Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 33 / Бизнинг маслаҳатлар

Таълим ва спорт соҳаларига имтиёзлар бор

Ташкилотимиз ўқув спорт-техника клуби деб номланиб, асосий фаолиятимиз (ХХТУТ бўйича коди – 92 200) спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш, халқ хўжалиги учун оммавий касб ходимларини тайёрлашга қаратилган. Жамоат бирлашмалари корхонаси шаклида давлат рўйхатидан ўтганмиз, гувоҳномага эгамиз. Ушбу гувоҳномага асосан мос равишда МШТ 141, ТҲШ 1120 ва КТУТ 05940386 рақамлар берилган.

Корхонамиз Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган давлат ташкилоти ҳисобланган нотижорат ташкилот қошидаги ташкилоти ҳисобланади.

Сиздан ушбу корхона томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш тартиби, шунингдек Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорида кўзда тутилган имтиёзлар бизнинг корхонамизга татбиқ этилиши юзасидан батафсил тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Корхона раҳбари.

 

– Мурожаатингиздаги маълумотларга кўра ташкилотингиз давлат ташкилоти қошидаги жамоат бирлашмасининг ташкилоти ҳисобланади.

Маълумки, Солиқ кодексининг 17-моддасига асосан давлат ташкилоти нотижорат ташкилот ҳисобланади. Ўз навбатида Солиқ кодексининг 17-моддаси биринчи бандида нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилиши белгиланган.

Лекин ташкилотингизнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҲШ) 1120 – жамоат бирлашмалари корхоналари коди билан нотижорат ташкилотининг қошида очилиб, асосий фаолияти бўйича аҳолига пуллик хизмат кўрсатади ва тижорат ташкилотлари қаторига киради. Чунки ТҲШ – 1120 – жамоат бирлашмалари корхоналари коди хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий таснифлагичи бўйича тижорат ташкилотлари қаторига киради.

Юқоридагиларга асосланилса, ташкилотингиз жамоат бирлашмалари корхоналари коди билан нотижорат ташкилотининг қошида очилганлиги ва молиявий маблағлари аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳисобидан шаклланишини инобатга олиб, корхона тижорат фаолиятини амалга оширувчи хўжалик субъектлари қаторида солиқ ва мажбурий тўловларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар классификацияси белгиланган. Унга кўра асосий фаолияти корхонанинг халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичи (ХХТУТ) бўйича 92 200, яъни ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлган корхоналар ходимларининг сони 1 кишидан 11 кишигача бўлса – микрофирма; 11 кишидан 25 кишигача бўлса – кичик корхона бўлиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ташкилотингиз ходимлари сони 25 кишигача бўлса, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида қолиши мумкин. Ходимларининг сони 25 кишидан ортиқ бўлса, умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлаш тартибига ўтади.

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори 4-банди билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон қарори 5-иловасига мувофиқ таълим соҳасида хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган. Шунга асосан асосий фаолиятингиз бўйича фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловига доир имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Қолаверса, асосий фаолиятдан ташқари бошқа даромадларга, масалан, бино, иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларга:

солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида асосий фаолият учун белгиланган ставка бўйича ЯСТ;

умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартибида белгиланган тартибдаги барча (ҚҚС, фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи) солиқлар ҳисоблаб ёзилади ва тўланади.

Ташкилотингизда тегишли ваколатли органларнинг жисмоний тарбия, спорт ва таълим муассасаларига тегишлилиги тўғрисидаги хулосаси бўлган тақдирда, қуйидаги имтиёзларга эга бўлишингиз мумкин:

Солиқ кодексининг 159-моддасига асосан юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига камайтирилади, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;

Солиқ кодексининг  208-моддасига асосан олий, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, шунингдек кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларда таълим беришнинг ҳақ эвазига ўқитишга доир қисми бўйича хизматлари бўйича оборотлари ҚҚСдан озод этилади;

Солиқ кодексининг 269-моддасига асосан юридик шахсларнинг мол-мулки бўйича солиқ солинадиган база таълим, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий-маданий соҳа объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади;

Солиқ кодексининг 282-моддаси биринчи қисмига асосан таълим ташкилотлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод қилинади;

Солиқ кодексининг  282-моддаси  иккинчи қисми 13-бандига асосан спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, соғломлаштириш жойлари эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний тарбия, спорт ва таълим муассасаларига тегишлилиги тўғрисидаги хулосаси бўлган тақдирда, 2017 йилнинг 1 январигача Президентнинг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон қарорида ва Солиқ кодексининг  белгиланган барча имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ

 тайёрлади.

Прочитано: 2964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика