй-жой фондидан ким уй-жой олиши мумкин?
2024 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларнинг муайян тоифасига аниқ мақсадли уй-жой коммунал фондидан уй-жой берилиши мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида (11.03.2024 йилдаги 124-сон ВМҚ) назарда тутилган. Ҳужжат уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар тоифасини аниқлаштирди. Шу муносабат билан кўпчиликда бу механизм қандай ишлаши бўйича саволлар пайдо бўлмоқда.
далее...»»
17.12.2024 Дарахтларни ноқонуний кесиш учун жавобгарлик қатъийлашди
Бир томондан, республикада аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ва кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бошқа томондан – дарахтларни ноқонуний кесиш давом этмоқда, бу ҳам мамлакатдаги умумий экологик вазиятнинг ёмонлашиши сабабларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил охирида дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, илдизи билан суғуриб ташлаш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жавобгарликни кучайтириш бўйича чоралар кўрилди. Қонунчиликда қоидабузарларга қандай санкциялар назарда тутилган?
далее...»»
17.12.2024 Бинонинг ташқи кўринишини муаммосиз ўзгартириш
Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиби ушбу хизматларни кўрсатишнинг Маъмурий регламенти билан белгиланади. Бу 20.04.2022 йилдаги 200-сон ВМҚга 1-иловада назарда тутилган.
далее...»»
17.12.2024 ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорлари кўпинча бошқарув органлари ходимлари, коммунал хизматлар етказиб берувчилари томонидан қонунчилик бузилишидан шикоят қилишади. «Норма» мавзувий нашрида биз қонунбузарларни жавобгарликка тортиш, бундай ҳолларда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш талаби билан қаерга мурожаат қилиш кераклигини кўп марта тушунтирганмиз. Лекин турар жой мулкдорлари, ижарачилар кўп квартирали уйда уларнинг ҳам умумий мулкни сақлаш, қонунчиликка риоя қилиш бўйича мажбуриятлари борлигини, уларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланганини ёдда тутишлари керак. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (МЖТК) мувофиқ фуқаролар кўпинча жаримага тортиладиган ҳолатлар юзасидан таҳририятга келган айрим мурожаатларни кўриб чиқамиз.
далее...»»
17.12.2024 Махсус иқтисодий зоналарни бошқариш тизими соддалаштирилади
5.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1010-сон Қонун билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
17.12.2024 Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 7.12.2024 йилдаги «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 820-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
17.12.2024 Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасидаги санитария ва фитосанитария шартлари тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти аъзо давлатларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 816-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
17.12.2024 Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.12.2024 йилдаги «Давлат театрлари, театр студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 815-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
17.12.2024 Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади
Президентнинг 5.12.2024 йилдаги «Ғелон» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-424-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
17.12.2024 Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Президент томонидан 4.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1009-сон Қонун имзоланди.
далее...»»
17.12.2024 Мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда…
Саноат кондиционерларини ўрнатиб бўлгандан сўнг уларни «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштириш мумкинми? Шунингдек, тушунтириб берсангиз, аввал олиб кирилган ускунага алоҳида эҳтиёт қисмларни (12 дона) мувофиқлик сертификатисиз божхонада расмийлаштириш мумкинми? Аввалги икки тўпламда етишмовчилик бўлган эди.
далее...»»
17.12.2024 Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
Бизнинг таъсисчимиз Афғонистонда мармар тош харид қилди. Уни устав фондига ҳисса сифатида киритмоқчи. Божхонада БЮДни расмийлаштиришда бизга БЮДнинг 24-устунида (битим хусусияти) ёки 21-кодни – Товарларни ЭАВда ҳисоб-китоб қилиш билан кўчириш (давлат кредити ва давлат кредитини қайтаришдан ташқари), ёки 81 – Беғараз ёрдам кўрсатиш тартибида товарларни етказиб бериш кодини кўрсатиш керак дейишди. Агар мен тўғри тушунаётган бўлсам, биз 21-кодни қўйсак, корхонамиз бу товар учун тўлов қилиши керак бўлади, лекин тўлов аллақачон тўланган. Агар 81-кодни қўйсак, бундай етказиб беришни даромадга олишимиз керак бўлади. БЮД қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини тушунтириб берсангиз. Корхона ушбу етказиб беришни устав фондига ҳисса сифатида ҳисобга қабул қила олиши ва бизда оқибатлар келиб чиқмаслиги учун БЮДнинг 24-устунида қайси кодни кўрсатиш керак?
далее...»»
16.12.2024 Фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш имконияти
СКнинг 337-моддаси 11-қисмида бундай дейилган: «Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли: … 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар – жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса». Эътибор бериб қаралса, 2022 йил 1 сентябрдан кейин «жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида» илк марта дейилган. Бунда қайси давр назарда тутилган: 2022 йилми ёки ундан кейинги даврларда ҳам ошса, бу имтиёздан фойдаланиш мумкинми? Агар солиқ тўловчининг жами даромади 2026 йилда ҳам илк марта 10 млрд сўмдан ошса, имтиёзни қўллаш мумкинми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика