АУДИТ ХАЛқАРО СТАНДАРТЛАР
ДАРАЖАСИДА БЎЛАДИ
Аудиторлик хизматлари соҳасини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири улар сифатини халқаро аудиторлик стандартларига ўтиш йўли билан ошириш ҳисобланади. Ушбу жараённинг долзарблиги Президентнинг «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон) қарори билан белгиланган. Хусусан, мазкур ҳужжатда Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналарида аудитни халқаро стандартлар асосида ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги қарор мустаҳкамланган.
Ушбу шароитда Ўзбекистон аудиторлик ташкилотлари олдида кўрсатилаётган хизматлар даражасини халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқлаштириш учун жадал ошириш вазифаси турибди. Муваффақиятли фаолият юритаётган маҳаллий компания халқаро даражага чиқишининг энг самарали йўлларидан бири унинг амалдаги халқаро тузилмага интеграциялашуви бўлиши мумкин.
Яқинда мустақил аудиторлик фирмалари KRESTON INTERNATIONAL халқаро тармоғининг аъзоси бўлмиш «DOK-AUDIT» МЧЖ аудиторлик компанияси корпоратив бренддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди. Шу муносабат билан компания ўзининг номини «KRESTON TASHKENT» МЧЖга ўзгартирганлигини эълон қилди.
Компания Ўзбекистон бозорида 2002 йилдан бери ишлайди, барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан устав капиталида давлат улуши бўлган компанияларга аудиторлик хизматлари кўрсатади. 2012 йил якунлари бўйича DOK-AUDIT компанияси Ўзбекистон аудиторлик фирмалари ўртасида «А++» рейтинг классификацияси билан 4-ўринни эгаллади. Мухбиримиз «KRESTON TASHKENT» МЧЖ бош директори Евгения ИНДИНА билан келгусида ривожланиш истиқболлари ва аудиторлик компаниялари халқаро тармоғига аъзоликнинг маҳаллий аудиторлик ташкилоти учун афзалликлари тўғрисида суҳбатлашди.
– Евгения Ароновна, мустақил аудиторлик ташкилотлари KRESTON INTERNATIONAL халқаро тармоғи тўғрисида сўзлаб берсангиз. Нима учун айни уни танладингиз?
– Мустақил аудиторлик фирмаларининг KRESTON INTERNATIONAL халқаро тармоғи 1971 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда у энг жўшқин ривожланаётган тармоқлардан бири бўлиб, дунёдаги етакчи аудиторлик компаниялари ўртасида 13-ўринни эгаллайди. Тармоқ дунёнинг 105 мамлакатида мижозларнинг катта миқдорига кенг доирада аудиторлик хизматлари кўрсатади. 21 000 малакали мутахассис ушбу хизматларнинг юқори сифатли бўлишини таъминлайди.
KRESTON INTERNATIONAL учун тармоқ аъзоси бўлган барча компанияларда иш сифатининг бир хилдаги даражасини таъминлаш муҳим, фақат иш сифатини текшириш натижалари бўйича маҳаллий компанияга тармоққа кириш ва бренддан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Жаҳон аудиторлик ҳамжамиятига интеграцияланишнинг турли вариантларини синчиклаб таққослагандан кейин биз аввало халқаро сифат стандартларига мувофиқ бўлишни қатъиян талаб қилганлиги учун KRESTON INTERNATIONALнинг таклифини қабул қилдик. Бундан ташқари, мустақил ташкилотлар тармоғига аъзо бўлиш, халқаро компанияга бутунлай қўшилиб кетишдан фарқли равишда, маҳаллий компанияга ХАСга зид бўлмаган, бироқ Ўзбекистон молия тизимининг хусусиятларини янада тўлиқроқ ҳисобга оладиган ички фирма стандартларига риоя этиш имконини беради.
– Халқаро тармоққа кириш сизнинг компаниянгизга қандай афзалликлар беради?
– Асосий афзаллик – тармоқ ресурсларидан фойдалана олиш. Ўз фаолияти давомида KRESTON INTERNATIONAL турли минтақаларда, шунингдек иқтисодиётнинг турли секторларида мижозларга хилма-хил аудиторлик хизматлари кўрсатишнинг бой тажрибасини тўплаган. Шу сабабли, тармоқ аъзоси сифатида биз ушбу халқаро тажрибадан ўз фаолиятимизда фойдаланиш имкониятига эга бўламиз.
KRESTON INTERNATIONALнинг ички сиёсати, таомиллар ва ички фирма стандартларини бажариши етакчи мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ва кўп йиллик амалий қўллаш мобайнида синаб кўрилган тайёр услубиятлардан фойдаланиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, тармоқ ичида хилма-хил ахборотни интенсив айирбошлаш узлуксиз давом этади. Турли компаниялар вакилларининг хилма-хил конференция ва учрашувларини ўтказишдан ташқари, тармоқ аъзолари аудит, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа соҳадаги аҳамиятли воқеалардан хабардор қилинади. Барча компанияларнинг ходимлари иштирок этишини кўзлаган ҳолда тақдимотлар, тренинг ва веб-семинарлар ташкил этилади. Ушбу тренингларда иштирок этиш учун Интернетга уланиш ва инглиз тилини билишгина зарур холос.
Ва ниҳоят, сифатнинг белгиланган юқори стандартларига риоя этишни талаб қиладиган тармоқдаги фаолият, бу ички назорат таомиллари ёрдамида мунтазам равишда текширилади, кўрсатаётган хизматларимизнинг сифати, уларнинг доимо такомиллаштириб борилиши ва халқаро стандартларга мувофиқлиги хусусида бизда ишонч туғдиради.
– KRESTON INTERNATIONALга аъзо бўлиш таомили тўғрисида сўзлаб берсангиз.
– KRESTON INTERNATIONALнинг асосий мезони кўрсатилаётган хизматларнинг халқаро аудит стандартларига ва биринчи навбатда сифат стандартлари ва этика кодексига мувофиқлик ҳисобланади.
Бундан ташқари, аъзо бўлаётганда компания ички фирма стандартларининг тармоқ стандартларига мувофиқлик даражаси, компания ташкилий тузилмасининг бажарилаётган вазифаларга айнан ўхшашлиги, ходимларнинг малакаси, компаниянинг бўлғуси имкониятлари баҳоланади.
2011 йилда биз KRESTON INTERNATIONALнинг ҳар томонлама текширувидан ўтдик ва натижаларга кўра унинг аъзолари таркибига киритилдик. Шу билан бирга бир қатор тавсиялар берилди, улар бизга ички назорат тизимини такомиллаштиришда ёрдам берди.
– Тармоққа кириш натижасида компаниянинг тузилиши ва иш концепциясида нималар ўзгарди?
– 2011 йилда биз «катта тўртлик» компанияларидан бирида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали аудитор раҳбарлигида алоҳида сифатни назорат қилиш департаментини ташкил қилдик. Ушбу департамент фақат услубият ва ички назоратни ўтказиш масалалари билан шуғулланади, у хизматлар кўрсатиш жараёнидан бутунлай чиқарилган.
Шу тариқа биз ушбу департаментни бутунлай мустақил қилдик, бу эса назорат сифатини анча оширди. Илгари назоратни аудиторларнинг ўзлари бирйўла иккиёқлама чизмада ўтказиб, бир-бирларининг ишини текширардилар. Нохолислик бўлиши эҳтимоли туфайли бундай усул етарлича самарали бўлмасди.
Шунингдек KRESTON INTERNATIONAL тармоғининг тавсияларига амал қилиб, ишга доир аудиторлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини уни тайёрлаш бўйича ҳам, таснифлаш ва сақлаш таомиллари бўйича ҳам анча такомиллаштирдик. Электрон нусхаларни сақлаш талабларига қўшимча тарзда биз алоҳида хонада махсус архив ташкил этиб, унга киришни чекладик.
Ушбу тадбирларнинг ҳаммаси кўрсатаётган хизматларимизнинг сифатини сезиларли равишда ошириш ва уларнинг нафақат миллий, балки халқаро аудит стандартлари талабларига ҳам мувофиқлигини таъминлаш имконини берди. Ушбу хулосаларни 2013 йилда Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон БАМУ ўтказган текширувлар ва KRESTON INTERNATIONALнинг назорат шарҳи ҳам тасдиқлади, унинг натижалари бўйича биз корпоратив бренддан фойдаланиш ҳуқуқини олдик.
Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, мустақил аудиторлик компанияларининг KRESTON INTERNATIONAL халқаро тармоғига аъзо бўлиш нафақат кўрсатилаётган хизматлар даражасини халқаро стандартлар талабларига қадар юксалтириш имконини беради, балки уни шу даражада ушлаб туриш ва ривожлантириш мақсадида саъй-ҳаракат қилишни ҳам талаб этади.
Мухбиримиз Ольга КИРЬЯКОВА
суҳбатлашди.
ТАЪТИЛ ПУЛЛАРИ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ
Ҳайдовчига 22.07.2011 йилдан 18.08.2011 йилгача 24 иш кунига меҳнат таътили берилди.
Ҳайдовчи меҳнат таътилига чиққан кундаги (22.07.2011 йил) 1 соатлик тариф ставкаси 1 793,20 сўмни ташкил этади.
Ҳайдовчининг 2010 йил июль ойидан 2011 йил июль ойигача даврдаги амалдаги иш ҳақи ва ЯИТ солинадиган иш ҳақига қўшимча тўловлар қуйидагича бўлган:
Т/р |
Ойлар |
Ҳайдовчининг йиллик даромади |
|
иш ҳақи |
иш ҳақидан ташқари тўловлар |
||
1 |
Июль |
65 573 |
329 699,00 |
2 |
Август |
311 779 |
582 712 |
3 |
Сентябрь |
337 761 |
540 501 |
4 |
Октябрь |
321 677 |
482 137 |
5 |
Ноябрь |
282 086 |
436 977 |
6 |
Декабрь |
409 632 |
598 089 |
7 |
Январь |
380 158 |
653 586 |
8 |
Февраль |
503 889 |
452 578 |
9 |
Март |
344 294 |
517 161 |
10 |
Апрель |
385 538 |
728 640 |
11 |
Май |
528 994 |
1 803 791 |
12 |
Июнь |
588 160 |
621 346 |
|
Жами: |
4 459 541 |
7 747 317,00 |
1-вариант |
2-вариант |
1) 4 459 541 / 12 = 371 628 сўм |
1) 4 459 541 / 12 = 371 628 сўм
|
2) 7 747 317 / 12 = 645 610 сўм |
2) 7 747 317 / 12 = 645 610 сўм
|
3) 588 160 + 645 610 = 1 233 770 сўм |
3) 371 628 + 645 610 = 1 017 238 сўм
|
4) 1 233 770 / 25,4 = 48 573,61 сўм |
4) 1 017 238 / 25,4 = 40 048,74 сўм
|
5) 48 573,61 х 24 = 1 165 767 сўм |
5) 40 048,74 х 24 = 961 169,76 сўм
|
3-вариант |
4-вариант |
1) 168 – ўртача ойлик иш вақти меъёри, соатда. |
1) 233 – соатларда амалда ишланган иш вақти. |
2) 1 793,20 сўм – бир соатлик тариф. |
2) 1 793,20 сўм – бир соатлик тариф. |
3) 168 х 1 793,20 = 301 257,60 сўм – соатларда ўртача ойлик иш вақти меъёридан келиб чиққан ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи. |
3) 233 х 1 793,20 = 417 815,60 сўм |
4) 301 257,60 + 645 610 = 946 867,60 сўм |
4) 417 815,60 + 645 610 = 1 063 425,60 сўм |
5) 946 867,60 / 25,4 = 37 278,25 сўм – бир кунлик иш ҳақи. |
5) 1 063 425,60 / 25,4 = 41 867,14 сўм |
6) 37 278,25 х 24 = 894 678,05 сўм |
6) 41 867,15 х 24 = 1 004 811,59 сўм |
Жамоа шартномасига асосан ҳайдовчига бир ойлик иш ҳақи миқдорида таътил вақтида давонланиши учун моддий ёрдам бериш лозим:
1-вар. – 301 257 сўм; 2-вар. – 588 160 сўм; 3-вар. – 371 628 сўм; 4-вар. – 417 815 сўм.
1. Ҳайдовчига ўртача ойлик иш ҳақи қандай тартибда ҳисобланади?
2. Ҳайдовчининг таътил пули қанча бўлади?
3. Ҳайдовчига қанча миқдорда моддий ёрдам берилиши лозим?
4. Агарда ходим охирги ойда тўлиқ ишламаган бўлса, таътил пули қандай тартибда ҳисобланади?
– Сиз келтирган ҳисоб-китоблар ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова «Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби» талабларига мувофиқ келмайди. Унда назарда тутилишича, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўн иккидан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради. Ўз хатингизда ҳайдовчига тўлов тариф ставкаси бўйича амалга оширилишини кўрсатгансиз – яъни 1 соатга 1 793,2 сўм. Ҳайдовчи 22.07.дан 18.08.гача даврда таътилда бўлган. Башарти 7 соатлик иш куни билан 6 кунлик иш ҳафтаси бўлса, 24 кун учун (22 июлдан 18 августгача) меҳнат таътили ҳисоб-китоби:
7 соат х 24 кун х 1 793,2 = 301 257,6 сўм (меҳнат таътили учун тариф қисми).
Ўз хатингизда жадвалда иш ҳақи ва иш ҳақидан ортиқча тўловларни кўрсатгансиз, шу сабабли сиз тариф қисми билан ЯИТ ҳисоблаб ёзиладиган барча тўловлар ўртасидаги фарқни белгилаб олишингиз керак. Масалан, 2011 йил июнь учун:
тариф қисми ҳисоб-китоби: 7 х 1 793,2 х 26 кун = 326 362,4 сўм;
ЯИТ ҳисоблаб ёзилган умумий ҳисобланма – 1 209 506 сўм (588 160 + 621 346);
тарифдан ортиқча қисм – 883 143,6 сўм (1 209 506 – 326 362,4).
1/12 қисмнинг ҳисоб-китоби учун фойдаланиладиган сумма 883 143,6 сўмни ташкил қилади.
Кўрсатилган тартибни 2012 йил июлдан бошлаб 2013 йил июнгача бўлган барча иш ҳақларига қўллаш керак. ЯИТ ҳисоблаб ёзилган барча тўловлар билан бир йил учун тариф қисми ўртасида чиққан фарқдан тариф қисмига, яъни 301 257,6 сўмга қўшиш учун ўртача ойлик иш ҳақининг 1/12 қисмини ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланилади.
Ўртача кунлик иш ҳақи ва 24 кун учун таътилнинг барча суммасини ҳисоблаб чиқаришга доир кейинги ҳаракатлар тўғри кўрсатилган, яъни олинган ўртача ойлик тарифдан ортиқча қисмни 12 ойга бўлиш ва ўртача кунлик иш ҳақини аниқлаш учун 25,4 га бўлиш керак.
Моддий ёрдам жамоа шартномаси асосида тўланади, унга ойлик иш ҳақи деганда нима тушунилиши кўрсатилган моддий ёрдам тўғрисида низом ва моддий ёрдамни ҳисоблаш тартиби кўрсатилиши керак. Қонун ҳужжатларида «ойлик иш ҳақи» тушунчаси назарда тутилмаганлиги боис, сизга ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига юқорида кўрсатилган 6-илованинг 5-бандига мувофиқ ҳаракат қилишни тавсия этамиз, унда кўрсатилишича, «барча бошқа ҳолларда (1–4-бандларда кўрсатилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи охирги икки календарь ойдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади». Сизнинг ҳолатингизда бу 1 771 145 сўмни ташкил қилади [(528 994 + 1 803 791 + 588 160 + 621 346) / 2 ой].
Агар ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланиладиган давр мобайнида ходим тўлиқ ишламаган даврлар бўлса, ушбу ой (ойлар) учун иш ҳақи ҳисоб-китобга қабул қилинмайди ва ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш учун тўлиқ ишланган ойлар учун иш ҳақини тўлиқ ишланган ойлар сонига бўлиш керак бўлади.
Жавобни Ўзбекистон бухгалтерлар
ва аудиторлар миллий уюшмасининг экспертлари тайёрладилар.
ПУДРАТЧИ ВА ЁРДАМЧИ ПУДРАТЧИ:
БУХГАЛТЕРИЯНИ ТЎҒРИ ЮРИТАМИЗ
Қурилиш пудрати шартномалари асосида бош пудратчи ҳисобланган шуъба корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш, шунингдек бош пудратчи билан ёрдамчи пудратчи ўртасидаги операциялар ҳисобини юритиш масалалари бўйича тушунтириш беришингизни сўрайди.
– Бош пудратчи ҳисобланган ташкилот баъзан айрим ишларни бажариш учун чет юридик шахсларни ёрдамчи пудрат шартномалари бўйича жалб этади. Ушбу ҳолда ёрдамчи пудрат ташкилотига нисбатан бош пудратчи «буюртмачи» бўлиб майдонга чиқади ва асосий буюртмачи олдида барча иш учун, шу жумладан ёрдамчи пудратчилар бажарган иш учун ҳам жавоб беради. Мазкур ёрдамчи пудрат шартномаси доирасида ташкилот (бош пудратчи) ёрдамчи пудратчига ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган (ташкилот томонидан сотиб олинган) қурилиш материаллари ва ускуналарни асосий буюртмачининг объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун беради. Бунда мулк ҳуқуқи бош пудратчида қолади. Қурилиш материаллари юкхат ҳамда материаллар ва ускуналарни топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича берилади.
Ёрдамчи пудратчи бош пудратчи учун ҳақиқатда сарфланган материаллар ва ускуналар тўғрисида ҳисобот тузади, фойданилмаган материаллар (ва ускуналар) қолдиғини юкхат ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида бош пудратчига қайтаради.
Юқорида саналган операциялар бўйича мисол ва бухгалтерия проводкалари, шунингдек расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхатини келтирамиз.
МИСОЛ. Бош пудратчи буюртмачи билан умумий суммаси ҚҚС билан бирга 100 млн сўм бўлган кўчмас мулк объекти қурилишига шартнома тузди.
Бош пудратчи 5 млн сўм суммасида, шу жумладан ҚҚС – 834 минг сўм, ёрдамчи пудратчига топшириш учун мўлжалланган қурилиш материалларини харид қилди.
Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи билан 15 млн сўм суммасида, бош пудратчининг материалларини ҳисобга олмаган ҳолда, ёрдамчи пудрат шартномасини тузди. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига 4 166,0 минг сўм (ҚҚСсиз) суммасида қурилиш материалларини берди. Шундан ёрдамчи пудратчи 1 млн сўм суммасида (ҚҚСсиз) фойдаланилмаган материалларни қайтарди. Бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибини қўллайди. Бош пудратчи юқорида кўрсатилган операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни қайд этди:
Операциянинг мазмуни |
Дебет |
Кредит |
Сумма (минг сўм) |
Ҳужжатли асос |
Бош пудратчи томонидан етказиб берувчидан қурилиш материллари харид қилинган, улар кейинчалик ёрдамчи пудратчига берилади |
1050 |
6010 |
4 166 |
Шартнома, етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура |
Харид қилинган моддий ресурслар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилган |
4410 |
6010 |
834 |
Етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура |
Моддий ресурсларга тааллуқли бўлган, ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС акс эттирилган |
6410 |
4410 |
834 |
Етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура |
Қурилиш материалларини ёрдамчи пудратчига бериш акс эттирилган |
1070 |
1050 |
4 166 |
Ёрдамчи пудрат шартномаси, топшириш ва қабул қилиш далолатномаси |
Ёрдамчи пудратчи бажарган ва топширган, тўловга қабул қилинган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (ҚҚС чегирилган ҳолда) акс эттирилган (бош пудратчининг ёрдамчи пудратчига берган қурилиш материаллари қийматисиз) |
2010 |
6010 |
12 500 |
Бажарилган ишлар далолатномаси, маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади) |
Ёрдамчи пудратчи бажарган ва топширган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ҚҚС суммаси акс эттирилган |
4410 |
6010 |
2 500 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади) |
Ёрдамчи пудратчи бажарган қурилиш ишларига тааллуқли, ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС акс эттирилган |
6410 |
4410 |
2 500 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура |
Бош пудратчида ёрдамчи пудрат ташкилотига берилган қурилиш материаллари қиймати ҳисобдан чиқарилган (қайтарилган материалларни чегирган ҳолда) |
2010 |
1070 |
3 166 |
Бажарилган ишлар далолатномаси (алоҳида сатрда) |
Пудратчидан олинган, ёрдамчи пудратчи қайтарган материаллар қиймати акс эттирилган |
1060 |
1070 |
1 000 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (алоҳида сатрда) |
Бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар буюртмачига топширилган (реализация) |
4010 |
9010 |
83 333 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бош пудратчи тақдим этади) |
Бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар бўйича ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси акс эттирилган |
4010 |
6410 |
16 667 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бош пудратчи тақдим этади) |
Ёрдамчи пудратчи томонидан юқорида кўрсатилган операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилади:
Операциянинг мазмуни |
Дебет |
Кредит |
Сумма (минг сўм) |
Ҳужжатли асос |
Бош пудратчидан олинган қурилиш материалларининг қиймати акс эттирилган |
003 |
|
4 166 |
Ёрдамчи пудрат шартномаси, топшириш ва қабул қилиш далолатномаси |
Қурилиш давомида ишлатилган қурилиш материалларининг қиймати ҳисобдан чиқарилган |
|
003 |
3 166 |
Бажарилган ишлар далолатномаси (алоҳида сатрда) |
Бош пудратчидан олинган, пудратчига қайтарилган материалларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилган |
|
003 |
1 000 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (алоҳида сатрда) |
Бажарилган ва бош пудратчига топширилган, тўловга қабул қилинган қурилиш-монтаж ишлари қиймати (ҚҚС чегирилган ҳолда) акс эттирилган (бош пудратчининг ёрдамчи пудратчига берган қурилиш материалларининг қийматисиз) |
4010 |
9010 |
12 500 |
Бажарилган ишлар далолатномаси, маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади) |
Бажарилган ва бош пудратчига топширилган, қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ҚҚС суммаси, қурилиш ишлари қийматидан ҚҚС суммаси акс эттирилган |
4010 |
6410 |
2 500 |
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади) |
Солиқ солиш мақсадида тушум таркибига киритилади:
бош пудратчида – бажарилган қурилиш ишлари реализациясидан 83 333 минг сўм миқдорида тушум;
ёрдамчи пудратчида – бажарилган қурилиш ишлари реализациясидан (унга бош пудратчи материаллари қиймати киритилмаган ҳолда) 12 500 минг сўм миқдорида тушум.
Мазкур мисолга доир назорат саволлари:
1) Юқорида келтирилган операциялар бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчининг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганми?
2) Мазкур операцияларни тасдиқлаш учун ҳужжатлар рўйхатидан тўғри фойдаланилганми?
3) Тегишинча бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи бажарган ишлар реализациясидан тушум тўғри белгиланганми?
4) Пудратчи ва ёрдамчи пудратчи учун ҚҚС тўғри ҳисобланганми?
Жавоб. Пудратчи ва ёрдамчи пудратчида операцияларни акс эттириш бўйича бухгалтерия проводкалари тўғри акс эттирилган. Бухгалтерия проводкаларига асос сифатида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тўғри берилган. ҚҚС бўйича танқидий мулоҳазалар йўқ.
Юқорида кўрсатилган материални бухгалтерлар ёрдамчи пудрат шартномалари бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида фойдаланиши учун тавсия этиш мумкин.
Жавобни Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари миллий уюшмасининг экспертлари тайёрладилар.