|
16.07.2024
Тўлов тизими операторлари фаолиятини лицензиялашга доир низомга ўзгартириш киритилди
Марказий банк бошқарувининг «Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди (4.07.2024 й. АВ рўйхат рақами 3431-1). далее...»» |
|
16.07.2024
Экологияни яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2024 йилдаги 381-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тармоқларда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
|
16.07.2024
Давлат харидларида кимларга имтиёзлар берилади
Президент томонидан 10.07.2024 йилдаги «Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-249-сон қарор имзоланди. далее...»» |
|
16.07.2024
Ер участкалари лойиҳаларнинг мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Президентнинг 8.07.2024 йилдаги «Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-245-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
08.07.2024
Ходим таътилдан чақирилганда таътил пулларини қайта ҳисоблаш
Тавсия 2023 йил 30 апрелдан амал қилмоқда ва янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан ёки амалдагилари янгилангандан кейин аниқлик киритилиши мумкин. далее...»» |
|
08.07.2024
Корхона ходими бўлмаган шахсларга моддий ёрдам тўлаш
Корхона ўз ходими бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам моддий ёрдам кўрсатиши мумкин: • жисмоний шахсларнинг ёзма аризасига кўра. Жисмоний шахс аризада ёрдам миқдорини кўрсатиши мумкин ёки унинг миқдори раҳбарнинг қарори билан белгиланади. Ариза асосида буйруқ расмийлаштиринг; • бир гуруҳ далее...»» |
|
08.07.2024
Бизнинг чатда шубҳали қўшни пайдо бўлди
Турли мессенжерларда қўшнилар чати бир неча йил олдин пайдо бўлди. Бугунги кунда уйнинг «ландшафт»ини, ҳовлисини ёки бутун уй-жой комплексини уларсиз тасаввур қилиш қийин. Бу ерда туман янгиликлари айтиб турилади, девордан мусиқа баланд эшитилаётганлиги ёки машина тўхташ жойи банд қилинганлиги учун баҳслар кетади, уйни таъмирлаш, унинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади. Энди бундай чатларга фирибгарлар ҳам имкон қадар жойлашиб оладиган бўлишди. Кўпинча қўшни кўринишида. РосКвартал экспертлари фирибгарларнинг осонгина тузоғига туширадиган ҳийла-найрангларининг рўйхатини туздилар. Фуқароларимизга телефон орқали фирибгарларнинг ҳужуми кўпайиб кетганлиги оқибатида ушбу мавзу Тошкент шаҳри учун ҳам долзарб бўлиб қолди. далее...»» |
|
08.07.2024
Қўшнининг ғазаби қўзиган...
Бизнинг уйимида иккита оила: ижарачи ва турар жой мулкдори жанжаллашяпти. Бутун йўлак азият чекаётган жанжалларнинг ташаббускори ижарачидан бир қават юқорида яшайдиган қўшни бўлади. У ижарачининг квартирасидаги ҳар қандай овозга: катталар ва болаларнинг гаплашишига; телевизор овозига; овқат тайёрлашда чиқадиган ҳидлар ва ҳожатхонанинг ҳидига ҳам; кириш эшигининг очилиш-ёпилишига ҳам ва бошқа нарсаларга эътироз билдиряпти. Аёл бу қўшнини ҳақорат қиляпти, унинг квартирасига рухсатсиз бостириб киряпти. Агар унга эшикни очишмаса, қаттиқ тақиллатади, бундан болалар чўчиб йиғлашади. Шундай ҳолат ҳам бўлдики, қўшни ижарачини уриб юборди ва биз участка нозирини чақирдик. Квартирант унга раҳми келиб, расмий ариза бермади. Буларнинг ҳаммаси уйда яшовчиларнинг жонига тегди. Босқинчилик ҳаракатларини қилаётган қўшни билан суҳбатлар натижа бермаяпти. У, агар киритишмаса, бировнинг хонадонига хоҳлаган вақтида бостириб киришга, бемалол айланиб чиқишга ҳақлими? Бундай ҳаракатлар безорилик ҳисобланмайдими? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? далее...»» |
|
08.07.2024
«Массивингиздан чиқиб кетишимизга ёрдам беринг!» Қурувчи уй аҳлидан ёрдам сўраяптими?
