Norma.uz
Божхона
04.04.2016 Дастгоҳ – ўнгга, калити – чапга
Божхоначилар биргаликда, бироқ қисмларга ажратилган ҳолда олиб келинган импорт ускуна ва унинг асбобларини алоҳида расмийлаштиришни талаб қилдилар. Бинобарин, улар учун божхона тўловларини ҳам алоҳида тўлашга тўғри келади. Бироқ уларнинг бутлиги ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилган, қўшимча ҳақ эвазига ушбу асбобларни бизда, нафақат бизда, ҳеч қаерда алоҳида ясаб бермайди. Биз ТИФ ТНни кўриб чиқдик, бизнинг юкимиз унга алоқадор бўлган унинг 84-гуруҳида «машиналарни йиғиш ёки уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоблар, агар ушбу машиналар билан бирга импорт қилинаётган бўлса, улар билан бирга таснифланиши керак. Машиналар билан бирга импорт қилинадиган алмашинувчи асбоблар ҳам, агар асбоблар машиналарнинг одатдаги жиҳозлари бир қисмини ташкил этса ва одатда улар билан бирга сотилса, улар билан бирга таснифланиши керак» дея изоҳ берилган. Божхоначиларнинг талаблари қанчалик тўғрилигини аниқлашда ёрдам берсангиз.
далее...»»
28.03.2016 Хориждан автомобилни олиб келиш қанчага тушади?
Корхона Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)дан ўз эҳтиёжлари учун 2013 йилда ишлаб чиқарилган (ишлаб чиқарилган мамлакати – Япония), илгари 2 йил фойдаланишда бўлган, двигатели ҳажми 2 500 куб см, 277 от кучига эга Toyota Camry автомобилини (ТИФ ТН коди – 8703 32 199 0) олиб келяпти. Автомобилнинг контракт қиймати Ўзбекистон божхона чегарасигача етказиб бериш (30 кун) харажатларини ҳисобга олган ҳолда 18 000 АҚШ долларини (16 000 + 2 000) ташкил қилади. БЮДни расмийлаштириш ва божхона тўловларини тўлаш санасида МБ курси 1 АҚШ доллари учун 2 830 сўмни ташкил қилган. Автомобилни рўйхатдан ўтказиш санасида энг кам иш ҳақи миқдори 130 240 сўм бўлган. Автомобиль қандай ва қайси муддатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади? Қандай божхона тўловлари тўланади? Автомобилни божхона расмийлаштирувидан сўнг ИИВ ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш қандай амалга оширилади? Барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда корхона учун автомобилнинг охирги қиймати қандай бўлади?
далее...»»
28.03.2016 Экспорт контрактисиз олиб чиқилмайди

Мен хусусий шахс сифатида (якка тартибдаги тадбиркор эмас) темир йўл транспортида бирон-бир товарни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқсам бўладими? Масалан, кейинчалик сотиш учун тўқимачилик маҳсулотимиз жойланган контейнерни? Агар мумкин бўлса, қандай ҳужжатлар керак? Мен хорижда мазкур маҳсулотни сотиш тўғрисида ҳеч қандай дастлабки шартномалар (ҳужжатлар билан қайд этилган) тузмаганман. Агар хусусий тарзда амалга ошириш мумкин бўлмаса, у ҳолда ташқи контрактга эга бўлмаган ЯТТ шундай қилса бўладими? Умуман олганда хусусий шахслар қандай юкларни олиб чиқишлари мумкин? Наҳотки, фақат шахсий буюмларни олиб чиқса бўлса?


далее...»»
22.03.2016 Кучли ижтимоий ҳимоя омили
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни бундан қарийб йигирма уч йил бурун – 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, у меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқаролар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган асосий ҳужжатлардан бўлди.
далее...»»
22.03.2016 Учрашувлар, анжуманлар, семинарлар: Кодекс қоидалари ўрганилмоқда

Йил бошида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун (20.01.2016 йилдаги ЎРҚ-400-сон) имзоланиши биланоқ Давлат божхона қўмитаси ундаги янгиликлар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва умуман кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида идораларда ва минтақавий бўлинмаларда турли тадбирлар ташкил қилмоқда.


далее...»»
22.03.2016 Янги Кодекс асосида ишлаймиз
Янги таҳрирдаги Божхона кодексининг қабул қилиниши мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
далее...»»
15.03.2016 Асал олиб чиқилиши
Қариндошларга совға сифатида қанча асал олиб чиқиш мумкин? Кўп миқдорда табиий асал экспортига қандай бож белгиланган? Асални олиб чиқишда қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?
далее...»»
09.03.2016 Тўланган пайтдан бошлаб бир йил ичида қайтарилади
Бизнинг МЧЖ пластмассадан буюмлар ишлаб чиқаради. 2014 йил 17 апрелда биз Хитойдан буюм ишлаб чиқариш учун пресс-қолип харид қилдик. Юкни расмийлаштиришга 156 000 сўм тўладик. Божхона йиғимлари, импорт божи, акциз солиғи ва ҚҚС суммаси 10 053 688,5 сўмни ташкил қилди. Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектлари божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган. Имтиёздан фойдаланмаганимиз боис биз божхона тўловлари сифатида тўланган пулни қайтариб ола биламизми? Агар ололсак, буни қандай амалга ошириш мумкин?
далее...»»
09.03.2016 Сертификатсиз чиқаришмайди
Олиб келинадиган ускуналарнинг ҳаммасини биз Им-70, 74 ва Им-40 божхона режимларида расмийлаштирамиз. Бироқ ҳужжатларнинг тўлиқсиз пакети тақдим этилмайдиган вазиятлар учраб туради, масалан, мувофиқлик сертификати йўқ бўлади. Уни жуда узоқ кутишга тўғри келади. Ҳужжатлар дастлабки топширилишида ушбу сертификатсиз ҳам электрон шаклда шартли чиқаришни расмийлаштириш мумкинми?
далее...»»
09.03.2016 Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаб

2015 йилда Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтган «Ўзбекистон керамикаси сақловчилари» кўргазмаси жамоатчиликнинг юксак эътиборига сазовор бўлди. Кўргазма маҳаллий ва хорижий ОАВларда, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди. Нафақат сопол идиш ясовчи усталар, балки барча ҳунарманд усталар билан учрашувларда, одатдагидек, улар ясаган буюмларни хорижга олиб чиқишда тўланадиган солиқлар ҳақида кўп саволлар берилади. Ҳунармандлар бу ҳақда етарлича маълумотга эга бўлмаганликлари туфайли ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмайдилар. Шу боис биз бугун энг долзарб саволларга жавоб берамиз.


далее...»»
22.02.2016 Посилкада эҳтиёт қисмлар жўнатилса...

Биз компьютер жиҳозлари, шунингдек бошқа офис жиҳозларини таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатамиз. Бизга улар учун эҳтиёт қисмларни хориждан Интернет-дўконлар орқали сотиб олиш мумкинлигини айтишди. Бунда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Айтишларича, расмийлаштиришнинг қандайдир янги тартиби пайдо бўлибди. Ҳақиқатан ҳам бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ноль даражали ставка мавжудми? Ёки жўнатма учун барибир божхона божлари ва яна қандайдир йиғимларни тўлашга тўғри келадими? Агар тўғри келса, тахминан қанча тўланади?


далее...»»
22.02.2016 Божхона ишининг ҳуқуқий асоси

Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири – божхона ишининг ҳуқуқий асоси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


далее...»»
16.02.2016 Тадбиркорларга камарбаста бўлиб...
Тошкентда Савдо-саноат палатаси марказий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси қабул қилинди.
далее...»»
16.02.2016 Ҳаёсизлик – жазосиз қолмас!
Миллатимизга хос тарбия – ибо ва ҳаё ҳамиша энг улуғвор фазилат, олий кўрк бўлиб келган. Шу боисдан ҳам ёшларимизнинг маънавий онгига мазкур хислатларни чуқур сингдириш, уларни беҳаё ва маънавиятимизга зид тушунчалардан асраш долзарб масаладир.
далее...»»
16.02.2016 Косаси оқармаган «майхўрлар»
Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни (5.10.2011 йилдаги ЎРҚ-302-сон) алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Ушбу Қонун фуқароларнинг аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.
далее...»»
16.02.2016 Божхона кодекси-2016. Янгиланишлар кўлами қандай?
20 январда Президент «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-400-сон Қонунни имзолади. Апрель ойида божхона қоидалари ва меъёрларининг ушбу ҳуқуқий мажмуи кучга киради. Янги Божхона кодексини қўллаш хусусиятлари қандай? У 1997 йилги БКдан нимаси билан фарқ қилади? Махсус мухбиримизнинг ана шу ва бошқа саволларига Давлат божхона қўмитасининг ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маргарита МИРАЗИМОВА жавоб беради.
далее...»»
10.02.2016 Сизнинг одатингиз бошқаларга зарар келтирмасин
Жамоат жойларида чекиш илк бор Ўзбекистонда «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун (5.10.2011 йилдаги ЎРҚ-302-сон) билан чекланган эди. Транспортда белгиланмаган жойларда чекканлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари 1995 йилда амалга киритилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 122-моддасида назарда тутилган эди.
далее...»»
10.02.2016 Назоратдаги харид
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний йўл билан ишлаб чиқарилиши ҳамда реализация қилинишига қарши курашиш давлат органлари, хусусан, божхона хизматининг вазифаларидан ҳисобланади. Cоҳада назоратни таъминлаш, шунингдек бундай маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва тарқатилишининг олдини олишда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда доимий чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
далее...»»
10.02.2016 Қимматга тушган «қизиқиш»
Диний адабиётларнинг республикамиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
далее...»»
10.02.2016 Тўрт оёқли ёрдамчилар

2016 йил божхона кинологлари учун – юбилей йили. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий кинология марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори (24.10.1996 йилдаги 364-сон) билан ушбу ўзига хос хизматга тамал тоши қўйилган эди. 2000 йилда МКМ республиканинг ҳарбийлаштирилган идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун юқори малакали кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича базавий муассаса этиб белгиланди. Унинг базасида Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХнинг Чегараларни қўриқловчи қўмитаси, ФВВ учун наслдор итлар танланади ва юқори наслли итлар парвариш қилинади.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика