Norma.uz
СБХ
12.01.2021 Қандай ҳолларда ижарага олувчи ресурс солиқларини тўлаши керак
Корхона кўчмас мулкни ижарага олган. Бу ҳолда ресурс солиқлари бўйича қандай тўғри ҳисобот топшириш мумкин? Уларни ким тўлаши керак – ижарага берувчими ёки ижарага олувчи?
далее...»»
07.09.2020 Қандай ҳолларда ҚҚСни қайтариш рад этилиши мумкин

Қопланиши (қайтарилиши) назарда тутилган ҚҚС суммасининг асосланганлиги юзасидан солиқ органи камерал солиқ текширувини ўтказади. Камерал солиқ текшируви солиқ органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғисиз амалга оширилади.


далее...»»
15.04.2020 Қандли чой – ҳисобда
Компания ходимлари сони 250 кишидан иборат. Компания – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ходимлари ва компания меҳмонлари (етказиб берувчилар ва харидорлар) учун чой, қаҳва, қанд ва бошқаларни харид қилади. Қаҳва, чой ва қандга кетган харажатлар компанияга ҚҚС ва фойда солиғини солиш мақсадларида қандай акс эттирилади?
далее...»»
02.02.2026 Қанча нафар ўқитувчига 70% устама ҳақ тўланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аттестация натижаларига кўра қайси педагоглар иш ҳақининг аҳамиятли даражада ошишига умид қилиши мумкинлигини аниқлади. 2025 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадар ўтказилган малакани баҳолаш натижаларига кўра, 4 038 нафар ўқитувчи реестрга киритилди. Ўқитувчилардан кимларга устама тўланиши ва уни қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил kadrovik.uz материалида ўқинг.
далее...»»
30.09.2013 Қанча эсдалик буюмларини олиб чиқиш мумкин?
Қариндошим Швейцарияда турмушга чиқяпти. У қиймати 500 АҚШ доллари бўлган, ўзбек ҳунармандлари папье-машедан ясаган 50 та буюмни почта орқали жўнатиши мумкинми? Улар меҳмонларга эсдалик буюмлари сифатида тарқатиш учун мўлжалланган.
далее...»»
22.09.2020 Қанчагача рухсат бор?
Нақд валюта маблағларини Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқишнинг янги қоидалари белгиланди Мамлакатимизнинг қўшни давлатлар билан ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни йилдан-йилга мустаҳкамлаб бориши божхона соҳасига оид ислоҳотларнинг жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.
далее...»»
17.07.2017 Қарама-қаршиликлар бартараф этилди
«Ташкилот акциялар сотиб олади» мақоласида («СБХ»нинг 20.06.2017 йилдаги 25-26-сони) Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга ¬2-илова) 59-банди талабларига кўра акцияларнинг харид қийматини номинал қийматигача етказиш зарурлигини кўрсатган эдик. Бироқ «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг навбатдаги сонини чиқариш учун материал тайёрлаш чоғида Счётлар режасига тааллуқли бухгалтерия ҳисобига доир амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар қабул қилинди. Ўзгартиришлар молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 30.05.2017 йилда 1181-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан киритилди.
далее...»»
22.06.2026 Қарамоқдагилар, eтим болалар учун квартиралар, зарарли ишларда ишлаганлик учун коэффициентлар ҳақида...
Қарамоқдагилар, eтим болалар учун квартиралар, зарарли ишларда ишлаганлик учун коэффициентлар ҳақида...
далее...»»
21.09.2016 Қарз автомобиль билан қопланса
МЧЖнинг ягона муассиси (Ўзбекистон резиденти) устав капиталини 272 000 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача камайтирди. МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) муассис олдида қарздор бўлиб қолди. Унга бу қарзни асосий воситалар (автомобиль) билан, қолдиғини пул билан тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Автомобилнинг баланс қиймати – 49 224 758,6 сўм. Жамғарилган эскириш – 8 204 126,4 сўм. 1.08.2016 йилдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймати – 40 200 219,56 сўм. 1. Устав фонди камайтирилиши натижасида МЧЖ муассиси олдидаги қарзни қоплаш учун автомобилларни қандай баҳолаш керак? 2. Бу ҳолда МЧЖ ва жисмоний шахсга қандай тартибда солиқ солинади? 3. Автомобилларни нотариусда қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ким зиммасига олиши керак? Уларнинг миқдори қанча бўлади?
далее...»»
12.10.2017 Қарз берувчи вафот этса
Бизнинг МЧЖ – ЯСТ тўловчи (ИФУТ коди – 23130) 2013 йилда жисмоний шахсдан 183 млн сўм миқдорида фоизсиз қарз олган. Молиявий қарз шартномасининг амал қилиш муддати – пул маблағлари тўлиқ қайтарилгунча деб белгиланган. 2016 йил давомида жисмоний шахснинг пластик карточкасига пул ўтказиш йўли билан 107 млн сўм қайтарилди. 1.01.2017 йилга келиб заём бўйича қарз 76,45 млн сўмни ташкил этди. 2017 йилда: 24.01.2017 йилда – 10 млн сўм, 27.02.2017 йилда – 20 млн сўм қайтарилди. МЧЖ қарзининг қолдиғи – 46,45 млн сўм. 2017 йил августда қарз берувчи тўсатдан вафот этди, МЧЖ унга бутун қарзини тўлашга улгурмади. 1. Қарз қисман қайтарилганда қарз берувчининг 2017 йил I, II ва III чоракларидаги фоизсиз қарз бўйича даромади қандай аниқланади? 2. Қарз берувчи вафот этган бўлса, қарзни қайтаришнинг қандай вариантлари мавжуд? Масалан, унинг оиласига. Бухгалтерияда расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар зарур? 3. МЧЖ муассиси:  вафот этган кишининг оиласига кейинчалик шахсий даромадларидан (нақд пулда) тўлаш мажбурияти билан қарзнинг қолдиғини ўз номига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қила оладими? Агар шундай қилиш мумкин бўлса, ушбу операцияни (ҳужжатлар, проводкалар) бухгалтерияда қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин;  3 йиллик даъво муддати ўтишини кутиш мақсадга номувофиқлиги муносабати билан қолган қарз суммасини қайтармаслик ва уни бошқа даромадларга ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қила оладими? Бунинг учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур?
далее...»»
20.04.2026 Қарз берувчи қарз бериш ва қайтарилишини қандай ҳисобга олиши керак
Қарз шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради (ФК 732-м.). Қарз олувчи қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўшанча суммадаги пулни ёхуд қарзга олинган худди шундай турдаги ва сифатдаги ашёлар миқдорини (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
далее...»»
29.11.2017 Қарз бўйича моддий наф ҳисоб-китоби
Корхона 2004 йилда ЎзР резидентидан долларда фоизсиз қарз олган. 2017 йил I ярми учун қарз олувчининг солиқ солинадиган базасига 2004 йилда амал қилган ставкада ҳисобланган даромадни киритдик. 2017 йил августда қарз берувчи қарзни 4 182,3 сўмлик курсда қайд этишга қарор қилди. Қўшимча келишув тузиб, йиллик фоиз ставкаси – 10,5%ни белгиладик. 2004 йилда олинган фоизсиз қарз бўйича 2017 йилда қўшимча келишув имзолангандан кейин қарз олувчига даромад қандай ҳисобланади – фоизлардаги фарқданми, амалдаги қайта молиялаштириш ставкасиданми ёки 2004 йилги ставкаданми?
далее...»»
20.12.2019 Қарз бўйича фоизлардан воз кечиш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2016 йилда жисмоний шахсдан қарз олди. Шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси йиллик 9%ни ташкил этади. Қарз берилган санадаги МБ қайта молиялаштириш ставкаси 9%ни ташкил этган. Шартнома шартларига мувофиқ қарз бўйича фоизлар асосий қарз суммаси сўндирилганидан кейин тўланади. Корхона асосий қарз суммасини қайтарди. Томонлар қарз бўйича фоизлардан воз кечишга келишиб олдилар, тегишинча, корхона уларни жисмоний шахсга тўламайди. 1. Фоиз бўйича ҳисобланган қарзлардан воз кечишнинг солиқ оқибатлари қандай? 2. Бу қайси бухгалтерия проводкалари орқали акс эттирилади?