Пойтахтнинг Учтепа туманидаги 11-мавзенинг яшил зонасида бироз ҳукм сурган сокинликдан кейин қурувчилар яна фаоллашдилар. Уч қаватли уйда яшовчиларнинг деразалари тагида тиббий марказ қурмоқчи бўлишяпти. 11, 12, 13 ва 14-уйларда яшовчилар бунга қаршилар. Улар бирлашиб ҳаракат қилишмоқда. Ўтган йили қурилишни бошлашга йўл қўйишмади. Ҳозир улар ҳудудни ўраб олмоқчи бўлган қурувчиларни тўхтатиб қолишди. Қўшнилар қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда. далее...»» |
|
08.07.2024
Амалдорлар қонунни бузишмоқда ва фуқароларни ҳам шунга чақиришмоқдами?
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги минимал тарифларнинг жорий қилиниши билан боғлиқ бир қатор жиддий саволларга жавоб бермаяпти. Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошганлигини намойиш этмоқда. Бугунги кунда улар амалдаги қонунларни бузувчи ҳужжатларни ижро қилишга мажбурлаш ҳолатларига бефарқ бўлмаяптилар. Кўп қаватли уйларда яшовчилар буларни шарҳларда ҳаққоний кўрсатишмоқда. Эҳтимол, уларнинг айримлари эҳтиросларга бой бўлаётгандир, бироқ уларда бироз бўлса-да соғлом фикрлаш бор, амалдорлар ушбу масалалар юзасидан тушунтиришлар беришса яхши бўлар эди. Улардан айримларини умумлаштирамиз. далее...»» |
|
08.07.2024
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги минимал тарифларнинг жорий қилинишини тушунтириб берди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари қўлланилиши билан боғлиқ масалаларни турли шаклларда тушунтириб бермоқда. далее...»» |
|
08.07.2024
Буйруқ қонунлардан устунми? Адлия вазирлиги ҳуқуқий баҳо берсин
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан 2024 йил 1 майдан бошлаб республикада умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори жорий қилинган. Кўп қаватли уйда яшовчилар бундан норози бўлишяпти. Улар минимал тарифларнинг жорий этилишини амалдаги қонунчилик ва ККУдаги турар жой эгаларининг ҳуқуқларини бузиш деб ҳисоблашмоқда. Вазирлик бунга эътироз билдирмоқда – у Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (15.08.2023 йилдаги ПҚ-278-сон) белгиланган вазифани бажарган холос. Бадал ва тўловларнинг энг кам миқдорлари айнан шу ҳужжатга мувофиқ ишлаб чиқилган ва жорий этилган. далее...»» |
|
08.07.2024
Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи имзоланди (28.06.2024 йил, АВ рўйхат рақами 3523). далее...»» |
|
08.07.2024
Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 373-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
08.07.2024
Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларниўтказиш тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2024 йилдаги «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида»ги 360-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
08.07.2024
Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Президентнинг 01.07.2024 йилдаги «Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-241-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
08.07.2024
Паррандачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг 27.06.2024 йилдаги «Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
01.07.2024
Талаб қанчалик ўринли?
Ходим 4–5 та корхонада штатдан ташқари юрист лавозимида (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида) ва штатдаги юрист лавозимида (2021 йилдан буён ишлаб келмоқда. Ҳозирда янги Меҳнат кодексининг 11-моддасида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан ишлаш тақиқланганлиги қайд этилган. Ходим ЯММТ тизимига киритилмаганлиги сабабли корхоналарда янги УЗАСБО-2 дастури яратилди. Аммо дастурга ҳам киритилмаганлиги учун иш ҳақи берилишида муаммо келиб чиқмоқда. Адлия бошқармаси томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан ишлаш тақиқланганлиги сабабли юристни штатдаги ходим сифатида ишга олиш ва ЯММТга киритиш талаби қўйилмоқда. Бу қанчалик тўғри? далее...»» |
|
01.07.2024
Компенсация тўланиши керакми?
Давлат ишхонасида қоровул вазифасига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида 2021 йилдан 6 ой муддатга фуқаро ишга қабул қилинган. Шартнома ҳар 6 ойда қайта расмийлаштирилган. Охиргиси 2024 йил 1 апрелга қадар амалда бўлган. Бугунги кунда қоровул томонидан меҳнат инспекциясига ишга тиклаш масаласида мурожаат қилинган. Меҳнат инспекцияси ходими қоровулга компенсация тўланиши лозим эди, деган важни келтирмоқда. Ушбу ҳолат ва унинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтириш беришингизни сўраймиз. далее...»» |
|
01.07.2024
Огоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади
Огоҳлантириш муддатининг бутун даври учун компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда у ходимни бу ҳақда белгиланган муддатларда ёзма шаклда (имзо қўй- дириб) огоҳлантиради (МК 165-м.) . Иш берувчи огоҳлантириш муддати далее...»» |
