Norma.uz
СБХ
19.01.2016 Афсус чекиб қолишди...
Республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу мазкур турдаги товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд республикамиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
далее...»»
02.07.2018 Афғон маҳсулоти сараланади ва қадоқланади
Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотда ҳар икки мамлакатнинг давлат идоралари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этди.
далее...»»
20.12.2019 Афғонистонда хизмат қилганлар учун имтиёзлар

Бизга мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахс ижара тўловидан ЖШДСни ушлаб қолишда уруш қатнашчиси сифатида Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича имтиёзни қўллашни талаб қиляпти. Ижара берувчимиз Афғонистонда хизмат қилган (ногирон эмас), 1990 йилда берилган имтиёзга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага эга. Ижарага берувчимизда ЖШДС бўйича имтиёз ҳуқуқи мавжудми?


далее...»»
09.11.2015 Ахборот

2015 йил 28 ноябрда солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун имтиҳон ўтказиш режалаштириляпти.


далее...»»
30.01.2019 Ахборот маконида ишончли ҳамкор бўлиб
«Солиқ ва божхона хабарлари» нашри чиқарилаётганига чорак аср бўлди. Газетанинг илк сони чиққанидан бошлаб бугунги кунгача у ўз ўқувчиларини сақлаб қола олди – бинобарин, бунга эришиш барча босма ОАВга ҳам насиб этавермайди. Газета мамлакатимиз ахборот маконида ўз сўзи ва овозига эга нашрлардан: низоли вазиятларда ундаги материалларга ҳаволалар қилишади, унинг саҳифаларида чоп этилган таҳлилий мақолалар қонун чиқарувчи органлар эътиборидан четда қолмайди. Бугунги кунда газетанинг ўзи ҳам, унинг негизида ташкил этилган norma.uz портали, «Norma» ахборот-ҳуқуқий тизими ҳам расмий бўлмаса-да, долзарб иқтисодий, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда давлат манбалари қатори нуфузли мунозара майдонига айланган. «СБХ», ва умуман «Норма» гуруҳига кирувчи бошқа ахборот ресурсларининг бугунги ҳолати, яқин истиқболдаги режалари ҳақида газетанинг биринчи бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР билдирган фикрлар билан келгуси сонимизда танишасиз.
далее...»»
10.02.2016 Ахборот технологиялари – божхона ривожи учун!
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш ва тадбиркорларга кенг қулайликлар яратишга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада такомиллаштириш ва шаффофлаштириш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, Интернет тармоғи орқали турли интерактив хизматлар кўрсатиш кўлами тобора ортиб бормоқда.
далее...»»
20.03.2014 Ахборот технологиялари – божхона хизматида
ДБҚ веб-сайти орқали 20 та интерактив давлат хизматлари ишга туширилган.
далее...»»
07.04.2015 Ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тушунтиради.