далее...»»
12.10.2016 Қарз бўйича қатъий белгиланган фоиз ҳисоби
Корхона (ЯСТ тўловчиси) юридик шахсга (ЯСТ тўловчисига) молиявий қарз берди. Шартнома шартларига кўра қарз суммасини қайтараётганда қарз олувчи қарз берувчига қарздан фойдаланганлик учун фоизларни эмас, қарздан фойдаланганлик учун ҳақнинг муай¬ян шартли суммасини тўлаши шарт. Қарз берувчида ҳақ суммасини олаётганда даромад юзага келади. 1. Қарз берувчи ва қарз олувчи қатъий белгиланган фоизлар суммасини ҳисобда қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттиришлари керак? 2. Қарз берувчи ҳақ суммасига ҳисобварақ-фактурани қарз олувчига тақдим этиши зарурми? 3. Бунда қарз берувчи ва қарз олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
16.03.2015 Қарз кечиб юборилмайди
Ижарага берувчи шартномага мувофиқ, ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган, коммунал хизматлар учун тўлаган сумма унинг (ижарага берувчининг) харажати ҳисобланадими? Иш ҳақи вақтида тўланмаганлиги учун қандай жавобгарлик бор?
далее...»»
10.08.2015 Қарз олдингизми – фоизларни ҳисобга олинг

Бухгалтерия ҳисобида қарз бўйича фоизлар ҳисоблаб ёзилишини қандай акс эттириш керак?


далее...»»
06.05.2025 Қарз олувчида даромад ва харажатлар қандай ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
  Қандай тартибда қарз олувчининг даромадлари ва харажатлари аниқланади ва турли қарз олиш шартлари учун уларга солиқлар солинади   Ўзбекистон солиқ резиденти бўлган тижорат корхонаси мисолида молиявий қарз олиш ҳолатини кўриб чиқамиз. Қулайлик учун даромад ва харажатларни аниқлаш ва уларни
далее...»»
26.08.2020 Қарз олувчида даромадлар ва харажатлар
«Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz учун қарз олувчида молиявий қарзлар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди.
далее...»»
16.08.2017 Қарз олувчининг даромади: қабул қилинадиган фоизлар миқдори
Корхона 2004 йилда юридик шахс – Ўзбекистон резидентидан АҚШ долларида фоизсиз қарз олган. Ҳисоб-китоб тўлов кунидаги курс бўйича сўмда амалга оширилади. Курс фарқи қарз суммасидан қарийб 3,5 баравар ошади. 2017 йилдан бошлаб қайта молиялаштириш ставкасида фоизларни ҳисоблаш ва солиқ солинадиган базага киритиш зарур, бироқ доллар эквивалентидаги қарзларни нима қилиш кераклиги ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Бунинг устига, МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 2017 йил 28 июндан бошлаб 14%гача ошди. 1. МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб қарз олувчининг даромадини аниқлаш тартиби резидентлардан олинган хорижий валютадаги қарзларга татбиқ этиладими? Солиқ солиш мақсадида қарз олувчининг доллар эквивалентидаги фоизсиз қарз бўйича даромадини қандай аниқлаш мумкин? 2. Қарз олувчининг ўтган чораклардаги фоизсиз қарз бўйича даромади суммасини янги белгиланган 14%лик қайта молиялаштириш ставкасида қайтадан ҳисоблаш зарурми?
далее...»»
08.01.2014 Қарз пулини товар билан қайтарса бўладими?
Ҳозирда қарз олувчидан (шуъба корхонадан) пул маблағларини қайтариб олишнинг имконияти мавжуд бўлмай қолди. Бизнинг МЧЖ олди-сотди шартномасини тузишни режалаштирди, унга мувофиқ шуъба корхона бизга товарни қарз суммасида сотади. Ушбу вазиятда қандай йўл тутишимиз керак бўлади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика