01.12.2020
Қачон тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиш мумкин эмас
ФҲХ шартнома бўйича ишлаётган ходим билан бундай шартнома тузиш мумкинми? Агар, масалан, кассир ишга қабул қилинган бўлса, лекин бундай шартномани имзолашни хоҳламаса, нима қилиш зарур? Уни шу асосда ишдан бўшатиш мумкинми? Агар корхонада касаба уюшмаси қўмитаси мавжуд бўлмаса ёки жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартномалар тузиш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: далее...»» |
01.12.2020
Узлуксиз меҳнат стажи аҳамиятга эгами?
Баъзи ходимлар бир ишдан бўшаш ва бошқасига жойлашиш ўртасидаги танаффуслардан, шу тариқа уларнинг узлуксиз стажлари узилиши ва бу қандайдир тарзда бўлғуси пенсия, касалликдаги таътил пули, устамалар ва ҳ.к.ларга таъсир кўрсатади деб қўрқишади. Аслида ҳам шундайми? Buxgalter.uz тушунтиради: далее...»» |
01.12.2020
Ҳеч қаерда ишламаётганлигингизни қандай исботлаш мумкин?
Агар охирги иш жойида инсон 2020 йил 1 январдан кейин қабул қилинган ва ишдан бўшатилган бўлса, унинг ҳеч қаерда ишламаслиги ҳолатини қандай тасдиқлаш мумкин? Яъни – қачонки меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотлар фақат ЯММТда қайд қилинса ва иш берувчи жисмоний шахс билан шартномани бекор қилгандан кейин у тўғрисидаги ахборотга кириш имкониятига эга бўлмаганда. Хусусан, бундай тасдиқнома ишдан бўшатилгани учун МКнинг 67-моддасига асосан – штатлар қисқартирилганда ёки корхона тугатилганда ўртача иш ҳақини тўлаш учун зарур. далее...»» |
24.11.2020
Ходим ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш даврида прогул қилса
Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва шундан сўнг келаси кундан бошлаб ишга чиқишни тўхтатди. Кадрлар бўйича инспектор билан телефон орқали сўзлашувда у барибир 2 ҳафтадан кейин ишдан бўшаши боис бошқа ишлаш истаги йўқлигини баён қилди. Иш берувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкин? У ходимга меҳнат шартномасини бекор қилишни рад этишга ва ишдан бўшаш муддатини «ишлаб бермагани» муносабати билан кўчиришга ҳақлими? далее...»» |
24.11.2020
Ходимга ўриндошликни тақиқлаш мумкинми?
«Бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга жойлашмоқчиман, бироқ у ерда асосий иш жойидан маълумотнома келтиришни талаб қилишди. Бироқ асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасида бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлашга тақиқ тўғрисида шарт мавжуд. Иш берувчи шартноманинг шу бандига ҳавола қилган ҳолда маълумотнома беришни рад этмоқда, буни у бундай иш билан бандлик асосий ишни сифатли бажариш имконини бермайди, деб асосламоқда». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова шарҳлаб берди. далее...»» |
24.11.2020
Даромадлар тўғрисидаги маълумотнома зарур
Янги ходимдан даромадлар суммалари ва турлари, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани (даромадлари тўғрисидаги маълумотномани) талаб қилмаслик – катта хатоми? Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин Султоновнинг сўзларига биноан, бухгалтерлар кўпинча бундай хатога йўл қўйишади. Бу эса қайта ҳисоб-китоблар, қайта топшириш ва санкцияларга олиб келади. далее...»» |
17.11.2020
«Собиқ» директор маъмурий жавобгарликка тортилади
Фирмада директор ўзгарди. Янги директор мавжуд ҳужжатларни инвентарлашдан ўтказди. Инвентарлаш натижасида собиқ директор томонидан имзоланмаган ҳужжатлар (шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва ҳ.к.) борлиги аниқланди. Ушбу муаммони собиқ директор билан муҳокама этилганига қарамай, ҳужжатлар айни пайтга қадар лозим даражада расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек корхона бўйича асосий низомларнинг (ички меҳнат тартиби қоидалари, штат жадвали ва ҳ.к.) мавжуд эмаслиги учун собиқ директор учун қандай жавобгарлик чоралари назарда тутилган? далее...»» |
17.11.2020
Рад этиш ноқонуний
Ходим 26.08.2013 йилда ишга қабул қилинган. 2020 йил бошланмасидан йиллик таътиллар жадвали тузилган. 2020 йил март ойида ходим 26.08.2019 йилдан 26.08.2020 йилгача ишланган давр учун таътил олган. Оилавий шароитига кўра 2020 йил октябрь ойида ходим МКнинг ¬143-моддасига асосан (йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади) 26.08.2020 йилдан 26.08.2021 йилгача бўлган давр учун меҳнат таътили беришларини сўраган. Ходимга таътил бир йилда бир марта берилишига асосланиб таътил берилмаган, чунки жорий йилда у таътил олиб бўлган. Меҳнат таътили берилиши рад этилиши қонунийми? далее...»» |
17.11.2020
Бухгалтерни қандай жазолаш мумкин
Бухгалтер тўлов чоғида пул маблағларини бошқа етказиб берувчига ўтказган, бунинг натижасида ташкилот банкка воситачилик ҳақи сифатида анча катта суммани тўлашга мажбур бўлган. Мазкур ҳолатда бухгалтерга қандай интизомий жазо чоралари ва огоҳлантиришлар қўлланилиши мумкин? далее...»» |
17.11.2020
Маълумотноманинг ҳақиқийлигини текширинг
Корхона ходими кетма-кет 4 кун ишга келмаган. У ишга чиққанидан кейин рўйхатдан ўтказилмаган ва берилган санаси қайд этилмаган маълумотнома нусхасини тақдим этган. Маълумотномада қуйидаги маълумотлар келтирилган: Ф.И.О., туғилган йили, амбулатор даволанишда бўлган даври, ташҳис, имзо, лавозими кўрсатилган (маълумотномада амалдаги «бош шифокор ўринбосари» лавозими ўрнига «шифокор» кўрсатилган), шифокорнинг шахсий муҳри, «касаллик варақалари учун» ёзуви билан учбурчакли муҳр босилган, муассаса номи кўрсатилган ва даволаш муассасасининг тўртбурчакли муҳри босилган. Бундан ташқари, ушбу маълумотнома белгиланган шаклларга: 094х, 095х ва 138х – мувофиқ келмайди Маъмуриятнинг маълумотноманинг асл нусхасини топшириш талабига ходим асл нусха даволовчи шифокорда қолган деб жавоб қилган. Тақдим этилган меҳнат лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотнома нотўғри расмийлаштирилган бўлса, иш берувчи ходимни узрли сабабларсиз ишда бўлмаган деб ҳисоблаб, уни меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузганликда айблаган ҳолда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? далее...»» |
17.11.2020
Корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ
Ташкилотда ишлаб чиқаришга оид буйруқлар лойиҳалари ким томонидан тайёрланиши ва улар қайси бўлимда сақланиши лозим? далее...»» |
17.11.2020
Илтимосни асослаб бериш лозим
Корхона ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритади. Фаолият мунтазам тусга эга, мавсумий ва вақтинчалик ишлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз тарзда амалга оширилади. Олий суд Пленумининг қарори (17.04.1998 йилдаги 12-сон) судларнинг эътиборини фақат МКнинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли муддатсиз меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган вазиятларда муддатли меҳнат шартномалари тузилиши мумкинлигига қаратади. Сўнгра қуйидагилар таъкидлаб ўтилади: «МКнинг 76-моддасида келтирилган, ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилишига йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхати мукаммал ҳисобланишини инобатга олиш лозим. Ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 76-моддаси талаблари ҳисобга олинмаган ҳолда тузилган бўлса, шартноманинг муддати тўғрисидаги шарт ҳақиқий ҳисобланмайди, ходим эса биринчи иш кунидан белгиланмаган муддатга ишга қабул қилинган саналади». Ишлаб чиқариш корхонаси ходимнинг ёзма шаклдаги аризасига асосан муайян муддатга меҳнат шартномасини тузишга ҳақлими ва МКнинг 76-моддасига кўра «ходимнинг манфаатлари» нимани англатади? далее...»» |
10.11.2020
Ходимни ишдан бўшатиш ҳақида қандай тўғри огоҳлантириш мумкин
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимни ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришни талаб этади. Буни оғзаки равишда бажарса бўладими? Агар ходим огоҳлантиришни олишни рад этса ёки ишга чиқмаётган бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Электрон алоқа воситалари орқали хабарнома юбориш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова жавоб берди. Оғзаки равишда огоҳлантириш мумкинми? далее...»» |
02.11.2020
Меҳнат кодекси: иш вақтини ҳисоблаймиз
Ўқувчиларимизни Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси билан таништиришни давом эттирамиз. Эксперт, лойиҳани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Алексей НИЯЗМЕТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан иш вақтини ҳисобга олишда нималар ўзгараётганлигини гапириб берди. далее...»» |
02.11.2020
Бухгалтерлардан қай бирини бўшатиш мумкин
Ташкилот штатни қисқартиришни режалаштирмоқда. Шу жумладан – бир нечта бухгалтерлар ишлайдиган молия бошқармасида. Улардан фақат бири ишда қолади. Ушбу омадлини қандай мезонлар бўйича танлашни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди. далее...»» |
27.10.2020
Жамоа шартномаси зарурми
Корхонада 35 киши ишлайди. Ходимлар манфаатдор бўлмаганлиги сабабли жамоа шартномаси ҳеч ким билан тузилмаяпти. Ходимлар хоҳламаган тақдирда, жамоа шартномасини тузмаса ҳам бўладими ёки тузиш шартми? далее...»» |
27.10.2020
Меҳнат дафтарчаси – сақлашга
Ташкилот янги ходимни ишга қабул қилмоқчи. Унда 2 та меҳнат дафтарчаси бор экан. Биринчиси меҳнат фаолиятини бошлаганда берилган. Кейин йўқотилган. Охиргидан олдинги иш жойига жойлашишда унга янги меҳнат дафтарчаси очилган. Аввалги иш жойидан ишдан бўшатилгандан кейин унинг биринчи меҳнат дафтарчаси топилган. Иккинчи меҳнат дафтарчасини очган ташкилот 2019 йил охирида тугатилган. Ходимда иккита меҳнат дафтарчаси бўлганда, ташкилот ёзув киритиш учун қайси меҳнат дафтарчасини танлаши лозим? далее...»» |
27.10.2020
Ўриндош қанча вақт ишлайди
Ходима корхонада асосий иш жойи бўйича ишлайди. Шунингдек у бошқа ташкилотда 0,5 ставкада ўриндошлик бўйича ишлайди. Иш куни жамлаб ҳисобланганда асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича 12 соатни ташкил этади. Ходим яна бир ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши мумкинми? Табелда иш вақти қандай қўйилади? далее...»» |
27.10.2020
Соатбай ставка бўйича ҳақ тўлаш
Корхонада ишлайдиган ходимлар учун ҳақиқатда ишланган соатларга қараб ҳақ тўлаш билан сменали иш графиги тузилган. Штат жадвалини тузишда ушбу ходимларнинг маошлари қандай кўрсатилади? 1 соат учун тўланадиган ҳақни кўрсатиш лозимми ёки МҲЭКМними? далее...»» |
19.10.2020
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаслиги қандай оқибатларга олиб келади
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари мавжуд эмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Бунинг учун юридик шахс жазога тортилиши мумкинми? Амалдаги қоидаларини ҳақиқий деб ҳисобланмаслигига нималар сабаб бўлади? buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқлари бўйича эксперти Ленара Хикматова жавоб берди. далее...»» |