далее...»»
16.08.2017 Ахборот хуружининг йўли тўсилди
Божхоначилар 14 мингдан ортиқ «нобоп адабиётлар»нинг олиб ўтилишига чек қўйишди
далее...»»
28.03.2016 Ахборот: қулай, жозибадор ва тезкор
Бош прокуратура ўз расмий сайтининг янги версиясини ишлаб чиқди
далее...»»
13.06.2014 Ахборотни солиштиринг
Гарчи компания экспорт-импорт операциялари билан шуғулланмаган бўлса-да, ҳисобрақамларни ёпиш учун банкда божхона органларидан қарзнинг йўқлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилдилар. Бундай маълумотномани қаердан ва қанча муддатда олиш мумкин? Бунинг учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?
далее...»»
24.04.2017 Аъзолик бадаллари ҳисобидан тўловлар: солиқ солиш жиҳатлари
«СБХ» газетасининг 3.05.2012 йилдаги 19-сони «Шу соннинг мавзуси» рукнида «Касаба уюшмасидан олинган даромадга солиқ солинмайди» мақоласи чоп этилган эди. Унда қўшимча ҳақ, моддий ёрдам, мукофот сингари касаба уюшмаси қўмитасидан тўланадиган тўловларга ЖШДС, ЯИТ, шунингдек суғурта бадаллари солинмаслиги ҳақида сўз юритилган эди. Тушунтиришларда қайд этилишича, касаба уюшмаси бюджети, хусусан, аъзолик бадаллари ҳисобидан шакллантирилади. Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра касаба уюшмаси қўмитаси томонидан аъзолик бадаллари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва шу сабабли унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Шу тариқа, касаба уюшмаси фаоллари – аъзолик бадаллари ҳисобидан тўланган мукофот ёки моддий ёрдам олувчилар учун на ЖШДС бўйича, на мажбурий суғурта бадаллари бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Бунда мукофотланувчи шахслар ўзларининг ишлаб чиқариш ишидан озод этилмаслиги, балки касаба уюшмаси органининг штатдаги ходимлари ҳисобланмасдан касаба уюшмаси қўмиталарида ихтиёрий асосда ишлашлари керак... Корхона касаба уюшмаси қўмитаси ходимларига (улар ҳақ олмасдан жамоат иши билан шуғулланадилар) қўшимча ҳақ тўланади. Агар қўшимча ҳақлар касаба уюшмаси сайлаб қўйиладиган органларининг ўз ишидан озод қилинмаган, касаба уюшмаси қўмиталарида ихтиёрий асосда ишлаётган аъзоларига касаба уюшмаси органига келиб тушадиган аъзолик бадаллари ҳисобидан тўланса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва уларга ЖШДС солинмайди. Мазкур қўшимча ҳақларга ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳам солинмайди. Бугунги кунга келиб юқори турувчи касаба уюшмаси ташкилотлари раҳбарлари Солиқ кодексининг 171-моддасига таяниб, ишидан озод қилинмаган касаба уюшмаси қўмиталари ходимларидан қўшимча ҳақни солиқ солишга киритишни талаб этмоқдалар. Балки ҳозир талаблар ўзгаргандир, шу сабабли жисмоний шахслар – асосий мажбуриятларидан озод қилинмаган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари касаба уюшмаси органларидан олган даромадларга солиқ солиниши билан боғлиқ тушунтиришни яна беришингизни сўраймиз.
далее...»»
02.08.2017 Аъзолик бадаллари – тижорат тушуми эмас
Кооператив аъзоларининг фойдаланиш бадали аҳолига пуллик хизмат ҳисобланмайди. Пуллик хизматлар кўрсатилмаслиги боис НКМ ҳам йўқ. Квитанциялар ташкилотда тасдиқланган, рақамланган, ип билан тикилган. Илгари банк ҳам, ДСИ ҳам уларни қўшимча рўйхатдан ўтказишни рад этган. Истеъмол кооперативи аъзолик бадалларини НКМсиз қабул қилиши мумкинми?
далее...»»
08.01.2020 Аъзолик бадаллари: бухгалтерия ҳисобидаги проводкалар
Ишлаб чиқариш корхонамиз 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимини қўллаяпти. Ҳар йили «GS1 Uzbekistan» ассоциациясига аъзолик бадалларини тўлаймиз. 1. Аъзолик бадаллари қайси бухгалтерия счётига ўтказилади? 2. У фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритиладими?
далее...»»
22.11.2013 Аэрозоль учун рухсатнома
Божхонадан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар жумласида декларант фирмаси аэрозоль маҳсулотини олиб киришга рухсатномани кўрсатди. Бу қандай меъёрий ҳужжатда назарда тутилган ва унга қандай косметик воситалар киради? Бундай рухсатномани қаердан олиш мумкин, ушбу таомил қанчалик мураккаб?
далее...»»
04.08.2014 Аэропортдан меҳмонхонагача таксида
Ходимимиз хизмат сафаридан келгандан сўнг бухгалтерияга тақдим этган бўнак ҳисоботларида у чет элда аэропортдан ўзи яшаган меҳмонхонагача таксида борганлигини кўрсатган ва буни тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳам илова қилган. Ходимимиз кўрсатган мазкур суммага жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими ёки ушбу сумма ходимнинг даромади бўлиб ҳисобланмайдими? Бу ҳолда Солиқ кодексининг 171-моддаси талабларига асосан имтиёз қўлласак тўғри бўладими?
далее...»»
16.11.2020 АҚШ Ўзбекистонга божхона божисиз савдо режимини тақдим этди

Октябрь ойининг охирида АҚШ президентининг Ижроия аппарати ҳузуридаги Савдо вакили офиси (USTR) меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоялаш мезони бўйича Ўзбекистонга нисбатан Преференцияларнинг бош тизимини (ПБТ) қўллашни қайта кўриб чиқиш тартиб-таомиллари тугатилиши тўғрисидаги қарорни ошкор этди. Ушбу қарор билан USTR АҚШ билан божхона божисиз савдо қилиш режимини қўллаш ҳуқуқини Ўзбекистонда қолдирди ва шу орқали республикага нисбатан мажбурий меҳнат тўғрисидаги 12 йил олдинги ишга нуқта қўйди.


далее...»»
04.10.2019 АҚШда хавфни бошқариш тизими
  АҚШнинг божхона хизмати тарихи Америка Конгресси томонидан ташкил қилинган вақтга, яъни 1789 йилларга бориб тақалади. Ўша вақтда чегарани кесиб ўтган ҳар қандай юк жисмоний кўрикдан ўтказилар эди. Ушбу тартиб XX асрнинг иккинчи ярмигача, яъни асосий техник жараёнларни автоматлаштириш, хусусан,
далее...»»
20.12.2022 Аҳоли бандлиги қандай таъминланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
далее...»»
15.05.2017 Аҳоли манфаатлари ҳимоясида
Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имконият ва қулайликлар самараси ўлароқ, ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ошаётир.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика